Режа иқтисодиётни либералаштириш ва модернизациялаш шароитида инсон ресурсларини бошқариш аҳамиятининг ўсиши


Бошқарув сиёсатининг танлов моделлари


Download 312 Kb.
bet10/21
Sana17.06.2023
Hajmi312 Kb.
#1524187
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
1 мавзу

7. Бошқарув сиёсатининг танлов моделлари.
Бу модел (1984) адабиётларда эълон қилинган бўлиб, ИРМ моделлари ичида энг муҳими ҳисобланади. У фирмаларга ўз ИРМ стратегиясини ишлаб чиқиш учун катъий қоидаларни келтирмайди. Бунинг ўрнига у ИРМ стратегиясида 4 асосий аспектни ҳисобга олишни таклиф қилади.
Ходимнинг таъсири - ўз ичига бошқарув усулларини, ишчи иттифоқларини тан олиш даражасини,жамоавий келишувчилик усулларини, ходимлар билан маслаҳатлашиш ва жалб қилишни, коммуникация тизимларини ва бошқаларни олади.
Инсон ресурслари оқими инсонларни ташкилот ичида ҳаракатланиши (танлаш, қабул қилиш, ўқитиш, аттестация, ривожлантириш, мартабани ривожлантириш, меҳнат шартномасини бекор қилиш) билан боғлиқ персонални бошқариш фаолият турларини ўз ичига олади.
Мукофотлаш тизими иш ҳақи, нафақалар, бажариш сифати мезонлари тизимларини ўз ичига олади.
Иш жойини ташкил қилиш тизими технологик тизимлар танловини, иш жойи дизайни, назорат ва ахборот тизимлари, шунингдек, ахборот технологияларидан фойдаланиш кабиларни ўз ичига олади.
Бошқарув сиёсати танловининг бу соҳалари ИРМ стратегиясининг тўртта критик компонентини ифодалайди ва бир соҳадаги танлов бошқа соҳаларга таъсир этади. Бир компанияларга ўз сиёсатларини танлашда ягона танлов усулини таклиф қилиб бўлмаслигини исботлайди. Ҳар бир фирма ўз хусусиятларига ва турли иш тажрибасига эга. Шунинг учун фирма раҳбарларининг фикрлаш савиясига кўп нарса боғлиқ. Бироқ, фирмалар мана шу тўртта соҳада тўғри танлов амалга оширсалар ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигига эришишлари исботланган.
Бу модель олимлар томонидан кўп пунктлар бўйича аввало, сиёсатни танлаш ҳақида аниқ материалнинг етарли эмаслиги, таҳлилий жиҳатдан камчилиги, тажрибаларда текшириш қийин бўлган фикр-мулоҳазаларга таяниши бўйича танқид қилинганди. Бироқ у бошқа моделларга нисбатан ҳар томонлама ривожлантирилган ва ИРМ “картаси” сифатида намоён бўлади. Унинг устунлиги шундаки, у ҳар қандай маданият ва ташкилотга татбиқ этилиши мумкин.



Download 312 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling