Давлатларда жойлашган туристик объектдаги жозибадорлик ва бетакрорлик
Жаҳоннинг барча давлатларида ҳам ўша мамлакатда яшаётган аҳоли учун ҳам ва бошқа мамлакатларда яшаётган аҳолилар учун ҳам таниқли бўлган туристик ресурс объект мавжуд бўлади. Кўп мамлакатларда эса фақат шу мамлакат аҳолисига таниш, эъзозли туристик объект бўлиши мумкин. Бу эъзозли туристик объект жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлмаганлигидан бошқа давлатлардаги одамлар деярли қизиқишмайди, улар бу давлатга келиб-кетувчи туристлар бўла олишмайди
Табиатнинг биологик хилма – хиллигидаги жозибадорлик ва бетакрорлик.
Табиатнинг биологик хилма – хиллигидаги жозибадорлик ва бетакрорлиги ҳақида гапирилганда қандайдир тортишувлар, исботлашувларга ўрин қолдирмаслик зарур. Биологик хилма хиллик деганда ўсимликлар олами ва ҳайвонот дунёсининг ўзи эмас, улар ўсадиган ва яшайдиган табиий муҳит ҳам тушунилмоғи керак. Ўзбекистон табиатдаги биологик хилма хиллик, бетакрорлик ресурсларига жуда бой мамлакат.
Туристнинг ҳоҳиши бўйича туристик объектда белгиланадиган жозибадорлик ва бетакрорлик
Жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлган туристик объектларга туризмдаги оқим ҳам катта бўлиши ўз – ўзидан маълум. Масалан, Мисрдаги пирамидалар, Самарқанддаги Темурийларнинг тарихий, маданий иншоотлари ва ҳ.қ
Шу билан бирга ҳалқаро туризмда ҳам, ички туризмда ҳам алоҳида гуруҳ туристларнинг ўз қизиқиш объекти бўлади. Кўп ҳолларда бундай туристлар ёки касбий фаолияти бўйича ёки табиатдаги бирон-бир ўсимликнинг ўсиш тарзи ёки бир ҳайвоннинг яшаш тарзининг табиатига қизиқиши, айнан ўша турни яхши кўриши, унга ана шу турнинг ҳаракатлари ёки ўсиши, гули, барги, ёки ранги кичиклиги, кучлилиги ёки йиртқичлиги маъқул бўлади
Туристик маршрут ишлаб чиқишда имкониятларнинг яратилганлиги тамойили
Бу тамойилда туристга туристик маршрут давомида туристик хизматлардан фойдаланишнинг энг қулай имкониятлари яратилган бўлиши лозим. Бундай имкониятлар қуйидаги хизматлар кўрсатишдаги имкониятлардир.
1. Транспорт хизматларидаги имкониятларнинг дастлабки шароити туристларга хизмат қилувчи транспорт хилларининг замонавий бўлишлигидадир. Маршрут бошланганидан турист биринчи набатда ўз юкларини жойлаштириш ташвиши билан банд бўлишади. Тур оператор бу ташвишни доим назарда тутиши лозим.
2. Маршрутдаги экскурсиялар вақтидаги имкониятлар. Туристик маршрутларнинг аксарият қисмида (экологик туризм, археологик туризм, рекреация туризми, тарихий, диний туризм ва ҳакозо турларда) экскурсиялар ташкил қилинади. Айниқса экологик туризм маршрутларида, рекреация туризми маршрутларида ва туристик лагерларда дам олувчилар учун турли мавзуларда ландшафтни кўриш, томоша қилиш экскурсиялари уюштирилади
Do'stlaringiz bilan baham: |