Режа: Кириш Бошланғич синф ўқувчилари ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг илмий- назарий асослари


Бошланғич синфларда ўқув-материаллари орқали ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини лойихалаштириш


Download 245 Kb.
bet6/11
Sana25.02.2023
Hajmi245 Kb.
#1231203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Бошланғис синф ўқувчиларини ўқув фаолиятларини лойихалаштир.222222

3. Бошланғич синфларда ўқув-материаллари орқали ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини лойихалаштириш
Ушбу тадқиқотда ўқув материали хақида янгича ёндашувларга асосланган ҳолда унинг таркибий қисмлари таҳлил қилинди. Ўқув материали мазмунида ўзаро алоқадор тўрт элемент амал қилади. Ўқув материали мазмунининг дастлабки таркибий элементи билимларидир. Ўқув материали мисолида билимлар турли манбаларда дарсликларга кўчирилади. Муайян билмни ифодаловчи тушунчаларга педагогик ишлов берилиб, ўқув материали шаклига келтирилади. Ўқув материали шаклига келтирилган билимлар формула, чизма ва жадваллар шаклида ҳам баён қилинади. Билмлар асосида ўқув ва ҳаётий муаммолар ҳал қилинади.
Бошланғич синф дарсликларда билимлар турли шаклларда берилади. Булар таъриф, қоида, атама, далил ва қонуниятлардир.
Кўникма ва малакалар ўқув материалининг муҳим элементидир. Улар ўқувчига тақдим этилган билимлар асосида шакллантирилади. Ўзлаштирилган билим доирасида фаолият кўрсатиш, билимларни турли ўқув ҳолатларида қўллаш билан кўникма-малакалар шаклланади. Таълимда вақтни тежаш ва фаолиятнинг савмарадорлигини ошириш омилларидан бири кўникмаларини малакага айлантиришдан иборатдир. Кўникма-малакаларни қўллаилишига кўра икки катта гуруҳга ажратиш мумкин: махсус ва умумий малакалар.
Ижодий фаолият кўрсатиш ўқув материалининг навбатдаги учинчи элемендир. Бошланғич синф ўқувчиларида ижодий фаолиятни лойихалаштиришнинг махсус ташкил этилиши, ижод қилиш йўллари ўқувчиларга ўргатилиши зарур. Ўқув материали ўқувчилар ижодкорлишгининг манбаи ҳисобланади.
Ўқув материалининг тўрнтинчи элементи борлиқ ходисаларига муносабат.
Ўқитиш мақсадлари таълим вазифаларига кўра аниқланади. Ўқув- фаолиятини ривожлантириш, ўқувчиларда мустақилликни тарбиялаш учун уларда ўқув мақсадалрини ажрата олиш, ўзи учун мақсад қўя ўқув қобилиятларини такомиллаштириш ниҳоятда зарур педагогик тадбир ҳисобланади.
Ўқувчиларда ўқув мақсадларини тўғри белгилаш кўникмасини лойихалаштириш учун қуйидаги восита ва усуллардан фойдаланилади: 1) мураккаб топшириқни нисбатан осонроқ ўқув топшириқларига ажратиш; 2)топшириқ шартини осонлаштириш; 3)топшириқ шартини соддалаштириш; 4) ўқувчиларнинг ўқув имкониятларига мослаштириш негизда ўқув топшириқлари мақсадларини ойдинллаштириш.
Ўқув- фаолиятининг қуйидаги воситалари мавжуд: 1) ўрганилаётган ўқув материалининг асосий ва иккнчи даражали белгиларини ажратиш; 2) ахборотларнишахсий фаолият тизимига киритиш.
Ўқув- фаолиятининг қуйидаги усуллари мавжуд: кузатиш, суҳбат, таққослаш, гуруҳлаш, таҳлил қилиш, белгиларини излаш, ажратиш, фаолиятни амалга ошириш, назорат атама ёки далил танлаш.
1.Педагогик технология принциплари. Беспалько В.П., Скиннер Б, Никандаров Н.Д-, Тализина Н.Ф., Фарберман Б.Л. ва бошқаларнинг илмий изланиш натижаларини таҳлил қилган ҳолда педагогик технологиянинг қуйидаги принципларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Ўқувчилар ўқув фаолиятининг бошқарувчи қурилмалар системасининг қатъий кетма-кетлигини яратиш. Ўқувчилар ўқув фаолиятини бошқарувчи қурилмалар педагог ёки методист томонидан олдиндан тузилган дастур асосида ишлайди. Шунинг учун ҳам улар фақат олдиндан дастурланган ҳолатларнигина назорат қилади, холос. Ўқув фаолиятида вужудга келган, лекин оддиндан дастурланмаган вазиятларни бошқариш учун педагог фаолияти зарур бўлади. Бугунги кунда тўла-тўкис дастурланган электрон китоб яратишга уринишлар ҳозирча самарасиз бўлмоқда. Ўқувчилар ўқув фаолиятини бошқаришда-ўқитувчи, машина ёрдамида (автоматик) ва уларнинг биргалигида ҳамда ўз-ўзини бошқариш турларидан унумли фойдаланишни лойиҳалаш зарур.
2. Ўқувчилар ўқув фаолиятининг ҳар бир қисми бўйича ўқув фаолиятини бошқаришни ёпиқ-цикл (циклик) бўйича ташкил қилиш. Бунда, ўқувчиларга тўғридан-тўғри ахборот узатиш билан бирга, улардан ҳам ахборот олиш-қайтувчан алоқани эътиборга олинади.
Бизга кибернетикадан маълумки, бошқарув системасининг меъёрда фаолият кўрсатиши учун, бу машина ва объект (ўқувчи ўртасида тўғри ва қайтувчан алоқа ўрнатилиши лозим. Қайтувчан алоқа ўқитувчига ҳам, ўқувчига ҳам бирдек зарур: ўқувчи ва ўқув материалини ўзлаштиришнинг бориши, ўқитувчи учун эса йўл қўйилган хатоликларни таҳлил қилиб, педагогик жараёнга тегишли тузатишлар киритиб бориш учун. Ўқувчи мустақил равишда ўз фаолиятига тегишли тузатишлар киритиши учун зарур бўлган қайтувчан алоқа-ички, тузатишлар бошқарувчи қурилма ёки ўқитувчи томонидан бажарилса - ташқи қайтувчан алоқа деб аталади. Ички қайтувчан алоқа туфайли ўқувчи билим ва кўникмаларни онгли равишда ўзлаштириш имкониятига эга бўлади. Бунда ҳеч қандай тушунтириш, маслахат бериш, йўлланма бериш кабиларга йўл қўйилмайди.
Маълумки, фақат ташқи қайтувчан алоқа ўрнатилсагина ўқув фаолиятини циклик тарзда бошқариш мумкин бўлади, лекин у жуда қимматга тушади. Шунинг учун ҳам ташқи қайтувчан алоқа баъзан (сўраш ва назоратда), ички-оператив (тезкор) қайтувчан алоқа эса, бевосита ўқув фаолиятида амалга оширилади.
3. Ўқув материалини узатишда, унинг моҳиятини очиб беришда алоҳида қадамлардан фойдаланишни учинчи принципни ташкил қилади. Бу талабнинг бажарилиши дастур материалини барчага тушунарли бўлишини таъминлайди. Ҳар бир ўқув қадам таркиби ўзаро боғлиқ
бўлган қуйидаги учта қисм (кадр)ни қамраб олади: ахборот, қайтувчан алоқа операцияси ва назорат. Ўқув қадамларининг кетма-кетлиги педагогик технологиянинг асосини ташкил қилади. Ўқувчиларнинг дастур (ҳар бир ўқув қадами) бўйича фаолияти ўта индивидуаллашган бўлади.
4. Шунинг учун ҳам тўртинчи принцип-ўзлаштиришнинг индивидуал суръати деб аталади. Бу принципга амал қилиш барча ўқувчилар томонидан (турли вақтларда бўлсада) ўқув материалини тўла-тўкис ўзлаштиришини таъминлайди. Бунда: ҳар бир ўқувчи учун алоҳида-унинг руҳий (идроки, диққати, тафаккури) ривожланиши учун энг мақбул бўлган ўқув материалини танлаш ва унинг ўзига энг мақбул бўлган ўзлаштириш траекторисини зарурати туғилади. Булар махсус техник қурилмалар ёрдамида амалга оширилади.
5. Ўқув фаолиятида махсус техник қурилмалардан фойдаланиш педагогик технологиянинг бешинчи махсус принциплари ташкил қилади. Махсус техник қурилма дейилганда, ҳар бир ўқув қадамини-унинг тўла маъносида (ахборот, операция, қайтувчан алоқа, назорат) амалга оширувчи техник қурилмалар тушунилади.
Юқоридаги принциплар педагогик технологияни дидактик система сифатидаги ўзига хос хусусиятларини белгилайди. Лекин, улар ўқув фаолиятини ташкил этишга оид барча талабларни ўзида акс эттиради, деб бўлмайди. Педагогик технологияда хусусий хол сифатида анъанавий ўқитишдан ҳамда дидактиканинг барча принципларидан ҳам фойдаланилади (онглилик ва фаоллик, кўргазмалилик, назарияни амалиёт билан боғлиқлиги, ўқитишда узвийлик ва кетма-кетлик, ўқитишни тушунарли ва билимларнинг пухта бўлиши). Педагогик технология принциплари ва умумдидактик принциплар бир-бирини тўлдиради ва бойитади.
Ўқитишда технологик ёндашишда, аввал ўзлаштирилган ва янги билимларнинг ўзаро боғлиқ бўлишига жуда катта эътибор берилади. К.П. Макварднинг таъкидлашича, ўзлаштирилаётган билимларнинг пухталиги ана шу боғланишнинг мустаҳкамлиги ва кўламига боғлиқ бўладй. Агар бу боғланиш бўлмаса, ўрганилаётган ўқув материалини ёдлаш ҳам билимларни шакллантирмайди. Агар янги ва олдинги ахборотларнинг қисмлари, шунингдек, уларнинг ўзлари орасидаги боғланишлар қанчалик мустахкам (бой) бўлса, демак, ана шундай мустаҳкам билимларга эга бўлинди.
2.Бу боғланишларнинг энг юқори даражада мавжуд бўлиши педагогик технологиянинг қуйидаги қоидаларига биноан амалга оширилади:
1. «Эквивалентли амалиёт» қоидаси. Ўқитувчи ўқитиш ва жараёндан кўзланган ҳаракатлари ва унинг якуний тест топшириғида белгиланган ўқув ҳаракатлари айнан бир хил шароитда ўтказилиши лозим.
2.«Аналогик амалиёт» қоидаси. Ўқитувчилар тест (имтиҳон)да қандай ҳаракатларни кўрсатишлари талаб қилинса, улар ўқув фаолиятида ҳам ана шунга ўхшаш ҳаракатларда машқ қилишлари мумкин.
3. «Натижани ўқув» қоидаси. Ҳар бир ўтказилган назорат натижаси ўқувчига тезлик билан маълум қилиниши зарур. Бу қоида Б. Скиннер ва Э. Торндайклар томонидан дастурланган таълимда ҳам қўлланилган эди.
4.«Ижобий мустаҳкамловчи реакциялар» қоидаси. Ўқувчининг эришган ҳар бир ютуғига ўқитувчи ўз вақтида рекция қилиб, рағбатлантириб бориши керак. Ўқувчиларнинг нотўғри ўқув ҳаракатлари жазоланмайди. Бу ҳолда ўқувчиларни «Яна бир марта уриниб кўр», «Бу бўлимни бошқатдан ўрганиб чиқишинг лозим», каби илҳомалантирувчи сўзлар билан уларни ишлашга ундаши лозим.
5.Педагогик технология қоидаларининг қатъий ифодаланганлиги ва уларнинг ўқув фаолияти боришини аниқлаши, бу қоидалар фақат ўзлаштиришнинг репродуктив даражасидагина (охирги қоида бундан мустасно) ўринли эканлигини, яъни уни жиддий чекланганлигини кўрсатади. Шунинг учун бўлса керак, кўпгига ғарб педагоглари ўқув фаолиятини стандарглаштириш, стериотип малакаларни лойихалаштириш, бихевиористик тавсияларнинг чекланганлигини танқид қилиб, улар ўқувчини ўқитишдан кўра кўпроқ «судраб юришга» йўналганлигини таъкидлайдилар. Айниқса, иқтидорли ўқувчиларни ўқитишга ихтисослашган ўқитувчилар ўқув фаолиятини бихевиористик дастурлаш ўқувчиларда ижобий тафаккурни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатаётганлигига алоҳида эътибор бермоқдалар.
6.Хўш, агар ўқув мақсадларини майда қисмларга ажратиш яхлит ўқув фаолиятини ташкил этишда жиддий қийинчиликлар туғдирса, технологик ёндашишдан воз кечмаган ҳолда, унга тенг кучли (алтернатив) ёндашишни топиш мумкинми? Маълумки, ўқув фаолиятини ташкил этиш қоидасини ўқитиш назариясидан излаш керак. Демак, ўқув фаолиятини ташкил этиш учун бошқа ўқитиш назарияларига муроажат қилиш керак.
3.1.Бизнингча, ақлий ҳаракатларни босқичма-босқич лойихалаштириш (П.Д.Гальперин, Н.Ф. Тализина) назарияси ана шундай имкониятлардан бири бўлиши мумкин. Бу назария бихевиоризм фарқли ўлароқ, бевосита кузатилувчи ҳаракатларга эмас, балки идентификацияланувчи ички, ақлий ҳаракатларни босқичма-босқич лойихалаштиришни эътироф этади.
2.Психологик-педагогик концепциянинг технологик-инструментал
томонларини ажратиш.
3.Ўқитувчилар иш тажрибаларининг такрорланувчан томонларини психологик-педагогик нуқтаи назаридан тахлил қилиб оммалаштириб
бориш.
4.Чет эл олимлари педагогик технологиянинг баъзи «қатъий» томонларини бартараф қилишни икки йўналишда олиб бормокдалар: ўқув фаолиятининг альтернатив моделига мурожаат қилиш (бу кўпинча бихевиористик моделга жуда яқин), ўқувчи фаолиятини аста-секин репродуктив ўзлаштиришдан юқори даражага кўтариш.
АҚШ психолог дидактлар Р. Ганье ва Л. Бриггслар томонидан ишлаб чиқилган дарс таркибий тузилишини кўриб чиқайлик. У ахборотларни қайта ишлаш назариясига асосланган бўлиб, аниқ мақсадларга эришиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1) ўқувчилар диққатини жалб қилиш; 2) дидактик мақсадни тушунтириш; 3) фаоллаштирилган билим ва кўникмаларни рағбатлантириш; 4) аниқ реакция пайдо қилувчи ўқув материалини тушунтириш; 5) ўқувчилар реакциясини рағбатлантириш; 6) қайтувчан алоқани ўрнатиш; 7) ўқувчилар эгаллаган билим ва кўникмаларни рағбатлантириш; 8) ўқувчилар ҳаракатларини баҳолаш. Бироқ, бунда репродуктив ўқитишдан кейинги асосий 4,5,6,7,8 қадамлар ўзининг технологик қайтувчанлик хусусиятини йўқотиб қўймоқда.
Репродуктив кўникмалардан изланувчан (ижодий) кўникмаларни лойихалаштиришга қандай ўтиш мумкин? Инглиз дидакти А. Ромишевски қуйидаги вариантни таклиф этади:
1) керакли билимларни етказиш; 2) репродуктив даражадаги кўникмаларни лойихалаштириш; а) фаолиятни яхлитлигича ва қисмларга бўлиб кўрсатиш (кўрсатиш тушунтириш); б) кўникмаларни соддалаштирилган шароитда ўзлаштириш (масала шартини сунъий соддалаштириш, уни айрим қисмларга ажратиш); в) узлуксиз қайтувчан
алоқа ва ижобий мустаҳкамлашга асосланган мустақил ишни ташкил этиш; 3) изланувчан яратувчанлик фазасига ўтиш: а) турли хил муаммоли вазиятларни-ностандарт мисолларни ечиш, англатувчи (имитицион) моделлаш, б) ўқувчиларнинг ўз фаолиятларини ўзлари, албатта таҳлил қилишлари, уни ўқитувчи билан мулоҳаза қилиш.
Мисол тариқасида геометриядан теоремани исбот қилишни келтириш мумкин. Ўқитувчи мулоҳазанинг асосий усулларини тушунтиради (1-қадам), уларни бир неча мисолларда кўрсатади (2в-қадам), берилган катталиклардан фойдаланиб осонроқ йўл билан исботлашга (2б-қадам) сўнгра қийинроқ йўл билан исботлашга оид машқлар ечади (2в-қадам), сўнгра ўқувчиларга исботлаш учун ностандарт масалалар берилади ва улар кичик гуруҳларга бўлиниб, ёки ёзув тахтасида ишлайдилар (За-қадам). Бунда ҳайдовчи-стажер йўлда ўзгариб турадиган вазиятларни, ўзининг мулоҳазасини овоз чиқариб таҳлил қилади, уларни орқа ўриндиқда ўтирган инструктор билан муҳокама қилиб боради (Зб-қадам).
Биз юқорида бир неча олимларнинг педагогик технология қоидаларини қўлланилиш чегаралри тўғрисидаги қарашларни баён қилдик. Булар, албатга субъектив фикрлардир. Бу танқидий фикрларга қисман қўшилган ҳолда, шуни таъкидлаш лозимки, педагогик технология ўқитишнинг фақат репродуктив даражаси учунгина яроқли, деган нуқтаи назарга тўла-тўкис қўшилиб бўлмайди. Тўғри,педагогик технология дастлаб ўқитишнинг ана шу даражаси учун ишлаб чиқилган, зеро ҳар қандай ўзлаштириш фаолиятининг негизида хотира кучи ётади. Лекин, Б.Блум таксономиясининг юқори босқичлари (тахлил, синтез, баҳолаш) ўқувчиларнинг аффектив (ички) ривожланишини акс эттиради ва бу тоифадаги ўқув изланувчанлик бўйича ёндашишда ўз аксини топган Д. Кратвол бўйича ўқув мақсадларининг тоифалари П.Д. Галперин ва Н.Ф. Тализина таклиф этган ақлий ҳаракатларни босқичма-босқич лойихалаштириш билан уйғунлашиб кетади.
Демак, педагогик технология қоидаларини ўқув фаолиятига тўла-тўкис тадбиқ этилишини таъминлаш-бу қоидаларнинг моҳияти, имкониятлари ва уларнинг умумдидактика қоидалари билан уйғунлашиш имкониятларини тўлароқ тахлил қилиш билан чамбарчарс боғликдир.



Download 245 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling