Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси
-Мавзу: ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИНИ ГЛОБАЛЛАШУВИНИНГ БЕЛГИЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ
Download 1.28 Mb.
|
глобалтекст (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6.1. Глобаллашув ва интегратсия жараёнларининг умумий иқтисодий-технологик асослари
4-Мавзу: ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИНИ ГЛОБАЛЛАШУВИНИНГ БЕЛГИЛАРИ ВА ШАКЛЛАРИ.
РЕЖА 6.1. Глобаллашув ва интегратсия жараёнларининг умумий иқтисодий-технологик асослари 6.2. Минтақавий интегратсия ва глобаллашув жараёнларининг ўзаро ҳаракат тенденсиялари Таянч иборалар: Хўжалик ҳаёти байналмилаллашуви, халқаро иқтисодий интегратсия, илмий-техника инқилоби (ИТИ); «очиқлик» даражаси, эркин савдо ҳудуди, божхона иттифоқи, умумий бозор, иқтисодий иттифоқ, технологик шартшароитлар, давлатчилик, минтақавий блок, минтақавийлашув, глобаллашув, минтақавий савдо келишувлари, имтиёзли режим. 6.1. Глобаллашув ва интегратсия жараёнларининг умумий иқтисодий-технологик асослари Хўжалик ҳаётининг байналмиллашуви кўп асрлардан бери ривожланиб келади. Ҳозирги кунда унинг иккита асосий кўриниши – глобаллашув ва минтақавий интегратсиялашув тенденсиялари кўзга ташланади. Улар қандай ўзаро ҳаракатланади. Умуман олганда, глобаллашув ва минтақавий интегратсиялашувнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлиб турли мамлакатларнинг тадбиркорларини даромадларини ошириш, иқтисодий ўсишини тезлаштириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун халқаро савдодан, инвеститсиялар айирбошлашдан, ишлаб чиқариш кооператсиясидан, илмийтехник ҳамкорликдан фойдаланишга интилиш ҳисобланади. 1776 йилда Адам Смит мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этиши унинг бойлигини кўпайтиришга ёрдам беришини, 1817 йилда эса Давид Рикардо бунинг учун мамлакатга нисбий устунликларга эга бўлишнинг ўзи кифоя қилишини исботлаб берган пайтдан бери бу ҳақиқат амалда кўп бор тасдиқланган. Бу борада ўтган асрнинг сўнгги 40 йиллиги бўйича маълумотлар: 1960-1973 йиллар учун 112 мамлакат, 1973-1985 учун 117 мамлакат, 1985-2000 йиллар 110 мамлакат бўйича маълумотлар 5.2-жадвалда келтирилган. Бу даврларда барча мамлакатларнинг ўртача очиқлик даражаси (жаҳон савдосига тортилганлиги) ошди. Лекин очиқлик даражаси 1,2-1,5 марта юқори бўлган мамлакатларда жон бошига даромадларнинг йиллик қўшимча ўсиш суръатлари секин ўсувчи иқтисодиётларга нисбатан 3-3,8 марта юқори. Бу рағбатлар юз йиллар мобайнида турли мамлакатлар тадбиркорлари ва ҳукуматларини барқарор халқарохўжалик муносабатларини ўрнатишга қизиқтириб келади. Лекин нима учун иқтисодий глобаллашув ва минтақавий интегратсиялашув жараёнлари ХВИИ асрларда қитъалараро кўламда савдони амалгаоширган йирик Британия, Голландия, Франсия ва бошқа компанияларнинг гуллаб-яшнаган даврида бошланмай, фақатгинаХХ асрнинг иккинчи ярмига келиб бошланди. Чунки у даврдахалқаро меҳнат тақсимоти ўзининг кенг кўламга эгалигига қарамай, унинг сифат даражаси жудаоддий эди. У бир нечта ривожланган мамлакатларда ишлаб чиқариладиган оддий тайёр маҳсулотларни (матолар, кийим-кечак, темир буюмларни), қолган мамлакатларда йетишитриладиган ёки қазиб олинадиган асосий ресурслар (озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва минерал хомашё, ёқилғи)ни айирбошлашгаасосланган эди. Ўз моҳиятига кўра бу тармоқлараро меҳнат тақсимоти бўлиб, ва у турли мамлакатларда товарлар ишлаб чиқаришнинг табиий-иқлим ёки технологик фарқланишларигаасосланарди. Бундай меҳнат тақсимотида шерик-мамлакатлар ўз ички бозорларининг мустақиллигини сақлаб қолганда, яъни уларнинг янада йирик бозор маконига бирлашмаган ҳолатида кўп самараолишлари мумкин. Ўзаро айирбошлаш самарасини ошириш учун меҳнат ва капитални мамлакат ичкарисида тармоқлар ўртасидаоптимал жойлаштириш ёки айрим ишлаб чиқаришларни арзон ишлаб чиқариш омиллари мавжуд бўлган мамлакатларга кўчириш кифоя қилади. Ишлаб чиқариш омилларининг бундай кўчиб юриши доимий равишда ички ва ташқи шароитларнинг ўзгариши таъсирида давом этади. Бироқ бу омилларнинг хеч бири минтақавий савдо блоклари ёки божхона иттифоқлари тузишга бўлган эҳтиёжларни туғдирмайди. Лекин, машинасозликнинг ривожланиши ва саноатлаштиришнинг бутун дунё бўйича тарқалиб бориши билан қайта ишлаш саноати буюмлари ташқи савдога тобора кўпроқ тортилиб боради. Бу ташқи савдони жадаллаштириш учун муҳим аҳамиятга эга, чунки қайта ишлаш саноати қишлоқ хўжалиги ва қазиб олиш саноатидан фарқли равишда ишлаб чиқаришни истаганча майда тармоқ ва тармоқчаларга диверсификатсиялаштириш имкониятларини берадики, бу ички ва ташқи бозорда бундай чуқур ихтисослашган тармоқлар маҳсулотини ўзаро айирбошлаш эҳтиёжини вужудга келтиради. Ишлаб чиқаришнинг бундай эҳтиёжи истеъмолчиларнинг ўсиб бораётган даромадлари ва дидлари билан янада мустаҳкамланади. Натижадахалқаро савдодаавтомобиллар, телевизорлар ва бошқаларнинг айрим русумлари бошқа русумларига айирбошланади. Шундай қилиб, халқаро тармоқлараро меҳнат тақсимоти билан бир қаторда унинг тармоқ ички тақсимоти ҳам ривожланади, бунда мамлакатлар бир товар гуруҳига мансуб турли сифатга ёки дизайнга эга маҳсулотларни айирбошлайдилар. Айнан шу вазият қайта ишлаш саноати маҳсулоти экспортининг минерал хомашё ёки аграр маҳсулотлар экспортига нисбатан тез ўсишини тушунтириб беради. 1950-2006 йилларда аграр маҳсулотларнинг жаҳон экспорти (доимий баҳоларда) 7,5 марта, минерал хомашё – 10 марта, тайёр маҳсулотлар бўйича эса 71 марта ўсди. 1 Халқаро товар оқимлари қанчалик диверсификатсияланган бўлса, шерик-мамлакатларнинг иқтисодий алоқалари шунчалик мустаҳкамлашади. Шунингдек жаҳон бозорида барқарор талабга эга бирор-бир ноанъанавий товарга ихтисослашиш корхонага ишлаб чиқариш кўлами асосида иқтисод қилиш имконини беради. Бундай маҳсулот экспортчилари ўз сотиш бозорларини кенгайтиришдан, шу жумладан жаҳон иқтисодий маконини умумий либераллаштириш ёки хеч бўлмаганда минтфқавий эркин савдо зоналарини яратиш орқали кенгайтиришдан манфаатдор. Машинали ишлаб чиқаришнинг ривожланиб бориши билан ишлаб чиқариш жараёнининг ўзини алоҳидаоператсияларгаажратилиши ва ягона технологик циклнинг ушбу алоҳида бўғинлари ўртасида уларнинг ярим тайёр маҳсулотларини айирбошлаш учун шароитлар пайдо бўлади. Бу меҳнат тақсимотининг янада юқори сифат босқичи бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни тақсимотини англатади. ХХ асрнинг биринчи 30 йиллигида шу асосда халқаро ишлаб чиқариш кооператсияси ривожланди. Бунда ягона технологик ва иқтисодий ишлаб чиқариш занжирларининг алоҳида бўғинлари турли мамлакатларда жойлашган, лекин улар ягона режа бўйича ишлайдилар. Улар орасида доимий равишда деталлар, бутловчи қисмларни йетказиб бериш амалга оширилади. Бу оқимлар трансмиллий корпоратсияларнинг ички каналлари орқали юз берсада, уларнинг кўпчилиги халқаро мақомга эга ва мамлакатлар ўртасида айирбошланадиган товарларнинг ҳажмини бир неча марта кўпайтириб, миллий хўжаликларнинг ўзаро боғлиқлигини янада кучайтиради. Халқаро меҳнат тақсимотида бундай силжишлар байналмилаллашув жараёнини ҳам иккитомонлама асосда, ҳам кўптомонлама савдо-иқтисодий блокларда, шунингдек глобал кўламда ҳам жиддий жадаллаштиради. Бу силжишларнинг асосий сабаби жаҳон ҳамжамиятининг узлуксиз равишда техник-иқтисодий ривожланиб боришига асосланган. Энергия манбалари, двигателлар, ишчи машиналар, транспорт воситалари, алоқа воситалари, молиявий ресурсларни сафарбар қилиш усуллари, меҳнат ресурсларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш усуллари соҳасида доимий тўпланувчи ва бирикиб кетувчи технологик инноватсиялар инсониятни бир технологик укладдан бошқасига ўтказади. Бу тушунчанинг замонавий талқини илмий-техник тараққиётнинг турли босқичларида шаклланувчи энергетика, двигателлар, хомашёни қайта ишлаш усуллари, ушбу хомашёни олиш, юкларни ва йўловчиларни ташиш воситалари каби соҳалардаги ўзаро боғлиқ технологияларнинг бутун тизимини англатади. Ўз моҳиятига кўра бундай тизим моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларининг вертикал ва горизонтал оқимлари билан боғланган технологик ўхшаш компонентлардан ташкил топган ва ички ўз-ўзини қўллаб-қувватловчи ва ўз-ўзидан ривожланувчи техник-иқтисодий тизимдан иборат. Шу сабабли ҳар бир технологик уклад ишлаб чиқаришнинг ўз тармоқ тузилмасига, ўзига хос ишлаб чиқариш, молия, транспорт ва маиший инфратузилма турига эга. Бундан ташқари ҳар бир уклад ўз истеъмол моделига, аҳоли турмуш усулига, кадрларни касбий тайёрлаш ва иқтисодий маданият даражасига эга. Ушбу тушунчанинг турлича ва кенг таърифланишига қарамай, замонавий тадқиқотчилар бешта технологик укладни ажратиб кўрсатадилар: - Биринчиси (1770-1830 йиллар). Англия, Белгия, Франсияда сув двигатели асосида механизатсиялашган тўқимачилик саноати, сўнгра чўян ва темир қуйиш ривожланди, дарё ва денгизда, лекин анъанавий йелканли кемаларда юк ташишлар жадаллашди. - Иккинчиси (1830-1890 йиллар). йетакчи Ғарбий Европа мамлакатларида ва АҚШда кўмир билан ишлайдиган буғ двигатели асосида машинасозлик, қора металлургия, кўмир қазиш кенг ривожланди. Темир йўл транспорти ривожлана бошлади, йелканли кемалар аста-секин пароходлар билан алмаштирилди. Бироқ буғ двигателини жорий қилиш қишлоқ хўжалигида амалга оширилмади ва бу аграр соҳанинг саноатдан умумий орқада қолишининг асосий сабабидир. Йирик фабрика ишлаб чиқариши кенг ёйилди, бу қишлоқдан шаҳарга аҳоли мигратсиясининг кенг ривожланишини ҳамда урбанизатсияни ва унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини келтириб чиқарди. - Учинчиси (1890-1940 йиллар). Ўша мамлакатларда 1820-йиллардаёқ ихтиро қилинган электр двигатели, 1885 йилда ихтиро қилинган ички ёниш двигатели, 1892 йилда яратилган оғир суюқ ёқилғида ишлайдиган дизелни жорий қилиш ишлаб чиқариш ва турмушни электрлаштиришга, автомобил транспорти, авиатсияни ривожлантиришга, темир йўл ва сув транспортида сифат ўзгаришларига олиб келди. Электроенергетика ва электротехника, шунингдек ноорганик кимёнинг турли йўналишлари фаол ривожланд . Энергия ресурслари бозорида кўмир ўрнига нефт ва нефт маҳсулотларининг аҳамияти кучайди. Пўлат асосий конструксион материалга айланди. Ишлаб чиқаришнинг электрлаштирилиши фан ютуқларининг технологик қўлланилишига имконият яратди ва техник тараққиётни тезлаштирди. Умумий ва махсус таълим оммавий тус олди. - Тўртинчиси (1940-1980 йиллар). ЙЕИҲ, Шветсия, АҚШ, Канада, Япония, Австралияда ишлаб чиқаришни механизатсиялаштириш асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш жараёнларини бирдек қамраб олди. Маълум босқичда унинг миқдори янги сифатга – аввал кимё, қоғоз, ун элаш, сўнгра машинасозлик ва асбобсозлик саноатида автоматлаштирилган машиналар тизимини шакллантиришга ўтди. Натижада, ички бозор чегараларидан ташқарига чиқувчи, қайта ишлаш саноатининг стандартлаштирилган маҳсулотларини оммавий ишлаб чиқариш бошланди. Иккинчи жаҳон уруши даврида авиатсия ва бошқа транспорт кўринишларини ўзгартирган ва космосни ўзлаштириш имкониятини берган реактив двигателлар ихтиро қилинди. Иқтисодиёт деярли бутунлай нефт, нефт маҳсулотлари ва электр токига ўтказилди. Гидроенергетика ва атом энергетикаси ривожлана бошлади. Суюқ ёқилғини қайта ишлаш нефткимёсини ва органик кимёни ривожлантирди. Натижада 1970 йилларга келиб, уч миллионга Яқин сунъий бўёқлар, полимерлар, суюқ ёқилғи ва бошқа органик кимё бирикмаларининг янги турлари яратилди. Пластмассаларни ва янги конструксион материалларни ишлаб чиқариш риожланди. Электроника ютуқлари ва йернинг сунъий йўлдошларини учириш глобал телефон ва радиоалоқа тармоғини яратиш имкониятини берди. Бу шароитларда узоқ муддатли истеъмол товарларига оммавий талаб билан тавсифланувчи янги истеъмол тури шаклланди. - Бешинчиси (1980-йиллардан бошлаб). Дунёнинг ривожланган мамлакатларида, шунингдек янги саноатлашган мамлакатларда микроелектроника жадал ривожланмоқда ҳамда ишлаб чиқаришда ва истеъмолда янги туб ўзгаришларга олиб келмоқда. Техник тараққиётнинг биринчи қаторига электрон саноат, компютер ва ахборот технологиялари, телекоммуникатсиялар, оптоелектроника чиқди, Интернет глобал ахборот тизими шаклланди. Қайта ишлаш саноатида эгилувчан автоматлаштирилган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш бошланди, бу ишлаб чиқариш маҳсулотлари турларини кўпайтириш, унинг моделларини тез ўзгартириш имконини беради. Робот техникаси тобора кўп жорий этилмоқда. Янги конструксион материаллар яратилмоқда, микробиология ва биотехнология, нозик кимёвий технологиялар, нанотехнологиялар ривожланмоқда. Ишлаб чиқариш соҳасидаги бу ўзгаришлар ва аҳоли даромадларининг ўсиши стандарт маҳсулотларни оммавий истеъмол қилишдан истеъмол талабининг шахсийлашувига ўтишни белгилаб берди. Бу турли хизматлар соҳалари ролининг кескин ўсишига олиб келди. Технологик укладларнинг алмашиш хронологиясини минтақавийлашув жараёнининг босқичлари билан солиштириб, Ғарбий Европадаги минтақавий интегратсия бу йерда 1950-йилларда шаклланган тўртинчи технологик уклад асосида бошланганлигини кўриш мумкин. Ушбу ривожланиш даражасига эришмаган бошқа минтақаларда интегатсиялашув жараёнини такрорлаш кутилган натижаларга олиб келмади. Бу соҳада муваффақиятга эришиш имкони кейинроқ, лекин тўртинчи техник-иқтисодий ривожланиш уклади даражасига эришган минтақалардагина пайдо бўлди. Глобаллашув ҳақида гапирадиган бўлсак, бу маълум сабабларга кўра, янада юқори технологик даражада, яъни ривожланган мамлакатлар ва янги саноатлашган мамлакатларнинг кўпчилигида бешинчи технологик уклад устунлик қила бошлаган даврда бошланди. Бундан келиб чиқадики, минтақавий иқтисодий интегратсия мазкур минтақада хеч бўлмаганда тўртинчи технологик уклад шаклланганидан сўнг, глобаллашув эса – дунёнинг барча йетакчи минтақаларида бешинчи технологик уклад устунлик қила бошлаганда ривожланади. ЮНCТАД таснифига кўра қуйидаги макроминтақалар ажратилади: 1) Ривожланган мамлакатлар - 33 та Европа мамлакати, Шимолий америка, Япония, Исроил, Австралия ва Янги Зеландия; 2) Шарқий Осиё – 8 та мамлакат, шу жумладан Жанубий Корея, Тайван; 3) Марказий Америка – 9 та мамлакат, шу жумладан, Мексика; 4) Жануби-Шарқий Осиё – 11 та мамлакат, шу жумладан Индонезия, Малайзия, Таиланд, Филиппин; 5) Жанубий Африка – 5 та мамлакат, шу жумладан Ботсвана, Свазиленд, ЖАР; 6) Жанубий Америка – қитъанинг 12 та мамлакати ва Кариб хавзасининг 21 та орол давлатлари; 7) Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги – 12 та Шарқий Европа, Кавказ ва Ўрта Осиё мамлакатлари; 8) Жанубий Осиё – 9 та мамлакат, шу жумладан Ҳиндистон, Эрон, Бангладеш, Покистон; 9) Яқин Шарқ – 13 та мамлакат, шу жумладан Туркия, Ироқ, Сурия; 10) Океания – 28 та майда орол давлатлари; 11) Шимолий ва Шарқий Африка – 24 та мамлакат, шу жумладан Судан, Мадагаскар, эфиопия; 12) Ўрта ва Ғарбий Африка – 24 та мамлакат, шу жумладан Ангола, Нигерия. Янги укладлар шаклланадиган марказлар бўлиб, техник-иқтисодий жиҳатдан энг илғор мамлакатлар ҳисобланади. Улар атрофга технологик, иқтисодий ва ижтимоий янгиликлар тарқатади. Ҳозирги вақтда жаҳон ҳамжамиятининг йетакчи мамлакатлари бешинчи укладга ўтиб, олтинчи уклад остонасида турган бўлса, дунё давлатларининг кўпчилиги иккинчи ёки учинчи уклад даражасида турибди. Дунёнинг турли макроминтақаларининг моддий ишлаб чиқаришида қайта ишлаш саноатининг улуши буни яққол кўрсатмоқда (5.1-расм). Агар 2005 йилда саноати ривожланган мамлакатларда моддий ишлаб чиқаришда қайта ишлаш саноатининг улуши ўртача 60 %ни ташкил қилган бўлса, бошқа минтақаларда 9 дан 72 %гача тебранади. Янги саноатлашган мамлакатларнинг йетакчилари (Корея Республикаси, Тайван, Гонконг) ва Хитой киритилган Шарқий Осиё макроминтақасида бу кўрсаткич саноати ривожланган мамлакатларга нисбатан юқори. Бошқа кўпгина минтақаларда, айниқса, Жанубий Осиё, Океания, Ўрта ва Ғарбий Африкада қишлоқ хўжалиги, ёки қазиб олиш саноати, айниқса, Яқин Шарқ, МДҲ, Ўрта ва Ғарбий Африка, Шимолий ва Шарқий Африкада катта рол ўйнайди. 5.1-расм. Макроминтақаларнинг моддий ишлаб чиқаришида қайта ишлаш саноатининг улуши Натижада, Океания, Шимолий ва Шарқий Африка, Ўрта ва Ғарбий Африкада қайта ишлаш саноати бошланғич шаклланиш босқичида турибди. Масалан, 2002 йилда Папуа-Янги Гвинеяда (Океания) бир кишига ўртча 79 доллар (1995 йил халқаро долларида) миллий қайта ишлаш саноатининг қўшимча қиймати тўғри келади, бу кўрсаткич Суданда – 27,3, Мадагаскарда – 15,2, Нигерияда - 13, Эфиопияда – 7,2 долларни ташкил этади. АҚШда бу кўрсаткич 2002 йилда 5568 долларни, Германияда – 6679, Швейсарияда – 12191 долларни ташкил этади. 1 Учта энг паст ривожланган макроминтақада иккинчи ёки учинчи технологик укладнинг белгиларини топиш қийин. Океаниянинг энг юқори ривожланган мамлакатларидан бири – Фиджида 2000 йилда қайта ишлаш саноати корхоналарининг ярмиси озиқ-овқат ва ичимликлар, 18 % - тўқимачилик маҳсулотлари, 8,8 % - кимёвий маҳсулотлар ва пластмассалар ишлаб чиқариш, 3,6 % - металлни қайта ишлаш ва 1,7 % - оддий машиналар ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Суданда 2001 йилда қайта ишлаш саноти қўшимча қийматининг 61 % озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, 11,1 % - нефтни қайта ишлашга, 1,6 % - металлни қайта ишлашга ва яна 1,6 % - резина ва пластиклар ишлаб чиқаришга тўғри келар эди. 1 Бундай нотекис жаҳон технологик ландшафти қандай қилиб аста-секин текисланади ва минтақавий интегратсиянинг ҳамда глобаллашувнинг жаҳон иқтисодий макони бўйлаб тарқалиши учун яроқли ҳолатга келади? Жаҳон техник-иқтисодий салоҳиятининг кучли нотекис тақсимланиши шароитларидахўжалик ҳаётининг байналмилаллашуви, унинг ҳудудий кенглиги ва сифат кўрсаткичлари бешинчи укладга эришган мамлакатлар томонидан қонуний равишдааниқланади. Чунки улар нафақат илмий-техник тараққиёт чўққисини эгаллайдилар, балки ХВФ таснифига кўра жаҳоннинг 26 та йетакчи мамлакатлари ва 4 таОсиё янги саноатлашган мамлакатлари ҳиссасига 2006 йилда глобал ЯИМнинг 52 % ва глобал товарлар ва хизматлар экспортининг 67,3 % тўғри келади. 2 Улар ҳозирги вақтда глобаллашувнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва дизайнери ҳисобланадилар (ХВИИИ-ХИХ асрларда саноатлашишга биринчи бўлиб ўтган Англия ва 2-3 та мамлакат иқтисодий модаасосчилари бўлганидек). Бошқа миллий хўжаликлар жаҳон иқтисодиётига юқорида кўрсатилган жаҳон бешинчи технологик уклад маркази билан олиб бораётган савдо, молия, илмий-техник, маданий ва бошқаалоқалари билан қўшиладилар. Юқоридаайтилган 12 макроминтақалар экспорти ва импортининг географик тузилмаси бундан далолат беради (5.3-жадвал). Улар савдосининг аксарият қисми шу марказга йўналтирилган ва ғарб адабиётларида ―ҳуб анд спокес‖ (марказий ўзак ва туташ симлар) номини олган ўзигахос моделни ҳосил қиладилар. Тўғри инвеститсиялар, ишлаб чиқариш кооператсияси, илмий-техник ҳамкорлик ва бошқа соҳаларда ҳам жаҳон хўжалик алоқалари шу тартибда ривожланмоқда. Пастроқ ривожланган макроминтақалар ичида савдо ва бошқа иқтисодий алоқалар объйектив сабабларга кўра заифроқ ривожланган. Чунки саноати ривожланган мамлакатлар меҳнатнинг ўзаро янада чуқур ва жадал тақсимотини ўрнатиш имкониятига эга. Улар ўртасида айирбошланадиган кўп турдаги маҳсулотлар ва деталларнинг турлари янада кўпаймоқда, бу уларнинг иқтисодиётларини бир-бирига боғлиқлигини кучайтиради. Паст ривожланган мамлакатлар эса нисбатан чекланган турдаги товарларни, асосан паст технологияли, ёки хатто ёқилғи-хомашё ваозиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарадилар. Шунинг учун улар ўртасида кенг кўламли меҳнат тақсимотининг юз бериши қийин. Экспортчилар сифатида улар асосан ривожланган мамлакатларга ўзининг арзон ва кам турдаги товарларини сотадилар, импортчилар сифатида яна ривожланган мамлакатлардан юқори технологияли товарларни харид қиладилар. Бозор қонунлари уларни аста-секин ўзаро савдо-иқтисодий ҳамкорликдан узоқлаштириб, тобора кўпроқ ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилишга ундайди. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling