Режа: Бинар аралашмаларни ректификация қилиш


Download 5.28 Mb.
bet6/12
Sana04.11.2023
Hajmi5.28 Mb.
#1748072
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
8-Мавзу

10-расм. Ағдарилма русумидаги тарелкаларнинг схемалари:
а-панжарали тарелка; б-тўлқинсимон элакли тарелка;
в-тирқишларининг четлари эгилган панжарали тарелка; г-қат-қат бурма лента билан таъминланган қувурли-панжарали тарелка; 1-колонна қобиғи; 2-таянч ҳалқаси; 3-тарелка секцияси.

Шунинг учун бу холдаги колонналар ағдарилма тарелкали колонналар дейилади. Булар панжарали, тўлқинсимон элакли, тирқишларининг четлари эгилган панжарали, қат-қат бурма лента билан таъминланган қувурли-панжарали бўлади.


11-расмда суюқликнинг сарфи L=const бўлганда ағдарилма тарелканинг гидравлик қаршилиги билан колоннадаги газ оқими тезлигининг ўзаро боғланиши кўрсатилган. Газнинг тезлиги кам бўлганда тарелкаларда суюқлик ушланиб қолмайди, чунки бунда фазалар орасидаги ишқаланиш кучи кичик бўлади (АВ чизиқ). Газнинг тезлиги ортиши билан тарелка сиртида суюқлик йиғила бошлайди, газ эса суюқликни кўпиртириб орасидан ўтиб кетади (ВС чизиқ). Газ тезлигининг бу оралиғида тарелка нормал ишлайди. Бу вақтда газ билан суюқлик навбатма-навбат битта тешикдан ўтади. Агар газнинг тезлиги янада оширилса, газ билан суюқлик орасидаги ишқаланиш ортиши натижасида суюқликнинг тарелкада йиғилиши бирдан кўпаяди, гидравлик қаршилик ҳам бирдан ошиб, натижада суюқлик тарелкада тиқилиб қолади (СД чизиқ). Суюқлик сарфи кам, тарелканинг бўш кесими ва тешикларнинг диаметри катта бўлганда С нуқтада кескин ўзгариш бўлмайди (пунктир чизиқ). Ағдарилма тарелкаларда газнинг нормал режимдаги ва тиқилиб қолиш ҳолатидаги тезлиги тарелка тешигининг эквивалент диаметрига ва бўш кесимнинг юзасига, газ ва суюқликнинг сарфига, зичлигига ва қовушоқлигига боғлиқ.




LgΔΡ

LgW




11-расм. Ағдарилма тарелканинг гидравлик қаршилиги билан колоннадаги газ оқими тезлигининг ўзаро боғланиши(L=const).

Ағдарилма тарелкалардаги барча тешиклар ёки тирқишлар юза кесимнинг йиғиндиси колонна юза кесимининг 10-30 % ини эгаллайди. Бу русумдаги тарелкалар суюқлик ва буғ сарфларининг ўзгаришларига ўта таъсирчан ҳисобланади. Ушбу омилларнинг иш ҳолатида ўзгариш чегараси махсус қуйилиш мосламаси бўлган тарелкаларга нисбатан анча кичик. Буғнинг сарфи кам бўлган ҳолатда, унинг босими тарелканинг устида суюқлик қатламини ҳосил қилишга етарли бўлмайди. Буғнинг сарфи анча катта бўлганда эса, суюқликнинг тарелканинг тешиклари орқали ҳаракати учун қаршилик кучаяди, оқибат натижада тарелкалар оралиғида бўшлиқ кўпик билан тўлади, суюқликнинг битта тарелкадан иккинчи тарелкага қараб ҳаракати қийинлашади. Буғнинг оқими учун гидравлик қаршилик кўпаяди. Бундай шароитда колоннанинг нормал ишлаши бузилади.






  1. Download 5.28 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling