Режа: Бинар аралашмаларни ректификация қилиш


Азеотроп ва экстрактив ректификациялашда ишлатилинадиган ажратувчи агент қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак


Download 5.28 Mb.
bet11/12
Sana04.11.2023
Hajmi5.28 Mb.
#1748072
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
8-Мавзу

Азеотроп ва экстрактив ректификациялашда ишлатилинадиган ажратувчи агент қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:

  1. ажралаётган компонентлар нисбий учувчанлик коэффициентларини имкон борича оширишни таъминлаш;

  2. нисбатан осон регенерация қилиш мумкинлиги;

  3. ажралаётган компонентларни яхши эритиш, колоннадаги мавжуд ҳарорат режимида суюқ фазанинг қатламланишини йўқ қилиш, чунки бундай ҳолатда ажратиш жараёни ёмонлашади;

  4. иссиқлик таъсирига чидамлилик, аралашма компонентлари билан кимёвий реакцияга кирмаслик, жиҳозларни коррозияга учратмаслик, заҳарлиги йўқ, нархи арзон.

Саноатда қўлланилинадиган ажратувчи агентлар юқоридаги талабларга маълум бир даражада жавоб беради. Парафин ва ароматик углеводородларни азеотроп ректификациялаш ёрдамида ажратишда ажратувчи агент сифатида метанол, этанол, метилэтилкетон ва бошқалар ишлатилади. Ушбу углеводородларни экстрактив ректификациялашда эса ажратувчи агент ҳолатида фенол, фурфурол каби моддалар қўлланилади.
Азеотроп ректификациялаш. Ажратилиши зарур бўлган икки компонентли азеотроп аралашмага учинчи компонент қўшилади. Бунда учинчи компонент аралашма компонентларининг бирортаси билан янги азеотроп аралашма ҳосил қилади. Ушбу азеотроп аралашма даслабки аралашмага нисбатан яхшироқ учувчан бўлади.
13-расмда азетроп ректификациялаш қурилмасининг битта варианти тасвирланган. Колонна 1 га суюқ азеотроп аралашма (А+В) берилади.





13-расм. Азеотроп ректификациялаш қурилмаси:
1-колонна; 2-дефлегматор; 3-чўктириш ускунаси.
Колоннанинг юқориги қисмига учинчи компонент С юборилади. Колоннада янги азеотроп аралашма (В+С) ҳосил бўлади, ушбу аралашма компонентлари
суюқ ҳолатда амалий жиҳатдан бир-биридан ўзаро эримайдли. Шу сабабдан дистиллят дефлегматор 2 да совитилгандан сўнг чўктириш ускунаси 3 да В ва С компонентларига ажратилади. В компоненти узатилади. С компоненти эса колоннага қайтарилади. А компоненти колоннанинг пастки қисмидан қолдиқ маҳсулот сифатида ажратилади.
Азеoтороп ректификациялаш жараёни даврий ва узлуксиз режимларда олиб борилиши мумкин. Кўпчилик шароитларда азеотроп ректификациялаш учун экстрактив ректификациялашга нисбатан кўпроқ иссиқлик сарфи талаб қилинади. Бундан ташқари азеотроп ректификациялаш жараёни учун тегишли ажратувчи агентни танлаш анча қийин вазифа ҳисобланади.

Download 5.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling