Режа: Диққат ҳақида тушунча, Диққатнинг нерв-физиологик асослари Диққат турлари, ихтиёрсиз диққат, ихтиёрийдан сўнги диққат. Диққатнинг хусусиятлари


Download 262.5 Kb.
bet8/9
Sana28.12.2022
Hajmi262.5 Kb.
#1070752
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Диккат

Диққатнинг бузилиши
Диққатнинг салбий жиҳатларидан бири паришонхотирликдир. Паришонхотирлик диққатни узоқ вақт давомида бирон ишга лаёқатсизликда диққатнинг осонгина ва тез- тез бўлиниб туришида намоён бўлиши мумкин. Паришонхотирликнинг бу кўриниши кўпинча иш қобилияти сусайиб кетишининг ва хулқ-атвордаги уюшмаганликнинг сабабларидан бири ҳисобланади.
Паришонхотирликнинг сабаблари ҳар хилдир. Паришонхотирлик шахснинг барқарор хислати сифатида ихтиёрий диққатнинг сустлиги кўрсаткичи ҳисобланади ва нотўғри тарбия натижаси(боланинг эркалатиб юборилиши, жазоланмасдан қолиши, таассуротларнинг ҳар хиллигига одатланиш ва бошқалар) бўлиши мумкин. Бу хилдаги паришонхотирликка қарши аввало шахсда иродавий сифатларни шакллантириш йўли билан кураш олиб бориш керак. Паришонхотирликни бола саломатлигининг яхши эмаслиги, нерв тизимининг умуман бузилганлиги билан изоҳлаш мумкин. Паришонхотирлик ҳаддан ташқари ҳиссий ҳаяжонланиш, ёхуд чарчаш оқибати сифатида қисқа муддатли бўлиши ҳам мумкин. Сўнгги ҳолатда у кўпинча ўқиш куни ва ҳафтасининг охирида намоён бўлади. Педагогик иш тажрибасида диққатни тарбиялаш мақсадида паришонхотирликнинг барча сабаблари ва хусусиятлари инобатга олиниши шарт.
Қачонки, киши ишга берилиб кетиб ўз хаёллари, кечинмалари билан бўлиб, машғул бўлган ишидан бошқа ҳеч нарсани кўрмаётган ва эшитмаётган ҳолларда ҳам «паришонхотирлик» ҳақида сўз юритилади. У масалан теварак-атрофдагиларга эътибор бермайди, ўзига қаратилган саволларга парво қилмайди. Бундай «паришонхотирлик» диққатнинг ёрқин ифодалаган ҳолдаги танланганлигидан, унинг беҳад жамланганлиги ва жадаллигидан ҳосил бўлади. Диққатни энг кўп даражада жамланганлиги юқорида қайд қилиб ўтилганидек, фаолиятда муваффақият қозонишнинг муҳим шарти бўлиб ҳисобланади. Лекин диққатнинг фақат бир объектга қаратилганлиги унинг тақсимланиши ва кўчирилишида қийинчиликлар туғдириши мумкин. Бу хилдаги паришонхотирлик кундалик ҳаётда амалий фаолиятда кишининг теварак-атрофдаги олам билан муносабатини мушкуллаштириб қўяди ва шунинг учун ҳам унга диққатнинг нуқсони сифатида қаралади.
Мактаб ҳаётидаги паришонхотирлик «қоидага сиғмайдиган» деб аталмиш хатоларда дарс пайтида ўқувчида тегишли мактаб анжомлари йўқлигининг маълум бўлишида, ўқувчининг дарс жараёнига етарлича жалб этилмаганлигида ва шу каби бошқа ҳолларда намоён бўлади. Болаларда, айниқса, кичик ёшдаги болаларда паришонхотирлик жуда кўп учрайди.
Диққатнинг паришонхотирликдан ташқари бошқа хилдаги бузилишлари ҳам борлиги эътироф этилади. Диққатнинг ҳаддан ташқари ҳаракатчанлиги бир объектдан ва фаолият туридан бошқаларига доимий равишда ўтиб туриши, ёки аксинча ҳаракатсизлиги, диққатнинг суст ҳаракат қилиши, унинг тор доирадаги тасаввурлар ва фикрларга патологик тарзда қайд этилиши шулар жумласига киради. Диққатнинг бу хилдаги бузилишлари миянинг баъзи бир органик касалликлари энг аввало унинг пешона қисмидаги касалликлари юз берган пайтларда кузатилади.
Диққатнинг фазилатлари билан бир қаторда унинг бузилиши ва нуқсонлари бўлиши мумкинлигини психологик жиҳатдан асосланган тарзда ҳисобга олиш диққатни ўзида акс эттирадиган билиш жараёнларини тадқиқ этишнинг зарур шартидир.
Айрим руҳий касаллик ҳолатларида диққатнинг инертлиги (сустлиги) ёки мутлақо ҳаракатсизлиги, қандайдир бирон объект устида тўхтаб қолиш ҳолатларини кузатиш мумкин. Бола ҳаётининг бир ойлик даврларида унинг учун фақат ихтиёрсиз диққат хос бўлади. Бу даврда бола даставвал ташқи қўзғатувчилардан, уларнинг кескин ўзгаришларидан таъсирланади. Масалан, тўсатдан пайдо бўладиган қаттиқ овозлардан ҳаракатнинг ўзгаришидан ва бошқа нарсалардан таъсирланади. Ихтиёрий диққатнинг аломатлари одатда бола ёшига тўлгандан сўнг ёки икки ёшга қадам қўйган даврда пайдо бўла бошлайди. Ихтиёрий диққат тарбия жараёнида юзага келади, боланинг атрофидаги одамлар нима қилиш лозимлигини аста-секин ўргатадилар. Болалар ўз диққатларини ривожлантиришда улардан талаб қилинаётган ҳаракатларни бажаришга ўзларининг бевосита мойилларидан воз кечишларига тўғри келади. Болада, албатта жуда содда гўдаклик шакли бўлса ҳам онглилик намоён бўлади. Болани озодаликка, тартиблиликка, маълум интизомлиликка, жамоат қоидаларига риоя қилишга ўргатар эканмиз, бунинг билан биз болада ихтиёрий диққатни ривожлантирамиз. Боғча ёшида­ги даврда боланинг ихтиёрий диққатини ривожлантириш учун ўйин катта аҳамиятга эгадир. Боғча ёшидаги болалар диққати жуда барқарор бўлади. Машқ қилиш усули билан ўз диққатини тўплаш қобилияти аста-секин ривожланади.
Ўқув жараёнида ихтиёрий диққатни тарбиялаш алоҳида аҳамиятга эгадир. Мактаб машғулотларини интизомлаштирувчи таъсири, дарс давомида синфда ўтириш, ўқувчиларнинг сўзларини эшитиш зарурияти, чалғимаслик буларнинг ҳаммаси ихтиёрий диққатни тарбиялашда катта роль ўйнайди. Ҳар турли таълим ишлари мактабдаги ўқув машғулоти устида онгнинг йўналганлиги ва тўпланганлигини сақлаб туришни талаб қилади. Болаларнинг ҳиссиётлари кўпинча кучли бўлади. Шунинг учун уларнинг диққатлари қисқа вақт ичида давом этса ҳам кучли бўлади.
Мактаб ёшидаги болаларнинг ҳиссиётлари анча барқарор бўла бошлайди. Шунинг учун педагог ўқиш материалини ҳиссий моментлар билан бойитар экан, бунинг билан диққатнинг барқарорлиги ва кучини сақлаб турилишига ёрдам беради. Бирор нарсага қизиқиб келган мактаб ёшидаги ўқувчи узоқ вақт диққатли бўлиши мумкин. Аммо катталарнинг назорати пасайиб қолса, у зарур вазифани бажаришдан чалғиб бошқа нарсага киришиб кетиши мумкин. Масалан: адабиётни ўрганаётган ўқувчи кино ёки бирор ўқиган асари ҳақида хаёл суриб кетиши мумкин. Айрим болалар жисмоний меҳнат дарсларида диққат билан ўтирсалар бошқалари ақлий меҳнатда кучли диққат билан ўтирадилар. Ўзи ёқтирган дарсларда кучли диққат билан ўтирган ўқувчилар бошқа дарсларда ўқитувчиларни анча ташвишга солиб қўйишлари мумкин.
Ўқувчиларнинг ўқув предметига муносабати, унга диқкат билан қараш кўп жиҳатдан дарсда ўқувчининг ўқув материалини жонли, эмоционал, қизиқарли, тушунарли, шу билан бирга тўлиқ ва чуқур ўқита билишга боғлиқ. Бу талабларга риоя қилмаслик дарсда ўқувчиларнинг паришонлигига ёки иккинчи даражали қизиқишларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ўсмирларда чуқур, барқарор қизиқишни тарбиялаш, ўқитишнинг мазмунини жиддий ўйлаб кўрилганлиги уларда диққатни тарбиялашнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Бу шарт-шароитларга риоя қилинса, ўсмир диққатини бошқаришга ҳалал берадиган баъзи импульсив (ихтиёрсиз) ҳаракатларга қарамай, ўз диққатини ихтиёрий равишда бошқариш ва тўхтаб туриш мумкинлигини тезда эгаллаб олади. У ўзи учун қизиқарсиз ва қийин ишни диққат билан бажариш зарур бўлса, ўзини бу ишга мажбур эта олади. Масалан, ҳамма предметлардан бериладиган вазифаларга нисбатан ўсмирларда кичик мактаб ёшидаги болага қараганда диққатнинг ташқи ифодаси ҳам ўзгаради. Агар кичик ёшдаги мактаб ўқувчининг юз ифодаси ва гавда ҳолати унинг қанчалик диққатлилигини аниқ белгилаб берса, ўсмир эса ўзининг диққатсизлигини яшира олади. Фақат ўқитувчининг кузатувчанлиги орқали буни аниқлаши мумкин.



Download 262.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling