Режа: Кириш Бошланғич синф ўқувчилари ўқув фаолиятини лойихалаштиришнинг илмий- назарий асослари


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 245 Kb.
bet2/11
Sana25.02.2023
Hajmi245 Kb.
#1231203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Бошланғис синф ўқувчиларини ўқув фаолиятларини лойихалаштир.222222

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Кейинги йилларда дидактикада қатор умумлаштириш характерига эга кенг қамровли изланишлар амалга оширилади. Шундай ишлар қаторига О.Розиқов, К.Зарипов,Р.Сафаров,Н.Ортиқов, Б.Адизов , Р.Асадова, Р.Ибрагимов, У.Мусаев,А.Бекмуродов, Ҳ.Назарова каби олимларнинг изланишларини киритиш мумкин. Гарчанд бу ишларда ўқув-тарбия фаолиятида турли қирралари ёритилган бўлса-да, уларда ўқув- фаолиятининг айрим масалалари баён қилинган, холос. Чунончи Р.Сафарова ўқувчиларнинг амалий фаолияти тил материалларини ўзлаштириш эҳтиёжига кўра бошқарилиши зарурлиги ҳусусида фикр юритган. У ўқувчиларнинг қизиқиши, фаолияти оширилган сари амалий фаолияти ҳам ривожлана боришини таъкидлаган. К.З.Зарипов ўқитувчилар малакасини ошириш тизимида ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини бошқариш компонентлари ажратиб кўрсатади.Н.Ортиқов ўқув топшириқларида мазмун, мақсад, вазифа, усулни уларнинг инвариантларида сифатида ажратади. У ўқув топшириқлари инвариантларини ўқувчиларнинг ўқув – фаолиятини ташкил этишғ, бошқариш воситаси сифатида асослайди.
Ўқувчиларнинг ўқув- фаолиятини таълимни идеаллштириш, фаол ва муаммоли таълим нуқтаи назаридан ҳам шарҳлаш ғояси мавжуд.А.Рашидов фаолияти хусисиятларини ёритишга топшириқлари жиҳатидан ёндашган.Унинг ёзишича, турли топшириқларини бажариш учун моделлар тузиш ва уларни тадқиқ қилиш моделлаштириш дейилади. И.А.Аллаёров эса ўқув- фаолиятини фаол таълим нуқтаи назаридан ўрганган.
Педагогик тадқиқотлар тизимида предметлараро алоқа тамойилига кўра ўқув ва дидактик машқлар тизими воситасида ўқувчиларнинг ўқув- фаолиятини тавсифлаш бўйича ҳам илмий изланишлар мавжуд. Бундай изланишлар сирасига М.Савлихова, Н.И.Ҳурбоев , А./.Ҳайитов каби олимларнинг тажқиқотлари киради .
Р.Ибрагимов, М.И.Махмутовнинг илмий ишларида ўқувчиларнинг ўқув- фаолияти муаммоли таълим нуқтаи назаридан таҳлил қилинган.
Ўқув- фаолиятига оид психологик тадқиқотлар илмий изланишларнинг ката қисмини ташкил этади. Л.С.Вўготский тамойилини асослаган эди: психика фаолиятсиз, фаолият психикасиз амал қилмайди. Л.С.Вўготскийнинг қарашларини С.Л.Рубинштейн ўз тадқиқотларида янада ривожлантирди.
Инсон руҳиятига фаолият нуқтаи назаридан ёндошиш А.Н.Леонтъов тадқиқотларида ўз аксини топган. У фаолиятини ташқи олам , ўрганилаётган объект билан боғланишнинг етакчи воситаси сифатидла ажратади.А.Н.Леонтъев ўз изланишларини фаолият таркибини таҳлил қилишга йўналтириб, мақсад ва мативни фаолиятнинг асосий компонентлари сифатида ажратади. Фаолият бу субъектнинг борлиққа фаол муносабатдадир.Мотив ва мақсаднинг бир-бирига мос келиши фаолиятннг энг муҳи хусусиятидир.
ХХ асрнинг 80-90йилларида «фикрлаш фаолияти» «ҳиссий фаолият» «2 нутқ фаолият» каби қатор атамалар ўзаро илмий мулоқот воситасига айланди.
Ўтказилага психологик изланишлар натижасида ўқувчилар фаолияти тараққиёт даражасини ўрганиш,таълимнинг психологик асосларини баён қилиш, уларда ақлий фаолият усулларини лойихалаштириш, қобилият ва лаёқтнитаҳлил қилиш, ўзлаштириш, ўқувчиларининг психик ривожланишини баён қилиш, ижодий фаолият муаммоалрини ёритиш каби психологик ҳодисалар тадқиқ қилинган.
Муаммога оид манбалар таҳлилидан шу нарса аён бўлдики, ўқувчиларнинг ўқув фаолиятини лойихалаштириш муаммоси педагогика ҳамда педагогик-психология фанлари учун аллақачон тадқиқот объектига айланган. Лекин унинг турли қирраларини ўрганиш эҳтиёжи дидактика одига мунтазам янги вазифаларни қўймоқда. Шунинг учун ҳам бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув фаолиятини лойихалаштириш муаммоси атрофлича тадқиқ этилмаган долзарб педагогик муаммо сифатида мазкур тадқиқотнинг объекти бўлиб хизмат қилади. Бошлинғич синф ўқувчиларининг ўқув фаолиятини лойихалаштиришни назарий жиҳатдан ўрганиш фаолиятида ўқув фаолиятини ташкил этиш, бошқариш, назорат қилиш каби муаммоларнинг ечимига эътибор қаратиш тадқиқот доирасида ўз ечимини кутаётган масалалардан ҳисобланади.

Download 245 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling