Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси
Минтақавий интегратсия ва глобаллашув жараёнларининг ўзаро ҳаракат тенденсиялари
Download 1.28 Mb.
|
глобалтекст (2)
6.2. Минтақавий интегратсия ва глобаллашув жараёнларининг ўзаро ҳаракат тенденсиялари
Минтақавий интегратсия ва глобаллашув жараёнлари бир хил иқтисодий ҳаракатлантирувчи кучлар ва умумий технологик шарт-шароитларга эга бўлиб, бир-бирига жуда ўхшайди. Бундан ташқари улар хўжалик ҳаётининг байналмилаллашуви каби ягона жараённинг бўғинлари ҳисобланади ва ўзаро чамбарчас боғлиқликда ҳаракат қилади. Шу билан бирга фарқли томонлар ҳам мавжуд. энг аввало, ҳудудий кўлам бўйича, шунингдек хусусий тадбиркорлик ва сиёсий кучларнинг ўзаро нисбати билан фарқланади. Минтақавий савдо-иқтисодий бирлашмаларни тузишда, унинг амал қилишини ҳамда кенг ва чуқур ривожланишини таъминлашда сиёсий омил ва ҳукуматлараро ўзароалоқалар глобаллашувнинг ривожланишидагига қарагандаанча катта рол ўйнайди. Глобаллашув – асосан бозор омиллари ва тадбиркорлик ташаббусларининг таъсири остида ривожланади, лекин бунда ҳам иккитомонлама ва кўптомонлама давлатлараро келишувлар ва улар томонидан ўрнатилган ҳаракат қоидалари мавжуд бўлади. Сиёсий омил миллий давлат чегараларида энг кучли рол ўйнайди, минтақавий блокларда – камроқ, глобал даражада – янада кам рол ўйнайди. Бу жиҳатдан минтақавий интегратсия миллий хўжалик ва глобал иқтисодий макон ўртасида оралиқ бўғинни ташкил этади. Мазкур оралиқ бўғин давлатчиликни йўқотувчи глобаллашув йўлида тўсиқ бўлиб хизмат қилмайдими деган савол туғилади, чунки давлатларнинг минтақавий блокларга бирлашиш сабабларидан бири – бу глобаллашув билан боғлиқ хавф-хатарларни биргаликда ҳал қилишга уринишдир. Айрим мутахассисларнинг фикрича, минтақавийлашув глобаллашувга тўсқинлик қилади. Дж. Бхагвати ва унинг тарафдорлари, минтақавий савдо келишувлари блоклар ичида имтиёзли режимларни яратади ва шу туфайли учинчи мамлакатлар экспортчиларининг аъзо-мамлакатлар бозорларига киришигахалақит беради деб таъкидлайдилар. Ўзининг навбатдаги китобини у ―Савдо тизимидаги термитлар: имтиёзли савдо келишувлари кўптомонлама эркин савдони қандай чекинтиради‖ деб номлади. Айримлар глобаллашувнинг салбий таъсирлари, уларга жавоб сифатида минтақавийлашувни кучайтириши ваохир-оқибат глобаллашувни суриб ташлаши мумкин деб ҳисоблайдилар. Масалан, П.Кит ва Р.Де Вилерс ўн йил аввал, глобаллашув – бу тугалланмаган жараён ва шу сабабли, агар жаҳон ҳамжамияти ундан норози бўлса ва минтақавий интегратсияни лозим деб топса, уни орқага чекинтириш мумкин деб таъкидлаганлар. Хўш, бу ғоя қанчалик асосланганлигини аниқлашга уриниб кўрамиз. Назарий даражада бу муаммо, бошқа нуқтаи назардан бўлса ҳам,1950-йилдаёқ франсуз иқтисодчиси М.Бие ва унинг америкалик ҳамкасби Дж.Вайнер томонидан ўрганилган эди. Улар томонидан мустақил равишда яратилган божхона иттифоқи назариялари бундай иттифоқларнинг иккитомонли оқибатларини ёритиб беради. Бир томондан, иттифоқлар ичида савдо тўсиқларини деярли бутунлай бекор қилиш натижасида ягона бож ҳудудларини шакллантириш, учинчи мамлакатлардан импорт қилишдан қисман воз кечиш, аъзо-мамлакатлар ўртасида савдооқимларини қайта тақсимлаш блок ички савдосини ривожлантиришни рағбатлантиради. Бу траде-cреатион (оқим ҳосил қилувчи) самара деб аталади. Бошқа томондан, ГАТТ/ЖСТнинг учинчи мамлакатлар билан савдода ягона импорт тариф ставкаларини оширишни тақиқлайдиган ХХИВ моддаси талабларига риоя этилганда ҳам, бундай иттифоқлар ичида савдо тўсиқларини олиб ташлаш ягона бож ҳудуди доирасида ишлаб чиқарилган товарлар учун рақобат устунлигини яратади. Бу учинчи мамлакатлардан бу йерга экспорт қилинаётган товарлар рақобатбардошлигини пасайтиради ва уларни ўз экспортининг бир қисмини дунёнинг бошқа минтақаларига йўналтиришга мажбур қилади. Бу траде-диверсион (оқим қайтарувчи) самара деб номланади. Айнан шу омил иқтисодий глобаллашувни тўхталтирувчи омил деб қаралади. Юқоридаги фикрлар баъзи четланишлар билан бирга эркин савдо зоналарига ҳам тегишли. Бироқ бундай схема ҳақиқий аҳволни фақат турғун ҳолат ёки қисқа вақт учун акс эттиради. Турли тадқиқотчиларнинг айрим аниқ божиттифоқларининг учинчи мамлакатлар билан савдосининг жадаллигига таъсирини ўрганишга қаратилган уринишлари турли, кўпинча бир-бирига зид натижаларни берди. Масалан, А.Кругер 1999 йилда МЕРКОСУР оқим қайтарувчи самара ҳосил қилади деган хулосага келди. Ушбу фикрга 2003 йилда Ф.Ди ва Дж.Гали, 2006 йилда К.Каррер қўшилдилар. 2000 йилда А.И.Солоага ва А.Витерс, 2001 йилда К.Кернат, 2004 йилда С.Гош ва С.Ямарик аксинча, ушбу божхона иттифоқининг оқим ҳосил қилувчи самарасини аниқладилар. Бундай турли фикрларни шу билан тушунтириш мумкинки, божхона иттифоқининг ушбу самаралари унинг амал қилишининг турли босқичларида турлича намоён бўлади. Дастлабки даврларда ташқаридан импорт суръатлари блок ичида унинг ўсиш суръатларига нисбатан секинлашади. Сўнгра у билан тенглашади, ва кейин ундан ўзиб кетади. Бундай динамика, исталган мамлакат ёки мамлакатлар гуруҳининг айрим истиқболли саноат ёки хизматлар соҳаси тармоқларини яратиш ва ривожлантириш учун маълум даражада протексионизм, айниқса ривожланаётган мамлакатлар учун объйектив зарурдир. Бу маҳаллий иқтисодиётнинг оёққа туриши, мустаҳкамланиши ва жаҳон хўжалик алоқаларига ҳам экспортчи, ҳам импортчи сифатида фаол қўшилиши учун имкон беради. Бундан ташқари, у ёки бу минтақавий бирлашма ичида савдони либераллаштириш, бир томондан миллий сотиш бозорларини ушбу минтақа кўламигача кенгайтиради вааъзо-мамлакатлар компанияларига ишлаб чиқариш кўлами миқёсидан иқтисод қилиш самарасидан фойдаланиш имконини беради, ва демак, ўз маҳсулоти рақобатбардошлигини ҳам ички, ҳам ташқи бозорлардаошириш имконини беради. Бошқа томондан, минтақа ички савдосини либераллаштириш ушбу мамлакатлар фирмалари ўртасидаги рақобатни кучайтиради ва уларни технологик ва ташкилий инноватсияларга рағбатлантиради, бу ўз навбатида уларнинг жаҳон бозоридаги мавқеларини мустаҳкамлайди. Натижада, аввал оқим қайтарувчи самара устунлик қилади. Бироқ минтақавий блок ичида савдони либераллаштириш ўз бозорига учинчи мамлакатлар товарларининг кириб келишини қийинлаштиради, бу йерга бевосита ва портфел инвеститсиялар кўринишидахорижий капитал оқимига кўмаклашади. Аввалги ташқи экспортчига ўз маҳсулотини бу бозорда сотиш мураккаблашганда, у ишлаб чиқаришнинг ўзини минтақа ичида ташкил этишга, ва шу орқали маҳаллий фирмалар билан бир хил рақобат устунлигидан фойдаланишга интилади. Натижада ҳимоя қилинаётган тармоқларнинг ривожланиши ва мустаҳкамланиши янада тезлашади, ташқи дунё билан савдо эса ҳам экспорт, ҳам импорт бўйича жадаллашади. Амалиётда буларнинг барчаси, минтақавий имтиёзли зонанинг ташқи дунё билан савдоалоқалари динамикаси эгри чизиғи синусоида кўринишида бўлади. Марказий Америка умумий бозори (МАУБ) мисолида бу қуйидаги кўринишга эга. У аввал бошиданоқ (1961 йил) божхона иттифоқи сифатида фаолият юритди. Блок ички ва блокдан ташқари импорт суръатларининг тенглашиши бу йерда қатор сабабларга кўра (шу жумладан, 1969 йилда Гондурас ва Салвадор ўртасидаги савдони ўн йил тўхтатиб қўйган ―футбол уруши‖ сабабли) чўзилиб кетди. Лекин 2000 йилдан бошлаб учинчи мамлакатлардан импорт суръатларининг блок ички импорт суръатларидан қонуний ошиб кетиши кузатилади. Оқим қайтарувчи самара ўз ўрнини оқим ҳосил қилувчи самарага бўшатиб берди. Бундан ташқари, аъзо-мамлакатлар саноати вахизмат соҳасининг минтақавий божхона иттифоқи ёки эркин савдо зонаси томонидан рағбатлантириладиган ривожланиши уларнинг халқаро рақобатбардошлигини оширади ва жамоавий протексионизмга бўлган эҳтиёжни камайтиради. 1968 йил 1 июлда ЙЕИ божхона иттифоқи шакллантирилгандан сўнг ЙЕИда бундай импорт тўсиғининг ўртача даражаси 11,7 % ни ташкил қиларди, ҳозирги вақтда эса 3,6 %дан ошмайди. Шундай қилиб, божхона иттифоқининг оқим қайтарувчи самараси заифлашади, ва минтақавийлашув ва глобаллашувнинг ўзаро кураши тўғрисидаги у билан боғлиқ фикрлар ўз кучини йўқотиб боради. Интегратсиялашув жараёнлари ўсиб бораётган савдо блокларининг ривожланиш қонуниятлари шулардан иборат. Ривожланаётган минтақаларнинг кўпчилигида эса эркин савдо зоналари, божхона иттифоқлари ва бошқа савдо-иқтисодий бирлашмалар амалда эмас, балки қоғозда мавжуд. Бундай алянслардан жиддий оқим ҳосил қилувчи ёки оқим қайтарувчи самараларни кутиш мумкин эмас. Шундай қилиб, на ривожланганминтақалардаги ҳақиқий интегратсия жараёнлари, на паст ривожланган минтақаларда уларни такрорлаш иқтисодий глобаллашувга тўсқинлик қилаолмайди. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling