Режа: Балиқчилик фермаларида озуқа тайёрлаш
Преслаш пайтида аралаш озуқанинг намлиги
Download 104.18 Kb.
|
Балиқларни озиқлантириш № 16 узбек 2021
Преслаш пайтида аралаш озуқанинг намлиги. Грануляция пайтида аралаш озуқа аралашмасини намлаш унинг матрицанинг тешиклари орқали сурилишини сезиларли даражада осонлаштиради. 11% намлик билан сочма аралаш озуқани диаметри 4,5 мм бўлган тешиклардан суриш учун 370 МПа га тенг босим ҳосил қилиш керак бўлади, шу билан намлик миқдори 16,3% бўлган бу аралаш емни 120 МПа гача босим остида бу тешикдан сиқиб чиқариш мумкин.
Сув ҳароратни пасайтиришга ва ишқаланишни камайтиришга ёрдам беради, матрицанинг ишлаш муддатини ва пресс грануляторнинг ишлаш муддатини узайтиради. Барча компонентларнинг намлиги норматив-техник ҳужжатлар билан тартибга солинади. Бу кўрсаткич 8 дан 15% гача. Озиқа хом ашёсини транспорт воситаларида кўчиришда, шунингдек майдалаш пайтида 1,0-1,5% сув йўқотилиши содир бўлади. Компонентларнинг аралашмаси одатда дастлабки намлик миқдори 10-11% холатда грануляторга етказиб берилади. Сув ва буғ ёрдамида гранулаларнинг маълум сувга чидамлилигига эришилади. Аралаш озуқанинг асосий намланиши пресс гранулятор аралаштиргичида содир бўлади, бу ерда қуруқ буғ босим остида штуцер орқали берилади. Қўшимча намлик озуқа таркибига боғлиқ ва 2 дан 6% гача ўзгариши мумкин. Омухта ем таркибида донли экинлар (буғдой, маккажўхори, арпа) мавжуд бўлганда максимал намлик талаб қилинади, озуқа таркибида ёғ миқдори юқори бўлса намлик минимал даражада бўлади. Одатда, пресс гранулятораралаштиргандан кейин аралаш озуқанинг умумий намлиги 17,2% дан ошмаслиги керак. Аралаш озуқанинг майдаланган зарраларидан клейковина ажралиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш керак бунинг учун уни намлик миқдорининг пастки чегарасидан (10%) бошлаб уни аста-секин намлаш мақсадга мувофиқдир. Аралашма озуқасини бир зумда намлаш билан бундай клейковина ажралиши содир бўлмайди. Шунинг учун пресс гранулатор аралаштиргичида сувга чидамли доначаларни олиш учун буғ 0,7 МПа гача бўлган босим остида 140-180°С гача бўлган ҳароратда 1 тонна озуқа учун 65 кг гача бўлган миқдорда доимий равишда берилади. Берилаётган буғ миқдори хом ашёнинг турига боғлиқ. Шундай қилиб, омухта ем таркибида балиқ уни 20% ва ундан ортиқ бўлган аралаш емни грануляция қилишда умумий намлик 13-14% дан ошмаслиги керак. Буғнинг юқори ҳароратида ҳам балиқ уни барча сувни ўзлаштира олмайди. Ҳаддан ташқари намланган озуқани матрицанинг тешикларидан ўтказишда ортиқча намликнинг бир қисми сиқиб олинади, қолган қисми эса гранулалар кучини заифлашишига олиб келади. Сочма аралаш озуқанинг намлигини аниқлашнинг экспрес усуллари мавжуд, аммо уларни ҳар доим кондиционерлаш ва грануляция операцияларининг технологик параметрларини созлашда ишлатиш мумкин эмас. Озуқа аралашмасини намлигини оператив назорати учун жуда оддий ва арзон усулни тавсия этиш мумкин. Аралаш озуқанинг назорат намунаси олинади, кафтига қуйилади ва муштида озгина сиқилади. Ҳосил бўлган парча кўрсаткич бармоғи билан озгина урилади. Агар маҳсулот яхши намланган ва аралаштирилган бўлса, у ҳолда аралшма катта бўлакларга бўлинади. Агар парча кичик қисмларга бўлиниб кетса, парчаланиб кетса, унда аралаш озуқа етарлича намланмайди. Download 104.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling