Режа иқтисодиётни либералаштириш ва модернизациялаш шароитида инсон ресурсларини бошқариш аҳамиятининг ўсиши
Download 312 Kb.
|
1 мавзу
3. Стратегик интеграция.
Инсон ресурсларини бошқариш муаммолари бўйича энг муҳими-персонални бошқариш стратегиясининг корхона стратегияси билан чамбарчас боғлиқлигидир. Бу ёндашувда 2000-йилларда стратегик фикрлашда содир бўлган чуқур ўзгаришлар акс этган. Бу давргача стратегияни марказлаштириш муваффақият гарови деган дунёқараш кўпчиликка хос эди ва бундай ёндашув иккита ғояга асосланар эди. Биринчиси, корхоналарда ягона марказ бўлиши ва у бутун корхона стратегиясини қадамба-қадам ишлаб чиқишга масъул бўлиши зарур. Иккинчиси: риск (таваккалчилик хавфи) манбаларини фирмага бирлашган ҳолда енгиш мумкин, ва бу хавф қанчалик катта бўлса, унинг бошқарилиши шунчалик марказлашган бўлиши керак. Бундай марказ шароитида марказ ва периферия ўртасида назорат қилувчи характердаги узвий алоқалар, стратегик режалаштириш ва ишлаб чиқариш устидан назорат ўртасида узвий алоқалар талаб қилинар эди. Бу кўп даражада функционал принцип бўйича ташкил қилинган кўп сонли иерархик тузилмаларга эга йирик корхоналарнинг кўпайишига олиб келди. 2000-йилларнинг бошида бу ёндашувдан воз кечилди. Портер (1985) янги назарияни илгари сурувчилардан бири бўлди. Бу назария корхонанинг муваффақияти бозор ўзгаришларига қанчалик тез реакция кўрсатишига боғлиқ деган фикрларга асосланган эди. Бироқ беқарорлик шароитида бозор ўзгаришларига жавоб ҳаракатларни режалаштириш жуда қийин. Марказлашган ҳолда ишлаб чиқилган стратегиялар эгилувчанмаслиги сабабли децентрализация, деконгломерация зарурияти ҳақидаги дунёқарашлар вужудга келди. Деконгломерация - бу йирик корхоналарнинг “стратегик бирликлар”га бўлинишидир. “Стратегик бирликлар” ўзларининг махсус стратегияларини ва уларга мос персонални бошқариш стратегияларини ишлаб чиқа бошладилар. “Стратегик бирликлар” ва марказ ўртасидаги боғланиш заифлашди, бироқ марказ ўзи мўлжаллаган ишлаб чиқариш режалари бажарилишини назорат қилиш ҳуқуқини сақлаб қолди. Фомбраун модели (1984) стратегия, структура ва кадрларни бошқариш ўртасидаги боғланишларни яхши тасвирлаб беради. Бу моделдан келиб чиқадиган асосий масала - персонални бошқариш стратегиясини корхонанинг умумий стратегиясига қандай улаб юбориш маъқул? Ташқи муҳитга энг қулай киришиб кетишни (иқтисодий ҳолатга тез реакция кўрсатиш ва ҳ.к.) ва шу билан бирга корхонанинг барча даражаларида кадрлар салоҳиятини максималлаштиришни таъминловчи шароитларни яратишга қаратилганликдир. Download 312 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling