Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Download 1.28 Mb.
bet11/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

5-МАРУЗА.( 2 соат ) ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ГЛОБАЛЛАШУВИ МУАММОЛАРИНИНГ
РЕЖА
9.1. Жаҳон иқтисодиётида глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши
9.2. Глобал ўзаро боғлиқлик жараёнининг зиддиятлари
Таянч иборалар:
Жаҳон иқтисодиёти, иқтисодий глобаллашув, ўзаро боғлиқлик, глобал муаммолар, экологик муаммо, озиқ-овқат муаммоси, демографик муаммо, иқтисодий муаммолар, энергетик муаммо, молиявий ва иқтисодий инқироз, халқаро институтлар, Мингйиллик ривожланиш декларатсияси, Мингйиллик ривожланиш мақсадлари (МРМ).

9.1. Жаҳон иқтисодиётида глобал муаммоларнинг пайдо бўлиши
Глобал муаммолар ўзаро боғлиқликнинг яққол кўринишларидан бири ҳисобланади. Жаҳон иқтисодиётида ҳозирги давр сивилизатсиямиз ўзининг ривожланиш жараёнида ҳеч қачон ҳозирги кундагидек кескин муаммолар гирдобига дуч келмаган. Жаҳон иқтисодиётида бу муаммоларни ҳал этмасдан туриб, инсоният ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлидан ривожланиб ҳаракат қила олмайди. Жаҳон иқтисодиётида у ёки бу муаммони глобал, яъни, умумжаҳон миқёсдаги муаммолар эканлигини кўрсатувчи асосий мезонлар қуйидагилар ҳисобланади:
- Унинг оламшумул аҳамият касб этиши.
- Инсонлар ҳаётининг барча соҳаларига тааллуқлилиги.
- Муаммони ҳал этишда кўпчилик давлатларнинг биргаликда ҳаракат қилишлиги ва ҳ.к.лар.
Олимлар ва жамоат арбоблари орасида мамлакатлар ёки ҳудудлар тараққиётидаги ўзига хос масалаларнинг глобал муаммоларга айланиши ҳусусида турли фикрлар ва қарашлар консепсияси мавжуд. Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, бу жараёнга асосий сабаб жаҳон хўжалигининг ХХ аср индустриал бозор иқтисодиёти босқичига хос бўлган экстенсив ривожланиши бўлди. Аммо охирги ўн йилликларда Европа, Америка ва Осиёнинг ривожланган мамлакатлари ўз иқтисодиётларини интенсив ривожланиш йўлига ўтказиш учун қанчалик ҳаракатлар қилаётган бўлсаларда, кўплаб қолоқ, ривожланаётган, шунингдек, бир қатор ўтиш даври иқтисодиётли собиқ сотсиалистик мамлакатлар учун интенсификатсиялаш жараёни йечилмаган энг муҳим муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Глобал муаммолар орасида экологик, озиқ-овқат, демографик муаммолар асосий ўринни эгаллайди. Экологик муаммо. Жаҳон иқтисодиётида экологик муаммолар кўп асрлик тарихга эга, бироқ, ХХ асрнинг 70-90-йилларига келиб, такрор ишлаб чиқариш ва инсонларнинг хўжалик фаолияти орасидаги мувозанатнинг бузилиши оқибатида биосфера ҳолатида кескин ёмонлашиш ҳолатлари кузатила бошланди. Жаҳон иқтисодиётида кўплаб келтирилган маълумотларда атрофмуҳит деградатсияси кўламининг катталашиб бораётганлиги қайд этилади.
Кейинги 100 йил ичида сайёрамиздаги ўрмонларнинг учдан икки қисми йўқолиб кетди, атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори 13 фоизга кўпайди, ўнлаб турдаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бутунлай қирилиб кетди, инсон генофондининг ўзи ҳам олдини олиб бўлмайдиган мутатсион ўзгаришлар хавфи остига тушиб қолди. Экологик хавф-хатарларнинг кучайиши жаҳон иқтисодиётида экологизатсиялаш жараёнини ривожлантиришга асос бўлади, зеро табиатни ҳимоялаш омиллари савдо, инвеститсиялар, ишчи кучи мигратсияси кабиларга таъсир этади. Мутахассисларнинг қайд этишича, ҳозирги кунда умумий айланмаси 150 млрд. долл.га тенг бўлган табиатни асровчи товарлар, хизматлар ва технологияларнинг махсус бозорлари вужудга келмоқда.
Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш тадбирлари экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигига ҳам таъсир қилади, зеро истеъмолчилар экологик тоза ва хавфсиз маҳсулотларни афзал кўришади. Экологик муаммолар кўплаб мамлакатлар ривожланишининг стратегик дастурларида марказий ўринлардан бирини эгаллаб, глобал ва ҳудудий халқаро интегратсио нташкилотларнинг кун тартибига олиб кирилди. Энг йирик халқаро ташкилот – БМТ 1972 йилдан буён махсус Атроф-муҳит бўйича дастур (ЮНЕП)ни амалга ошириб келмоқда. 1992 йилда ўтказилган атроф-муҳит бўйича БМТ Анжуманининг (Рио-де-Жанейро) ўтказилиши катта аҳамият касб этди. Ушбу Анжуман қатнашчилари барқарор ривожланиш тамойилини қабул қилишди. Бу тамойил ўз ичига 27 та тавсиявий ҳарактердаги принсипларни олиб, уларнинг моҳияти экологик хавфсизликнинг универсал мезонларини қабул қилиш, чиқиндисиз технологияларни жорий этиш, саноат ва ҳарбий
соҳадаги чиқиндилардан режали равишда фойдаланиш, янги авлодни атрофмуҳитни асраб-авайлашга қарата тарбиялашдан иборатдир. Рио-де-Жанейродаги Анжуман «Ер Хартияси»ни тайёрлашни белгилаб олди. Бу хартия ХХИ асрнинг экологик муаммосини ҳал этишнинг стратегик дастури бўлиб ҳисобланади.
Маълумки, бизнинг республикамиз ва шунингдек қўшни давлатлар аҳолиси ҳам Орол денгизи сувининг камайиб кетиши билан боғлиқ бўлган муаммони ўз бошидан кечирмоқда. Бу фақат бизнинг республикамиз муаммосигина бўлиб қолмасдан, балки глобал муаммо эканлигини жаҳон ҳамжамияти ҳам бугунги кунда тан олмоқда. 60-90 йилларда Орол денгизи акваторияси 7 баравар қисқарди, сув ҳажми 13 марта камайди, унинг минераллашуви эса ўнлаб баравар ошиб, денгизни тирик организмларнинг яшаши учун яроқсиз аҳволга келтирди. Натижада қарийб барча ҳайвонот ва наботот олами таназзулга учради ва йўқолди. Бугун Оролбўйида нафақат экологик, балки дунё миқёсида оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган мураккаб ижтимоий-иқтисодий ва демографик муаммолар пайдо бўлди. Орол денгизининг қуриши давом этаётгани ва унинг атрофида гуманитар фалокат содир бўлаётгани сабабли Оролбўйининг табиий биологик фондини асраб-авайлаш, Орол инқирозининг атроф-муҳитга, энг муҳими, бу йерда истиқомат қилаётган юз минглаб ва миллионлаб одамлар ҳаётига ҳалокатли таъсирини камайтириш бугунги кундаги энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Орол бўйи минтақасидаги глобал муаммоларни халқаро майдонда ҳал этиш чора-тадбирларини излаб топиш ташаббуси билан республикамиз Президенти БМТ минбаридан туриб Орол денгизи фожиасининг глобал оқибатларини халқаро майдондаги ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар билан, шунингдек халқаро жамғармаларнинг молиявий ташкилотларини ёрдами асосида ҳал этилиши мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб ўтган эди. Бугунги кунга келиб ушбу ташаббусни қўллабқувватлаган БМТ, ЮНЕСКО, ЮНЕП, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жаҳон банки, Халқаро валута жамғармаси, ЙЕТТБ, ОТБ ва бошқа халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар Орол денгизи муаммосини ҳал этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш устида қизғин амалий ишларни олиб боришмоқда. Озиқ-овқат муаммоси. Глобаллашув жараёни келтириб чиқарган муаммолардан бири озиқ-овқат инқирозидир. Кўпгина йиллардан бери рўй бермаган озиқ-овқат инқирозига эндиликда барча давлатлар аҳолиси юз тутди. Озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархлари ўта даражада ошишини англатувчи янги термин — агфлятсия (аграр инфлятсия) — бутун дунё бўйлаб бирданига ўта муҳим бўлиб қолди. Сайёрамиз аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан оптимал таъминлаш режимига эришиш муаммоси ХХ асрнинг охирига келиб фақатгина ўттизга яқин ривожланган мамлакатлар учун ўз долзарблигини йўқотган эди холос, бироқ, бошқа жаҳоннинг кўпчилик давлатлари учун бу муаммо энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда.Ҳозирда рўй бераётган озиқ-овқат инқирози сабабчиси бўлиб учта кучли глобал трендлар ҳисобланади.
Биринчидан, охирги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни харажатлари ошди. Охирги уч йилда нефтнинг нархи билан бензин ва дизел ёқилғиси нархлари ўсди, транспорт тарифлари ошди, асосий минерал ўғитларнинг нархлари қимматлашди.
Иккинчидан, озиқ-овқатга бўлган талаб ҳажмида ва таркибида глобал силжишлар рўй берди. 1960 йилдан Ҳиндистон, Миср, Нигерия, Бангладешда аҳоли сони тахминан уч баробар ошган бўлса, экин майдонлари эса ўзгармай қолди. Ушбу вазият деярли бутун дунёда содир бўлмоқда. Шунингдек, охирги 15 йилда озиқ-овқат истеъмол қилиш ратсионида ҳа ўзгаришлар содир бўлди. Айрим ривожланаётган мамлакатларда, шу жумладан, Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида аҳоли гўштни кўпроқ истеъмол қила бошлади, бу эса кўпроқ қишлоқ хўжалик экинларини етиштириб чиқаришни талаб қилади (қора молни 1 қилограммга вазнини ошириш учун 3 дан 15 қилограммгача йем сарфланади).
Учинчидан, биоёқилғи бозорини тез суръатлар билан ривожланиши доннинг нархини ошишига қўшимча сабабчи бўлди. Ривожланган давлатларнинг ўсимлик манбаларига асосланган "екологик тоза" ёқилғини ишлаб чиқариш дастури доирасида биоёқилғи (етанол) учун керак бўлган қишлоқ хўжалиги экинларига (маккажўхори ва бошқалар) талабни ошириб юборди.
Статистик маълумотларнинг кўрсатишича, жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш аста-секин ўсиб бораётган бўлса-да, бу жараён аҳоли сонининг кўпайиб боришига нисбатан бир текисда юз бераётгани йўқ. Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги баъзи бир давлатларда бу масала барқарорлашган, яъни, бир одамга тўғри келадиган давомида йер юзидаги аҳоли сони ҳам 1,8 марта ошганлигини кўришимиз мумкин. Хуллас, озиқ-овқат муаммоси вужудга келган энг жиддий вазиятларни биз ҳозирги кунда Сахрои Кабирнинг жанубидаги Африка давлатлари ва Осиёнинг жанубий ҳамда марказий қисмидаги баъзи давлатларда (Афғонистон, Бангладеш, Ироқ) ва шунингдек, бир қатор Кариб ҳавзаси (Гаити) давлатларида кўришимиз мумкин. Бу давлатларда йиллик озиқ-овқат хавфсизлиги икки ойдан кам муддатга тўғри келади.
Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтган озиқ-овқат масалалари бўйича Бутун жаҳон учрашувида (1996 йил ноябр ойи) қайд қилинишича, жаҳонда доимий равишда 800 миллионга Яқин киши тўйиб овқатланмайди. Қишлоқ хўжалигида ҳосилнинг яхши бўлмаслиги, табиий офатлар, ҳарбий низоларнинг бўлиб туриши ва шунингдек ошкора очарчиликнинг «авж олиши» билан боғлиқ ҳолда кўпчилик ривожланаётган мамлакатлардаги шунингдек, ўтиш даври иқтисодиётли давлатлардаги аҳолининг турмуш фаровонлиги билан боғлиқ бўлган «яширин» очлик кўринишидаги ҳолатлар янада кенг тарқалмоқда. Буни биз кейинги 15-20 йил ичида 54 давлатда озиқ-овқат билан таъминлашнинг мутлоқ пасайиб борганлигида ҳам кўришимиз мумкин.
Жаҳон мамлакатлари иқтисодиётида албатта озиқ-овқат муаммосини ҳал этиш борасида олиб борилаётган баъзи бир ижобий мисолларни ҳам келтириш мумкин. Масалан, Озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли мавжуд заҳиралар ҳисобига кафолатланган ва шунингдек озиқ-овқат хавфсизлиги режимини яратиш йўлида сезиларли ютуқларга эришган давлатлар қаторига Ветнам, Ҳиндистон, Хитой, Мексика, Филиппинни киритиш мумкин. Уларнинг хўжалик соҳасидаги тажрибасидан шуни кўриш мумкинки, қишлоқ хўжалигида «яшил инқилоб»ни, яъни, қишлоқ хўжалигида илғор технологияни жорий қилиш, ўсимликлар ва ҳайвонлар селексиясини ривожлантириш, унумдор тупроқ таркибини яхшилаш ва қайтадан култиватсиялаш каби комплекс чора-тадбирларни олиб борилиши бу борадаги муҳим аҳамиятга эга бўлган ишлардир. Жаҳон иқтисодиётидаозиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдааграр тармоқни инвеститсиялашни йилига 3,5-4 фоизга кўпайтириш эса муҳим омил ҳисобланади. Шуни қайд этишимиз мумкинки, жаҳон иқтисодиётида ишлов бериладиган майдонлар бирлигига тўғри келадиган дон маҳсулотлари ҳосилдорлигини кўпайтириш, чорва моллари бошига тўғри келадиган сут ва гўшт маҳсулотлари миқдорини ошириш каби бир қатор муаммони йечиш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Хуллас, жаҳон ҳамжамияти олдида 2025 йилгачаочликни бошидан кечираётган одамлар сонини икки мартага камайтириш ва Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларидан паст даражада йегулик истеъмол қилувчилар сонини сезиларли миқдорда қисқартириш каби масалалар ҳозирги кунда энг долзарб муаммо бўлиб турибди.
Демографик муаммо. Маълумки, жаҳон иқтисодиётида демографик муаммоларнинг мавжудлигига биринчи бўлиб ХВИИИ асрнинг охирида илк бор инглиз олими Т.Р. Малтус ўз эътиборини қаратган эди. Бу муаммонинг мазмуни ва моҳияти шундаки, озиқ-овқат маҳсулотлари ва инсонлар ҳаёти учун зарур бўлган бошқа моддий ноз-неъматлар ишлаб чиқаришга нисбатан аҳоли сонининг назорат қилиб бўлмайдиган даражадаошиб боришидан иборатдир. Мутахассисларнинг башорат қилишича, 2020 йилга бориб жаҳон аҳолиси сони 8 миллиард кишига йетиб, унинг 80 фоизи Осиё, Африка ҳамда Лотин Америкасининг ривожланаётган мамлакатларида яшайди. Кўз олдимизда юз бераётган бундай «демографик портлашлар» кейинчалик табиий ресурсларни такрор ишлаб чиқаришни ва инсонларни хўжалик фаолиятидаги мувозанатнинг бузилишигаолиб келиши мумкин. Бу эса ўз навбатида жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида рўй бераётган камбағалликни йенгиш, очликни камайтириш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасидаги бир қатор муаммоларни янада чуқурлаштириб юбориши мумкин.
БМТ ва ҳудудий ташкилотлар демографик хавфга йетарличааҳамият бериб келмоқда, яъни оилани режалаштириш дастурларини, аҳоли мигратсияси ва ривожланаётган мамлакатларда урбанизатсия жараёнларини молиялашни амалгаоширмоқда. Юқорида қайд этилган барча глобал муаммоларни ҳал этиш учун жаҳон экспертлари иқтисодий тизимни қайта қуришни амалга оширишни тавсия этишмоқда. Бунинг учун асосан уч йўналишда (сайёрамиз аҳолиси сонини барқарорлаштириш, энергия олишнинг муқобил манбаларига ўтиш, утилизатсияга бўйсунувчи саноат материаллариданкенг фойдаланиш) ҳаракат қилиш зарурлигини кўрсатишмоқда.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling