Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Глобаллашув шароитида ташқи савдони тартибга солиш усуллари


Download 1.28 Mb.
bet18/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

6.3. Глобаллашув шароитида ташқи савдони тартибга солиш усуллари
Жаҳон тажрибасига кўра, замонавий жаҳон иқтисодиётига интегратсиялашиш давомли жараён бўлиб, узоқ муддатли иқтисодий стратегия ишлаб чиқилишини, иқтисодиётни таркибий қайта қуриш, хўжалик алоқалари шакл ва усулларини тубдан қайта тузишни талаб этади.
Глобаллашувнинг ҳукумат фаолиятига таъсири жуда мураккаб бўлиб, ўз ичига сиёсатдаги ҳар хил кучлар мувозанатини ва таъсирини қамраб олади. Биринчи қарашда, глобаллашув баъзи бир миллий монополияларни -алоқа, ТВ, радиони бузади. Халқаро телефон хизмати ва факслар жўнатилиши, одатда, бошқа товарлар ва хизматларга қараганда оддий аҳоли учун анча арзон. Бугунги кунда Интернет ҳақиқатан ҳам глобал тармоқ бўлиб, коммуникатсиялар ва ахборот алмашувида катта имкониятлар яратади. Бу ўзгаришлар давлат функсияларини фақат камайтириб қолмасдан, балки аҳолининг миллий тегишлилиги ҳиссасини пасайтиради. Бироқ ушбу ўзгаришларнинг аҳамиятини ошириб юбормаслик керак. Давлат модем, факс ва шу кабиларни ишлаб чиқариш ва ишлатишни назорат қилади. Давлат телевизион стансиялар, симсиз телефонлар учун радио частоталардан фойдаланиш учун литсензиялар берилишини ҳам назорат қилади. Давлат сирларини, компютер тармоқлари билан ишлашнинг ҳусусий мулкчилик ҳуқуқини ҳимоялаш учун технологиялар ишлаб чиқилмоқда. Замонавий глобал коммуникатсия тизими давлатнинг кучсизланишига олиб келади, деб ҳисоблаш қўпол хатодир.
Шунга ўхшаш ҳолатни давлат томонидан иқтисодиётнинг ривожланишини тартибга солиниши назарда тутилишини иқтисодиётда ҳам кўрамиз. Бу борада бир нечта муаммо кўриб чиқилмоқда.
Биринчидан, глобал бозорларнинг, айниқса бир кунлик айланиши 1 триллион долларни ташкил этувчи валюта бозорининг фаолияти. Бу фаолият, масалан, ишсизлик, инфлятсия даражасини тартибга солиш бўйича давлат томонидан ўтказилаётган мустақил миллий сиёсатни ўрнатишга путур йетказади.
Иккинчидан, қисқа муддатли ва узоқ муддатли капитал, юқори малакагаега меҳнат ресурслари каби ишлаб чиқаришнинг юқори сафарбарлигини кўрсатувчи омиллар давлат томонидан ишлаб чиқаришни жойлаштириш, даромаднинг тақсимланиши, солиқ ставкаларини ўрнатилиши ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иш билан банд қилиш соҳалари устидан назоратни анча камайтиради. Шундай қилиб, глобаллашув давлатларнинг иқтисодий сиёсат соҳасидаги ҳаракатларини чеклайди, лекин уни бекор қилмайди.
Алоҳида олинган мамлакатлар учун глобаллашувдан келадиган фойда ёки йўқотишлар интегратсия билан эмас, балки бу мамлакатлар ички бозорининг тузилмаси хусусиятлари билан кўпроқ боғлиқ. Глобаллашув рақобатбардошликни кучайтиради. Шу сабабли жаҳон бозорига чиқиш муваффақият кафолати ҳисобланмайди. Масалан, кемасозлик, авиа ташиш хизматлари, кимёвий қайта ишлаш, пўлат ишлаб чиқариш каби соҳалар халқаро рақобат шароитида ўз даромадларини йўқотиб, таваккал қилишга мажбур бўлмоқдалар. Глобаллашув жаҳон бозорида тўғри стратегияни танлай олганларга энг кўп фойда келтиради ва бу билан халқаро рақобатнинг салбий таъсирини камайтиради.
Глобаллашув феноменининг моҳияти шундаки, у жаҳон бозорида танолинган ва тан олинмаганларнинг фойдалари фарқини кучайтиради. Бу ҳамма соҳаларда (спорт, санъат, фан, мусиқа, банк иши ёки корпоратив соҳалар) ҳам ўз аксини топади.
Ҳозирги шароитда ташқи савдо сиёсати давлатнинг иқтисодий тизимига таъсир кўрсатувчи муҳим восита ҳисобланади ва ташқи иқтисодий фаолият механизмлари орқали амалга оширилади.
Глобаллашув тамойилларини ҳисобгаолган ҳолда давлатнинг ташқисавдоси жаҳон хўжалиги тизими билан боғланган ва муқаррар равишда нафақат миллий ҳуқуқий меъёрлар, балки халқаро ҳуқуқий стандартлар биланҳам тартибга солинади.
Давлатнинг ташқи савдо сиёсати ҳукумат олиб бораётган умумиқтисодий йўналишнинг муҳим таркибий қисми, экспорт-импорт товар оқимларининг ҳажми, товар таркиби ва жуғрофий йўналишини тартибга солиш билан боғлиқ бўлган буджет-солиқ фаолиятининг соҳаларидан бири ҳисобланади.
ХХ аср мобайнида глобаллашув жараёни таъсирида ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш тамойиллари ва унга ёндашувлар, ўз навбатида, хўжалик фаолиятининг бу соҳасини тартибга солиш амалиёти ҳам ўзгариб борди. Биринчи жаҳон урушигача (1914—1918 йй.) бозор иқтисодиётли мамлакатларда давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашуви деярли рад этилган. Иқтисодчилар ва сиёсатчилар орасида А. Смитнинг бозордаги «кўринмас қўл»нинг муҳим аҳамиятга эгалиги ҳақидаги формуласига асосланувчи неоклассик мактаб тарафдорларининг қарашлари ҳукмрон бўлди. Кейинчалик, 30-40 йилларда ишлаб чиқариш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни илгари сурган Дж. М. Кейнс назарияси тарафдорларининг нуқтаи назарлари устуворлик қилди. Ва, ниҳоят, 70-80 йилларда М. Фридмен бошчилигидаги Чикаго мактабининг монетаристик тамойилларини ёқловчиларнинг мавқелари кўтарилди. Улар давлат томонидан иқтисодиётга ҳар томонлама, ташқи савдо сиёсатига эса муомала соҳасиорқали таъсир кўрсатиш механизмларидан фойдаланишни устувор деб ҳисоблашади.
Бугунги кунда давлатлар ўртасида товар айирбошлаш амалиётида юқорида санаб ўтилган назарий фикрларнинг барча йўналишлари синтезидан фойдаланилаётганлиги ҳақида гапириш мумкин. Шунинг учун ҳам мамлакат ташқи савдоси ҳолатига таъсир кўрсатиш воситалари қаторига у ёкибу ҳукумат эга бўлган турли-туман макроиқтисодий дастаклар киради.
Ҳозирги замон ташқи иқтисодий сиёсатида икки асосий тамойил: биртомондан - давлатларнинг очиқ турдаги иқтисодиётга, яъни ташқи савдони эркинлаштиришга ўтиш, иккинчи томондан - жаҳон бозоридан ажралганлик унсурларини сақлаб қолиш, яъни протексионистик чора-тадбирларни амалга ошириш тамойиллари мавжудлигини қайд этиб ўтиш керак.Ташқи савдо сиёсатининг бир-бири билан рақобат қилувчи иккийўналишини: эркин савдо сиёсати ва протексионизмни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Еркин савдо сиёсати соф ҳолда деярли мавжуд бўлмайди, чунки унга кўра бошқа мамлакатлар билан ташқи савдо соҳасида айирбошлаш билан боғлиқ бўлган муносабатларга давлатнинг аралашуви талаб қилинади. Ҳақиқатда эса кўрсатиб ўтилган жараёнларга давлатнинг аралашуви минималлаштирилади.
Протексионизм сиёсати – бу бошқа мамлакатлар билан ташқи иқтисодий муносабатларни давлат томонидан тартибга солиш сиёсатидир. Бу сиёсатнинг мақсади миллий компанияларнинг миллий ва хорижий бозорлардаги фаолиятига хорижий рақобатчиларга нисбатан яхшироқ шарт-шароитлар яратишдан иборат. Бу ички бозорни ҳимоялаш ва миллий компанияларнинг хорижий бозорларда рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашиш орқали амалга оширилади.
Протексионизм, одатда, ички ва ташқи бозорларда доимий равишда ўзгариб борадиган рақобат шарт-шароитларига мослашаолмайдиган, фаолиятини қайта қура олмайдиган миллий ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини ифодалайди. Кўпчилик мамлакатлар томонидан халқаро савдони чеклаш бўйича ҳар қандай чеклашларни олиб ташлаш бўйича декларатсиялар эълон қилинганига қарамасдан, протексионизм жаҳон ҳамжамиятидаги барча мамлакатлар миллий иқтисодий сиёсатининг таркибийқисми бўлган ва бўлиб қолмоқда.
Експорт-импорт оператсияларини тартибга солишнинг тарифли ва тарифсизусуллари протексионистик ташқи савдо сиёсатининг инструментлари ҳисобланади. Тарифсиз усуллар миқдорий ва яширин усулларга бўлинади.
Савдо сиёсатининг айрим инструментлари асосан импортни чеклаш ва экспортни қўллаб-қувватлаш зарурияти туғилганда қўлланади (2.4-жадвал).
6.4-жадвал. Савдо сиёсати инструментлари

Усуллар

Савдо сиёсатиинструментлари

Устун равишда
тартибга солади

Тарифли

Божхона божлари

импорт




Тариф квотаси

импорт

Тарифсиз







Миқдорий

Квоталаш

импорт




Литсензиялаш

импорт, экспорт

Яширин

«кўнгилли экспорт
чеклашлари»

експорт



Молиявий

Субсидиялар

експорт




Кредитлаш

експорт




Демпинг

експорт

Манба: К.А.Семѐнов. Международные экономические отношения: Учебник для вузов. –М., ЮНИТИ – ДАНА, 2003. C.189.


Шуни ҳам эътиборга олиш лозимки, алоҳида олинган мамлакатда ташқи савдони тартибга солишнинг у ёки бу воситаларини танлаш мамлакатнинг ички иқтисодий вазиятига ва жаҳон бозоридаги мавқеига, алоҳида вазиятларда эса - бутун бир омиллар мажмуасига боғлиқ, масалан:
 рақобат курашининг кескинлашиши;
 валута курсларининг нобарқарорлиги;
 тўлов балансларининг камомадлари;
 ўтиш даври иқтисодиётидаги ва ривожланаётган мамлакатларнингташқи қарзлари кабилар.
Ташқи савдони тартибга солиш воситаларининг турлари доимий равишда кенгайиб бормоқда, бу хўжалик ҳаётининг байналмилаллашуви ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг янги соҳалари, яъни ахборот айирбошлаш ёкисервис хизматлар иқтисодиёти кабиларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш турли кўринишларда бўлиши мумкин. Уларни товар оқимларига таъсир кўрсатиш табиатига кўра бир-биридан жиддий фарқ қилувчи иккита асосий турга - иқтисодий ва маъмурийтурга ажратиш мумкин.
Иқтисодий (тарифли деб ҳам аталадиган) усуллардан фойдаланганда ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар, энг аввало, нарх мутаносиблиги, товарва ресурслар экспорти ҳамда импортининг сифати ва шартларига амал қилишади. Ташқи савдони тартибга солишнинг маъмурий (мос равишда тарифсиз) усулларидан фойдаланилганда бозор механизмига давлат органларитомонидан таъсир ўтказилади, уларнинг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари кўпжиҳатдан ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг хоҳишларини белгилабберади.
Тарифли усуллар товар нархига бевосита таъсир қилади. Бу усуллардавлатларнинг ташқи савдо амалиётида энг кенг тарқалган, чунки уларбирданига учта вазифани ҳал қилиш имконини беради:
1) фискал — буджет учун қўшимча маблағлар олиш;
2) рағбатлантирувчи — хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш;
3) протексионистик — миллий товар ишлаб чиқарувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш.
Ташқи савдони тарифли тартибга солиш усуллари жумласига божхона божлари, божлар, йиғимлар, шунингдек бошқа билвосита солиқлар, масалан аксизлар киради.Тарифсиз усуллар - товар айирбошлашга таъсир қилиш дастакларини, яъниолиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган маҳсулот ҳажми ва номенклатурасиничеклашни билдиради. Улар кўпроқ ривожланаётган ва ҳукумат томониданпротексионистик иқтисодий сиёсатни талаб қилувчи, бозор тузилмаларишаклланаётган ўтиш даври иқтисодиётидаги мамлакатларга хосдир. Тарифсиз таъсир қилиш воситаларига квоталаш, литсензиялаш, экспортнисубсидиялаш, демпинг, картел битимлар ва мамлакатлар ўртасидаги товароқимлари йўлида техник тўсиқларни яратиш кабилар киритилади.
Жаҳондаги мамлакатлар ва ҳудудлар бўйича статистик ахборотлартаҳлили шуни кўрсатадики, ташқи савдони давлат томонидан бошқариштарифли ва тарифсиз усулларнинг комбинатсияси ёрдамида амалга оширилади. Тарифли усулларнинг мавқеи кейинги пайтда пасайиб бормоқда, бу эса Умумжаҳон савдо ташкилоти томонидан аъзо-мамлакатлар олдига қўйилган стратегик вазифа, яъни улар ўртсидаги ўзаро товар айирбошлашда тарифли чеклашларни босқичма-босқич бартараф этиш вазифаси биланбоғлиқ. Тарифсиз чеклашларнинг аҳамияти «танловли» протексионистиксавдо сиёсатининг кенгайиб бориши туфайли ортиб бормоқда.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling