Режа: Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида иқтисодий ахборотларни бошқаришнинг моhияти ва мазмуни


Иқтисодий ахборотларни бошқаришнинг асосий усуллари


Download 20.56 Kb.
bet2/4
Sana16.09.2023
Hajmi20.56 Kb.
#1679584
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу.ИАБ

Иқтисодий ахборотларни бошқаришнинг асосий усуллари.

Бошқаришни такомиллаштириш – бу хўжаликни бошқаришнинг иқтисодий усулларини такомиллаштириш, режалаштиришни яхшилаш, кор-хоналар мустақиллигининг кенгайиши ва ташаббускорлигининг ривож-ланиши, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ортиши, иш сифатининг орти-ши ва бошқалардир.
Исталган бошқариш системаси, шу жумладан автоматлаштирилган бошқариш системаси ҳам, ахборотсиз, бошқарувчи объектисиз ва ташқи муҳитсиз, ахборот узатмаларини ва қабул қилмаган бошқариш таъсирисиз ишлаши мумкин эмас. Ишлаб чиқаришни бошқариш жараёнида иқтисодий муносабатлар ижтимий ишлаб чиқариш жараёнида акс этади. Бу иқтисодий ахборотни мазмунини ташкил этади.
Иқтисодий ахборот – моддий бойликларни ишлаб чиқариш, тақсимлаш, алмаштириш ва истеъмол қилишнинг ижтимоий жараёнлари ҳақидаги ахборотлардан иборат. Иқтисодий ахборот ишлаб чиқариш хўжалик фао-лиятида уни анализ қилиш ва назорат қилиш учун зарур.
Давлат стандарт қўмитаси маълумотларига кўра умуман ҳалқ хўжалиги бўйича айланиб юрадиган ахборотнинг йиллик хажми 10%ни ташкил этади.
Ахборот фақат ҳажми билан эмас. балки турли туманлиги билан ҳам фарқ қилади.



  1. Ўзгармас, ўзгарувчи ва ҳосила ахборот. Массив, оқим, реквизит ва кўрсатгич тушунчалари.

Машинада қайта ишлаш учун ахборотни ўзгармас ва ўзгарувчи( кундалик) га ажратиш катта аҳамиятга эга.


Ўзгармас ахборот. Узоқ вақт давомида ўзгармайди ва ундан кўп марта фойдаланилади. Ўзгармас ахборот ичида барча қайта ишланаётган ахборот-ларнинг 70-80% ини норматив ахборотлар ташкил қилади. Норматив ахбо-ротга маҳсулотлар сермашаққатлилиги, материаллар, хом-ашё, муомаладаги воситалар ва бошқа харажатлар нормативлари киради. Норма ва баҳолар қиймати вақт давомида ўзгаради, шунинг учун ахборот яна шартли равишда ўзгармас деб ҳам аталади.
Ўзгармас ахборотдан фойдаланиш ахборотни машинада қайта ишла-ганда сермашаққат ишларни анча камайтиради.

Download 20.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling