3. Гурвиц мезони. Мезон қуйидаги формула орқали белгиланадиган стратегияни таклиф этади:
max {α min aij + (1- α) max aij},
бу ерда α – оптимизм даражаси бўлиб, [0, 1] оралиқда ўзгаради.
Мезон бир қадар оралиқ мавқени эгаллайди- табиатнинг ҳам энг ёмон, ҳам энг яхши ҳаракати эҳтимолини ҳисобга олади. α = 1 бўлганда мезон Вальд мезонига, α= 0 да эса – максимум мезонига айланади. α га стратегияни танлаш бўйича қарор қабул қилувчи шахснинг жавобгарлиги даражаси таъсир кўрсатади. Янглиш қарорлар оқибатлари, бинобарин ўз эҳтиётини қилиб қўйиш истаги қанчалик кўпроқ бўлса, шунчалик α бирга яқин бўлади.
4. Сэвидж мезони. Мезоннинг моҳияти ўзи сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳаддан ташқари катта йўқотишларга йўл қўймайдиган стратегияни танлашдан иборатдир. Хатарлар матрицаси мавжуд бўлиб, унинг элементлари табиатнинг ҳар бир ҳолати учун энг яхши стратегияни танламаса, инсон (фирма) қандай зарар кўриши мумкинлигини кўрсатадилар.
Хатарлар матрицасининг (rij) элементи қуйидаги формула орқали топилади:
rij = max aij –aij ,
бу ерда max aij – бошлағич матрица устунидаги максимал элемент.
Оптимал стратегия қуйидаги ифодадан олинади:
min{max (max aij –aij)}.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ !
Do'stlaringiz bilan baham: |