Режа: Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида иқтисодий ахборотларни бошқаришнинг моhияти ва мазмуни


Download 20.56 Kb.
bet3/4
Sana16.09.2023
Hajmi20.56 Kb.
#1679584
1   2   3   4
Bog'liq
2-мавзу.ИАБ

Ўзгарувчи ахборот. Ўзгариб турувчи, алмашиб турадиган, индивидуал ахборот фақат битта ҳисобот даврига хосдир; ўзгармас массивлар бирор калит белгиларига эга бўлиб, зарур натижаларни олиш учун улар ёрдамида ўзгармас массивлар ўзгарувчилари билан уланади. Ахборот пайдо бўлиш ўрнига қараб кириш, ҳосила ва чиқиш ахборотларга бўлинади. Кириш ахбороти ишлаб чиқариш жараёни давомида пайдо бўлади ва маълумотларни қайта ишлаш автоматлашган системасига узатилади.
Ҳосила ахборот. Ҳосила ахборот кириш ахбороти асосида ҳосил бўлади ва ундан кейинги ҳисоблашларда фойдаланилади, ўзгарувчан доимий ёки вақтинча сақланиши мумкин, шу сабабли иқтисодий ахборотни тушувчи танланади, якуний натижа нарх фаолиятини таҳлил қилиш учун узатилади, ахборот пайдо бўлиш жойига қараб яна корхона ичида айланиб юрувчи ички ҳамда ташқи ташкилотлардан келувчи ёки ташқи ташкилотларга узатилувчи ташқи ахборотга бўлинади. Кириш ахбороти ички (бошқарув объектидан келади) ва ташқи бўлиши мумкин.
Объектив акс эттириш даражасига қараб, ахборот ишончли ва ишончсиз бўлиши мумкин. Ахборотларда хатолар йиғиш ва ёзиш, қайта ишлаш, узатиш даврида пайдо бўлиши мумкин. Унинг учун хатолар пайдо бўлишини огохлантирувчи қуўшимча қурилма ўрнатилиши лозим.
Ахборотнинг ишончлилигига уни БҲМ (перфарацион ҲМ си ), ЭҲМ ва айниқса АБТ шароитида ЭҲМда қайта ишлашда юқори талаблар қўйилади, чунки ишончсиз ахборот билан ишлаш шундоқ ҳам қимматга тушадиган ишни қайта ишлаш баҳосини оширада. Ахборотни ишончсизлиги қўшиб ёзиш, кўз буямачилик натижасида ҳам пайдо бўлади.
Биринчисини назорат ўрнатиш йўли билан, иккинчисини эса жавоб-гарликка тортиш ҳатто жиноят ишини қўзғаш йўли билан ҳам бартараф эти-лади.
Тўйинганлиги бўйича ахборот етарли, етарли эмас ва ортиқча бўлиши мумкин. Етарли ахборот объект ҳақида зарур маълумотларни олишга имкон тугдирадиган маълумотларни ўз ичига олади, ортиқча ахборот баъзида янада аниқроқ натижалар олишга имкон беради, аммо бу қимматроқ тушади. Шунинг учун ўзгарувчан доимий ахборот ўзини оқлай-вермайди.
Тадқиқот мақсади бўйича ахборот фойдали ва фойдасиз бўлиши мумкин. Ахборот ишончли бўла туриб, қўйилган масала учун фойдасиз бўлиши ҳам мумкин.
Иқтисодий ахборотни таснифлаш ахборотни қайта ишлаш, техник воситаларини ва усулларини танлашда катта аҳамият касб этади.
Иқтисодий ахборот хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
1. Мустаҳкамлик ёки ишончлилик:
2. Етарлилик ёки тўлиқлик.
3. Баҳо ёки фойдалилик.
4. Ахборотни вақт ва фазо бўйича концентрацияси:
5. Ахборотни физик маъносини уни тасвирлаш шаклига боғлиқ эмас-лиги.
6. Ахборотнинг эскириши.
7. Қулайлилиги.
8. Ахборотнинг тезлиги.
Ахборот тизими ҳалқ хўжалиги тармоқларида (саноатда, қишлоқ хўжалигида, транспортда) иқтисодий ахборотни ташкилий қайта ишлашни назарда тутади.
Бошқариш ишининг битта участкасига тегишли массивлар мажмуасига оқим дейилади.
Бир жинсли иқтисодий кўрсаткичлар тўплами бир хил шаклдаги ахборот ташувчилар (бирламчи ҳужжат ва бошқалар) массивни ташкил этади. Реквизит-ахборот мажмуи исталган ташкил этувчининг элементлари қисми бўлиши мумкин. Реквизит-белги ва реквизит-асослар бўлади. Реквизит-белги бошқариш ахбротининг сифат хусусиятини ифодалайди, реквизит – асос эса дор хусусиятини ифодалайди. Реквизит белгилар ва реквизит асослар алоҳида олинганда иқтисодий ҳаёт ҳодисаларни ҳар томонлама белгилаб бера олмайди. Шунинг учун уларни бирлаштириб, кўрсаткич ҳосил қилинади.

Download 20.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling