4. Бошланғич синф ўқувчиларини ўқув фаолиятини лойихалаштиришда таълим моделлари ва методларидан фойдаланиш.
Таълим моделлари ва методлари ҳақида тушунча бериш, анъанавий ва ноанъанавий ўқитиш методларининг афзалликлари ва камчиликларини ажратиб кўрсатиш ҳамда уларни тўғри танлаш малакаларини таркиб топтириш, қўллаш ва баҳолаш билан боғлиқ маҳоратни такомиллаштиришдан иборат.
Кутилаётган натижалар ва аниқ мақсадлар: Иштирокчилар модулни ўрганиш натижасида қуйидаги билим, кўникма ва малакаларга эга бўладилар:
Ўқувчи – ўқиш ва ўқитиш фаолиятининг марказида бўлган ва ўқитувчи – ўқиш ва ўқитиш фаолиятининг марказида бўлган усуллар билан танишадилар.
Усуллардан айримларини амалиётда синаб кўрадилар
Ўқитишнинг турлича услублари уларнинг кучли ва кучсиз томонларини, шунингдек уларнинг мавжуд шароитга нақадар мослиги масалалари устида тадқиқотлар олиб борадилар.
Ўқитиш услубларини улардан кўзланган мақсадларга боғлиқ ҳолда режалаштириш ва самарали таълим беришга кўмаклашиш учун туртки бўлувчи йўллар ҳақида мулоҳаза юритадилар.
МОДУЛНИНГ МАЗМУНИЙ ТУЗИЛИШИ
Ўқитувчи марказда бўлган услублар
Ўқитувчи марказда бўлган услублар. Бу услублар орқали ўқитувчи ўзи эгаллаган маълумот ва кўникмаларни ўқувчиларнинг сезги органлари орқали узатиш йўлларини қидиради. Бунда ўқувчиларнинг иштироки пассив бўлади, яъни улар тинглайдилар, кузатадилар ва маърузаларни ёзиб борадилар.
Бу услублар асосан ўқитувчининг қуйидаги фаолият турлари орқали амалга оширилади.
Оғзаки ўқитиш усули (маъруза, ҳикоя)
Тасвирий ифодаларни қўллаш усули (иллюстрация)
Намойиш этиш усули (демонстрация)
Маъруза.
Маъруза методининг қулайликлари:
Маълумотлар, тушунтиришлар (изоҳлар) ва фактлар рационал равишда тақдим этилади.
Мазмун ва вақт жиҳатидан осон режалаштирилади
Эмоционал жиҳатдан кучли имкониятлар ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |