Режа Жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тушинчаси


Жаҳон иқтисодиёти глобаллашувининг асосий хусусиятлари


Download 1.28 Mb.
bet3/33
Sana09.06.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1468913
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
глобалтекст (2)

3. Жаҳон иқтисодиёти глобаллашувининг асосий хусусиятлари
ХХ асрнинг охирги чораги жаҳон иқтисодиёти ўз тараққиётининг янги босқичига ўтиши бошланганлиги билан тавсифланади. Бу янги босқич олдинги ривожланиш босқичларидан тубдан фарқ қилади. Мутахассислар узоқ муддатли тамойилларни белгилаш ва келажакдаги иқтисодий стратегияни аниқлашга интилган ҳолда тузилманинг энг характерли белгиларини муҳокама қилишни давом эттираётган бўлсалар-да, ҳозирги кундаёқ халқаро иқтисодий муносабатларнинг замонавий тузилмасининг қуйидаги хусусиятлари ўз-ўзидан намоён бўлиб турибди:
а) самарали, юқори технологик ҳамда ресурсларни тежовчи ижтимоий ишлаб чиқариш билан тавсифланувчи ахборотлар иқтисодиётини шакллантириш;
б) конвейер, кенг халқ оммаси истеъмолига асосланган индустриал тизимни давлат, аралаш ва, айниқса, хусусий компанияларнинг алоҳида йўналтирилган креатив (ижодий) хўжалик фаолиятига ўзгартириш;
в) миллий иқтисодиётларни очиқлаштириш тамойилларининг ҳудудий миқёсдаги ёпиқ иқтисодий блокларни шакллантириш тамойили билан қўшилиб кетиши;
г) халқаро корпоратсиялар аҳамиятининг ортиб бориши шароитида давлатнинг тартибга солиш ролининг кучайиши;
д) ҳал этилишида жаҳондаги барча мамлакатларининг жамоавий ҳаракатларини талаб қилувчи, сивилизатсиянинг глобал муаммолари деб аталмиш экологик, хом ашё, демографик каби муаммоларнинг кескинлашиши.
Замонавий халқаро иқтисодий муносабатларнинг энг муҳимбелгиларини санаб ўтган ҳолда, касбий фаолияти хўжалик соҳаси билан боғлиқҳар бир мутахассис учун ўз фаолиятида алоҳида корхона доирасидаги жараёнларга жаҳон бозорининг таъсир қилиш омилларини у банк, завод ёкисавдо компанияси бўлишидан қатъи назар, билиши ва ҳисобга олиши керак бўлади.
Шунинг учун халқаро иқтисодий муносабатларнинг асосий кўринишларини глобаллашувини ўрганиш, уларни моделлаштириш усуллари кўп омилларга асосланган таҳлил ва статистикани қўлланишига қараб турли туман бўлишига қарамасдан, макро ва микро даражада жаҳон ва миллий хўжалик конъюнктурасидан муваффақиятли хабардорликнинг зарурий шарт шароити ҳисобланади.
Глобаллашув жараёни жаҳон иқтисодиётининг турли соҳаларини қамраболади, яъни;
- ташқи, халқаро, жаҳон миқёсидаги товарлар, хизматлар, технологиялар, интеллектуал мулк объйектлари савдосини;
- ишлаб чиқариш омилларининг халқаро ҳаракатини (ишчи кучи, капитал, ахборот);
- халқаро молия-кредит ва валута оператсияларини (беғараз молиялаштириш ва ёрдам, иқтисодий муносабатлар субъйектларининг кредит ва қарзлари, қимматбаҳо қоғозлар бўйича оператсиялар, махсус молиявий механизмлар ва воситалар, валута оператсиялари);
- ишлаб чиқариш, илмий-техникавий, технологик, инжиниринг ва ахборотлар соҳасидаги ҳамкорликни.
Замонавий жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви қуйидаги жараёнларда намоён бўлади:
- энг аввало ишлаб чиқариш байналмилаллашувининг чуқурлашуви.
Ишлаб чиқариш байналмилаллашуви истеъмол учун яратиладиган маҳсулотни тайёрлашда жаҳоннинг турли давлатлари ишлаб чиқарувчилари қатнашишини намоён қилади. Жаҳон савдосининг асосий қисмини яримтайёр маҳсулотлар эгаллайди. Ишлаб чиқаришнинг байналмилаллашувида ТМК йетакчи ҳисобланади;
- капиталнинг байналмилаллашувини чуқурлашуви, яъни давлатлараро халқаро капитал ҳаракатининг ўсиши, бунда энг аввало тўғри инвеститсиялар кўринишида, фонд бозорларининг байналмилаллашуви;
- ишлаб чиқариш ва илмий-техникавий, технологик билимлар воситаларини алмашинувини натижасида, шунингдек халқаро ихтисослашув ва кооператсиялашув, халқаро миқёсда ишлаб чиқариш ресурсларининг жойлашуви натижасида ишлаб чиқариш кучларининг глобаллашуви;
- халқаро ҳамкорликни амалга оширишни таъминловчи глобал миқёсдаги материал, ахборот, ташкилий-иқтисодий инфратузилманинг шаклланиши;
- халқаро меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви натижасида айирбошлашни байналмилаллашувини кучайиши, бунда халқаро ҳамкорликнинг ишлаб чиқариш соҳасига нисбатан хизматлар соҳаси асосий йўналишлардан бирига айланади.
- халқаро ишчи кучи мигратсиясининг ўсиши. Бунда ривожланган давлатларда камбағал давлатлардан келган ишчи кучларини малака талаб қилмайдиган ёки паст малака талаб қиладиган ишга жалб этилади.
- ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг байналмилаллашувини атроф-муҳитга таъсирининг ортиши, бу эса замонавий глобал муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган халқаро ҳамкорликка бўлган эҳтиёжнинг ортишини келтириб чиқаради;
Глобаллашув жараёни қуйидагиларга ўз таъсирини ўтказади:
- минтақавий интегратсион жараёнларни жадаллаштириш;
- ҳозирги пайтдахўжалик юритишни тўлиқ эркинлаштирмаган давлатлар иқтисодиётини очиқлиги таъминлаш;
- барча бозорлардаги иштирокчиларнинг тўсиқларсиз қатнашувини таъминлаш;
- молиявий ва савдооператсияларнинг қонун-қоида ва чегараларини универсаллаштириш;
- бозорларни тартибга солиш ва назорат қилишни бир меъёрга келтириш, яъни унификатсия қилиш;
- капитал жойлаштириш, инвеститсион жараёнлар ва умумжаҳон тўлов ҳисоб тизимини стандартлаштириш.
Макроиқтисодий даражадаги глобаллашув давлатлар ва интегратсион уюшмаларнинг иқтисодий фаолликка интилиб, савдо ва инвеститсион тўсиқларни олиб ташлаш, эркин савдо ҳудудларини ташкил қилиш асосида пайдо бўлади. Ундан ташқари глобаллашув жараёни давлатлараро хўжалик юритиш учун иқтисодий, ҳуқуқий, ахборот ва сиёсий миқёсдаги ўзаро келишувларни ҳам қамраб олади.
Микроиқтисодий даражадаги глобаллашув компаниялар фаолиятининг ички бозордан ташқарида кенгайиши натижасида пайдо бўлади. Кўпгина йирик трансмиллий корпоратсиялар (ТМК) глобал миқёсда ҳаракат қилади: улар чегараси ва миллий эгалигидан қатъий назар истеъмолчиларнинг талабиниқондириши керак. ТМК учун ички бозорга нисбатан кўпинча ташқииқтисодий фаолият муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобгаоладиганбўлсак, улар глобаллашув жараёнининг субъйекти бўлади. ТМК – буглобаллашувнинг асоси, уни ҳаракатга келтирувчи асосий кучдир.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling