Режа Жозибадорлик, бетакрорлик ва имкониятларнинг яратилганлиги тамойиллари


Туристик маршрут ишлаб чиқишда жозибардорлик, бетакрорлик тамойили


Download 20.92 Kb.
bet2/5
Sana03.12.2023
Hajmi20.92 Kb.
#1797848
1   2   3   4   5
Bog'liq
Туристик маршрутлар ишлаб чиқишнинг тамойиллари

Туристик маршрут ишлаб чиқишда жозибардорлик, бетакрорлик тамойили
Маълум бир туристик объектга, ресурсга туристик маршрут ишлаб чиқишда туроператорнинг биринчи навбатдаги асосий вазифаси айнан ана шу туристик объектнинг энг жозибадор, бетакрор жойини, кўринишини аниқлашдир.
Туризмдаги барча туристик объектларда жозибадорлик, бетакрорлик мавжуд. Бу жозибадорликсиз бирон-бир туристик объект туристларни ўзига жалб қилаолмайди. Жозибадорлик ва бетакрорлик деганда маълум бир халқаро ёки маҳаллий талаб ва стандартларнинг ўлчамларига, даражаларига жавоб берадиган объектнинг тарихийлиги, мўъжизавий кўриниши ва ҳоказолар тушунилмаслиги керак
Шу нуқтаи назардан туристик объектдаги жозибадорлиги, бетакрорлигини 4 даражага бўлишимиз мумкин:
халқаро миқёсдаги туристик объектлардаги жозибадорлик ва бетакрорлик;
давлатлардаги туристик ресурсларнинг жозибадорлиги ва бетакрорлиги;
табиатнинг биологик хилма-хиллигидаги жозибадорлик ва бетакрорлик;
туристнинг ҳоҳиши бўйича туристик объектда белгиланадиган жозибадорлик ва бетакрорлик
Халқаро миқёсдаги туристик объектлардаги жозибадорлик ва бетакрорлик
Мазкур туристик объектнинг халқаро миқёсда маълум ва машҳурлиги, мўжизавийлигини, дунё аҳолиси, бу объектни билиши тан олинади. Бундай миқёсдаги жозибадорлик ва бетакрорлик асосий ҳолларда мўжиза деб номланади.
Дунё миқёсдаги туристик объектнинг мўжиза дейилиши ўтмишдаги инсоният бунёд этган улкан иншоотларнинг қай тартибда қурилганлиги, уларда ҳозиргача кўплаб очилмаган сир-синоатларнинг мавжудлигидир. Жаҳон миқёсидаги мўжизалардаги жозибадорлик ва бетакрорлик аксарият ҳолларда мўжиза сўзи билан ифодаланади ва бу жозибадорлик, бетакрорликни кўришга бутун дунё аҳолиси қизиқади. Бу туристик объектда битта жозибадорлик, бетакрорлик мавжуд. – Унинг қадимийлиги ва улуғворлигидир
МИСР ПИРАМИДАЛАРИ
Ундаги улуғворлик, қадимийликни кўрамиз. Етти мўжизадаги асосий жозибадорлик, бетакрорлик уларнинг ўта даражада улканлиги ва қурилиши жиҳатидан ҳозирги инсон аҳлини лол қолдирганидир. Шу ўринда эътибор бериш керакки, дунёда етти мўжизадан ҳам мўжизалироқ туристик объектлар жуда кўп. Масалан, Буюк хитой девори, Стоунхедж тош ёдгорликлари, Насха чўлидаги улкан қуш расмлари, Ҳиндистон ва Таиланддаги тоғ ибодатхоналари ва ҳакозолар. Мазкур тарихий ёдгорликлардаги жозибадорлик ва бетакрорлик, қадимийлик ва инсон аҳлини лол қолдирган қурилиш санъатидир.

Download 20.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling