Режа Жозибадорлик, бетакрорлик ва имкониятларнинг яратилганлиги тамойиллари


Туристик маршрут ишлаб чиқишнинг мазмундорлиги тамойили


Download 20.92 Kb.
bet4/5
Sana03.12.2023
Hajmi20.92 Kb.
#1797848
1   2   3   4   5
Bog'liq
Туристик маршрутлар ишлаб чиқишнинг тамойиллари

Туристик маршрут ишлаб чиқишнинг мазмундорлиги тамойили
Бу тамойилдаги талаблар кўпроқ биринчи – жозибадорликни ташкил қилиш тамойилига ўхшаб кетади. Лекин жозибадорликдан бошқа таъсуротлар мазмундорликларга эътибор берилиб ишлаб чиқилган туристик маршрут ҳар қандай даражадаги туристлар учун энг яхши туристик маршрут ҳисобланади.
Бу тамойилда туристик маршрутлар ишлаб чиқишда туристнинг оз вақт давомида кўп объектларни кўриши, билиб олиши ёки эшитиш таъминланган бўлиши керак. Бундай имкониятлардан фойдаланган турист туристик фирманинг бошқа маршрутларига ҳам буюртма бериши мумкин. Масалан: турист Республикамизнинг табиий ҳудудлари, минтақаларидаги экотуризм ресурсларини кўришни танлайди. Бу ҳолатда туроператорда худди ана шу турист танланган экотуризм ресурсига олиб борадиган 2 та туристик маршрут бўлиши лозим.
Биринчи туристик маршрут - Экотуризм ресурсига – объектига тўғридан-тўғри боради. Бу маршрутдаги жозибадорлик ва бетакрорлик экологик туризм объектининг ўзида бўлади албатда
Иккинчи туристик маршрут – йўл-йўлакай, тарихий маданий, меъморий обидалар, табиатнинг ранг-баранглиги, кўнгил очар ўйинлар, кўргазмалар, фавворалар, ҳайвонат боғлари, агротуризм объектларининг ўзгариб туриши, сойлар, баланд, ҳайбатли қоятошлар ёки бепоён кенгликларнинг ястаниб ётганлиги ва бу ерда яшаётган маҳаллий халқнинг яшаш тарзи, урф-одатлари, жарликлар, дарё соҳили ва ҳакзоларга туристлар эътиборини жалб қилади
Туристик маршрутлар ишлаб чиқишдаги фаолиятлилик тамойили.
Бу тамойилда бир туристик маршрутдан йил давомида фойдаланиш тушунилади. Лекин мавсумлар ўзгариши билан ушбу туристик маршрутдаги хизматларнинг турлари бироз мураккаблашиши ёки енгилланиши мумкин. Масалан, тоғ дараларига, сойларга, булоқ ва дарёларга, рекреация объектларига туристик маршрут ёзда уюштирилса, худи шу маршрутдан қиш мавсумида тоғларда чанғи спортини ташкил қилишда, сойлар ва дарёлар бўйича овчилик маршрутларини ташкил қилишда фойдаланиш мумкин. Қисқаси туристик маршрут ҳаракатдан тўхтамайди.

Download 20.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling