Режа: Иссиқлик юкламаларининг турлари


Иссиқлик таъминоти тизимларига истеъмолчиларни уланиши


Download 37.14 Kb.
bet3/4
Sana27.12.2022
Hajmi37.14 Kb.
#1068548
1   2   3   4
Bog'liq
6-мавзу

14.2.Иссиқлик таъминоти тизимларига истеъмолчиларни уланиши.
Махаллий иссиқлик таъминотининг иссиқлик истеъмоли куввати 2,5 МВт дан кам булмаган ахоли пунктларида, яъни шахардан ажратилган ишлаб чиқариш корхоналари, турар жой биноларининг иссиқ сувга ва иситишга бўлган талабларини кондириш учун ёки янги курилаётган туман худудида, асосий манбага улангунга кадар, вактинчалик, иссиқлик манбаи сифатида фойдаланишга мулжалланган. Махаллий иссиқлик таъминотида қозонхоналар чуян секцияли, пулат пайвандли, вертикал – горизонтал – цилиндрик буг ва сув киздириш қозонлари билан таъминланиши максадга мувофик келади.
Махаллий иссиқлик таъминоти қозонхоналарида қозон ва бошка қурилмалар иссиқлик ташувчининг харорат ва босимига куйилаётган талаблар даражасидан келиб чиқиб танланади. Иситиш учун иссиқлик ташувчи сифатида харорати 95 С гача бўлган сувдан фойдаланиш қабул килинган булса, иссиқ сув таъминоти учун эса 0,17 МПа гача босимга эга бугдан фойдаланиш қабул килинган бир катор ишлаб чиқариш истеъмолчиларини 0,9 МПа гача босимли буғ билан таъминлаш талаб килинади. Иссиқлик тармолги қисқа узунликка эга. Иссиқлик ташувчининг параметрлари, яъни, иссиқлик тармогининг иссиқлик ва гидравлик иш режимлари, махаллий иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимлари иш режимига мос келиши керак.
Бундай иссиқлик таъминотининг афзалликлари – қозонлар ва иситиш тармоқларининг унчалик киммат эмаслиги; монтаж ва хизмат курсатишнинг оддийлиги; эксплуатацияга тез киришиш мумкинлиги; маълум корхона устахонаси уз кучи билан пулат пайвандли қозонларини ясай олиши мумкинлиги.
Махаллий иссиқлик таъминотининг камчилик ва етишмовчиликлари: иссиқлик ташувчининг кам потенциаллилиги; чуян секциялардан фойдаланилаётганлиги сабабли, эксплуатацион ишончлиликнинг пасайиб кетиши; каттик ёкилги билан ишлаганда механик учокнинг йуклиги.
Марказлашмаган иссиқлик таъминоти ташки иссиқлик тармогига кушилмайди. Иситиш ва иссиқ сув таъминоти махаллий таксимлаш тизими иссиқлик қувурлари минимал узунликка эга. Иситиш учун, баъзан иссиқ сув таъминоти учун ҳам иссиқлик энергиясининг истеъмолини иссиқлик генераторлари таъминлайди. Манбадан олинаётган иссиқлик бевосита иситиш тизимига ёки иссиқ сув таъминоти тизимига узатилади.

Download 37.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling