Режа иқтисодиётни либералаштириш ва модернизациялаш шароитида инсон ресурсларини бошқариш аҳамиятининг ўсиши


Ходимлар - максималлаштириш зарур бўлган ресурс


Download 312 Kb.
bet6/21
Sana17.06.2023
Hajmi312 Kb.
#1524187
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
1 мавзу

2. Ходимлар - максималлаштириш зарур бўлган ресурс.
Кўп фирмаларда, айниқса, бозорда етакчилик учун курашишга мажбур бўлган фирмаларда ходимлар ва бозорни англаш ўзгарди. Улар рақобат шароитида бозорда устунлик қилиш кам даражада ишлаб чиқариш харажатларига, кўп даражада маҳсулотни дифференциациялашга, янгилик киритиш ва бозордаги ўзгаришларга реакция тезлигига боғлиқлигини тушундилар.
Маҳсулот таннархи ҳисобига асосланган рақобат бозор ўзгаришларига тез мослашиш қобилиятига асосланган рақобатга ён боса бошлади. Шундай фикрга келиндики, агар компания кимнингдир бошқариш тизимидан нусха кўчириб устунликларга эришган бўлса, демак, бошқа фирмалар ҳам ундан нусха олишлари мумкин ва устунлик бунда йўқолади. Шунингдек, беқарор иқтисодий шароитларда бозорда узоқ муддатли устунликнинг ягона манбаи ўз ходимларининг қобилиятларини билиш ҳисобланади.
Америкада айрим электроникага ихтисослашган (Hewlett Packart, IBM) етакчи компанияларда инсон ресурсларини бошқариш амалиётига катта эътибор қаратилди. Бу ерда ишчилар меҳнат бирлиги сифатида эмас, балки компания салоҳияти ва инновациялар манбаи сифатида қаралади. Бундай компанияларда бошқариш услуби ва персоналга муносабат синчиклаб ўрганилди. Улар оммавий бозор ва оммавий ишлаб чиқариш билан боғланган ходимларнинг юқори “четлатилганлик” даражасидан бирмунча фарқ қилади. Бу оммавий ишлаб чиқариш ўрнини тез ўзгараётган бозорда рақобат қилишга имкон берувчи эгилувчан шакллар босиши кераклиги ҳақидаги хулосани чиқаришга асос бўлди.
Персоналга активларга каби бўлган муносабат, яъни уларни иложи борича ўстиришни кўзлайдиган муносабат ИРМ билан боғлиқ бўлган “юмшоқ” масалани келтириб чиқарди. Корхоналарда 50 йиллик ижтимоий ва илмий изланишлар ходимларнинг ихтирочилик қобилиятлари ва содиқлигини максималлаштиришга қандай кўмак беради? Мотивлаштириш назариялари, лидерлик услублари, иш жойини жиҳозлаш, гуруҳнинг иши, саноат корхоналарида меҳнат муносабатларига бағишланган адабиётлар асосан америкада чиқарилган. Меҳнат муносабатларини ўрганувчи мактаб ишини қайта ўрганиш ИРМда иккинчи йўналиш бўлиб қолди.

Download 312 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling