Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Глобаллашув жараёнидаахборот ва коммуникатсион технологияларнинг роли


Download 1.28 Mb.
bet15/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

5.6. Глобаллашув жараёнидаахборот ва коммуникатсион технологияларнинг роли
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви даврида ахборот ва коммуникатсион технологиялар технологик ривожланишнинг энг истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланади. Шунингдек, ушбу соҳа ривожланган мамлакатлар иқтисодиётида ҳам энг муҳим ўринлардан бирини эгаллайди. Жумладан, АҚШ иқтисодиётида замонавий ахборот технологиялари соҳаси юқори даражада ривожланган бўлиб, унинг техник-ташкилий негизи ахборот ехнологиялар саноатидан иборат. Унинг таркибига асосан электроника саноати тармоқлари ва ишлаб чиқаришлари киради. Бу – ЭҲМларни ва ёрдамчи ускуналарни, коммуникатсион ускуналарни ва бир қатор бошқа электрон техника турларини, яъни ахборотни тўплаш, сақлаш ва узатиш учн ишлатиладиган техник воситаларни ишлаб чиқариш киради. Уларнинг электрон саноати маҳсулотининг умумий ҳажмидаги улуши 1995 йилда 58 %ни, 1997 йилда – 65 % ва 2000 йилда – 60 %ни ташкил этди.
1992-2002 йиллардаахборот техник воситаларни ишлаб чиқариш ва уларга кейинги хизматни кўрсатиш билан бевосита банд бўлган ишчиларнинг умумий сони 25 %гаортди. 5.3-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ахборот технологиялар саноати 1996-2003 йилларда ишлаб чиқариш ҳажми ва НИОКРга харажатлар бўйича ҳам ўсиб борди. Шунингдек ахборот технологияларининг иқтисодиётда тутган ўрни унинг ЯИМдаги улуши ўсиб бориши билан характерланади.
5.3-жадвал. Ахборот технологиялар саноати маҳсулоти, бандлик ва НИОКР харажатлари
Манба: Дигитал Эcономй 2003. УС Департмент оф Cоммерcе.
Ахборот технологиялардан фойдаланиш соҳасидаги энг ёрқин сахифалардан бири 90-йилларда исталган керакли ахборотни бир зумдаолиш имконини берувчи Интернет тармоғининг яратилиши ҳисобланади. ИҲРТнинг баҳоларига кўра 1999 йилдаёқ жаҳонда Интернет тизимидан фойдаланувчилар сони 201 млн.га йетди, АҚШ ва Канадага 55,9% улуш, Европага – 23,5, ОТМга – 16,7, Лотин Америкасига – 2,6, Африкага – 0,9, Яқин ва Ўрта Шарққа – 0,4% улуш тўғри келар эди. 90-йиллар охиридаАҚШ аҳолисининг 40 %, Буюк Британиянинг – 18, Япониянинг -11, Германиянинг – 10 ва Франсиянинг – 7% и Интернет хизматларидан фойдаланар эди.
1997 йилда АҚШ хизматлар соҳасини ташкил этувчи тармоқларнинг катта гуруҳида ―ахборотлар‖ тармоғи алоҳидаажратилди. Унинг таркибига илгари мавжуд бўлган тармоқлар билан бирга замонавий фаолият ва хизматлар тури киритилди. Бу – нашриёт иши, кино саноати ва ёзув ёзиш, радио узатишлар ва телевидение, телекоммуникатсиялар, кутубхоналар, архивлар, маълумотларни қайта ишлаш ва бошқа турдаги хизматлардир. Ушбу соҳанинг 1992-2002 йиллардаги ривожи 5.4-жадвал маълумотларидаакс эттирилган.
5.4-жадвал. Хизматлар соҳасининг “ахборотлар” тармоғи
Манба: Василевский Э. Информационные технологии: масштабы и эффективность использования. //МЭ и МО, 2006, №5, с. 5.
Ахборотлар технологиялари ривожланишида телекоммуникатсион хизматларнинг жадал ўсиши кузатилади. Ушбу соҳа тараққиётида ТМКлар ниҳоятда муҳим рол ўйнайди. Финанcиал Тимес томонидан ҳар йили ўтказиладиган ФТ 500 рейтингида бозор капитализатсияси бўйича жаҳоннинг энг йирик компаниялари орасида умумий капитализатсияси 1,57 трлн. долларга тенг 36 та телекоммуникатсион компаниялар киритилган (5.5-жадвал). Компаниялар сони ва капитализатсияси бўйича ушбу тармоқ рейтингнинг анъанавий лидерлари – банк ва нефтгаз тармоқларидан сўнг учинчи ўринда туради.
5.5-жадвал. ФТ 500 рейтингининг айрим компаниялари (2005 йил)
Манба: Ведомости. 14.06.2005.
Сўнгги йилларда иқтисодиётда телекоммуникатсион хизматлар аҳамиятининг ортиши уларнинг ЯИМдаги улуши динамикасини таҳлил қилишда яққол кўзга ташланади. 1990-2004 йилларда ушбу кўрсаткич 1,7 %дан 3,1 %гача ўсди, телекоммуникатсион хизматларнинг умумий хизматлар ҳажмидаги улуши 2,8 %дан 4,5 % гача кўпайди.
5.6-жадвал. Телекоммуникатсион ТМКларнинг ривожланиш эволютсияси
Манба: Ефанов А. Тенденции развития телекоммуникационных ТНК. // МЭ и МО, 2006, № 11, с. 42.
Халқаро электр алоқаси иттифоқи маълумотларига кўра 2004 йилда жаҳон телекоммуникатсион хизматлар бозорининг умумий ҳажми 1200 млрд.доллардан, уларни ривожлантиришга киритилган инвеститсиялар эса – 200 млрд.доллардан ортиқ. Бунда охирги 15 йил ичида ушбу бозор уч мартадан зиёд кенгайди.
Телекоммуникатсия маҳсулотларининг категориялари бўйича жаҳон савдосининг таркибида энг катта улушни компютерлар эгаллайди, унинг ҳиссаси 34,2 фоизга тенг, ярим ўтказгичлар – 22,5 фоиз, телекоммуникатсия – 20,9 фоиз, телекоммуникатсия маҳсулотлари кисмлари ва дастурлар – 11,8 фоиз, ярим ўтказгичларни ишлаб чиқарувчи дастгохлар эса 10,6 фоизга тенг.
Назорат учун саволлар:
1. Инноватсия, инноватсион фаолият тушунчаларини ёритиб беринг.
2. Эволютсион ва револютсион инноватсиялар қандай фарқланади?
3. Глобаллашув жараёнида инноватсион фаолиятнинг ривожланиш
хусусиятлари қандай?
4. Ривожланган мамлакатларнинг инноватсион стратегияси нимадан
иборат?
5. Технологик ривожланишнинг қандай асосий истиқболли йўналишлари
мавжуд?

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling