Режа: Бинар аралашмаларни ректификация қилиш


РЕКТИФИКАЦИЯ ЖАРАЁНИГА ТАЪСИР


Download 5.28 Mb.
bet7/12
Sana04.11.2023
Hajmi5.28 Mb.
#1748072
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
8-Мавзу

РЕКТИФИКАЦИЯ ЖАРАЁНИГА ТАЪСИР

ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР


Суюқ аралашмаларни ректификациялаш йўли билан ажратиш жараёнининг самарадорлиги қуйидаги асосий омилларга боғлиқ бўлади:

  1. Суюқлик ва буғ фазаларининг ўзаро таъсири учун колоннанинг юқори қисмини флегма билан таъминлаш усуллари;

  2. Колоннанинг пастки қисмига иссиқликни бериш усуллари;

  3. Ректификацион колоннага киритилаётган хом ашёнинг ҳарорати;

  4. Босимнинг ректификация жараёнига таъсири;

  5. Ректификацион колоннага сув буғининг киритилиши.

Ректификацион колоннанинг нормал ишлашини таъминлаш учун унинг юқориги қисмидан, буғларни қисман конденсациялаш ва флегма оқимини ташкил этиш мақсадида, маълум микдордаги иссиқлик узатилади. Саноат амалиётида колоннанинг юқориги қисмидан иссиқлик узатишнинг уч хил асоси фойдаланилади: юзали парциал конденсатор, суюқликнинг совуқ ҳолатда сочиб берилиши, суюқликнинг циркуляция йўли билан сочиб берилиши.
Парциал конденсатор. Ушбу усул қўлланилганда, колоннанинг юқориги тарелкасидан чиқаётган буғлар парциал конденсаторга киради ва у ерда қисман конденсацияга учрайди. Конденсаторда ҳосил бўлган флегма оқими тўғридан-тўғри колоннанинг юқориги тарелкасига оқиб тушади, ректификат буғлари эса ускунадан ташқарига узатилади. Колоннанинг юқориги қисмини суюқлик билан таъминлаш усулида ректификат буғлари ва флегма оқими ўзаро мувозанат ҳолатида бўлади, яъни парциал конденсатор битта назарий тарелкага эквивалент бўлади. Ректификацион колонналарнинг иш унумдорлиги кичик бўлган шароитларда, уларнинг устки қисмидан иссиқликни узатиш учун парциал конденсатор ишлатилади.
Суюқликнинг совуқ ҳолатда сочиб берилиши. Иссиқлик узатишнинг ушбу усули нефть ва газни қайта ишлаш корхоналарида энг кўп қўлланилади. Буғлар оқими колоннанинг юқориги тарелкасидан конденсаторга юборилади, у ерда буғлар тўла конденсацияланади ва совийди. Ҳосил бўлган совуқ суюқлик икки қисмга ажралади: ректификат оқими, юқориги тарелкага қайтарилаётган совуқ суюқлик (флегма) оқими. Флегма оқими пастки тарелкадан кўтарилаётган буғлар билан контактга учрайди. Натижада буғлар совийди ва қисман конденсацияга учраб, суюқликнинг пастга қараб йўналган оқимини ташкил қилади. Ушбу оқимнинг миқдори ректификациялаш жараёнини таъминлайди. Колоннанинг юқориги қисмига кираётган суюқлик тўла буғланади ва ректификат буғлари билан биргаликда конденсаторга киради, у ерда эса буғлар ўз иссиқлигини совитувчи агентга беради. Шундай қилиб, маълум миқдордаги совуқ суюқлик колоннанинг юқориги тарелкаси ва конденсатор ўртасида доимо циркуляция қилиб, иссиқликни ташувчи агент вазифасини бажаради.
Иссиқликни узатишнинг ушбу усилидан фойдаланилганда, ишлатишга қулайлик яратиш мақсадида конденсатор-совитгични ректификацион колоннанинг хоҳлаган баландлигига мослаб ўрнатиш имконияти юзага чиқади. Бироқ иссиқликни узатиш учун насос ўрнатилиши керак бўлади ҳамда колоннанинг юқориги қисмига суюқликни узатиш учун қўшимча энергия сарфланади.

Download 5.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling