Режа: Кириш I. Халқаро савдони ўрганишнинг назарий асослари
Download 15.5 Kb.
|
kurs ishi kimdir
- Bu sahifa navigatsiya:
- Битирув-малакавий ишиниг тузилиши.
- I БОБ. Халқаро савдони ўрганишнинг назарий асослари 1.1 Халқаро савдо назарияси
- Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси.
Тадқиқот объекти. Битирув-малакавий ишининг тадқиқот объекти халқаро савдо ҳисобланади.
Ишнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, унинг таҳлилий материаллари, статистик маълумотлари, иқтисодий кўрсаткичлари ЖИДУ ва бошқа олий ўқув юртларининг бакалавр ва магистратура талабаларига халқаро иқтисодий муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти, халқаро савдо каби курслар бўйича маъруза ҳамда амалий машғулот дарсларини олиб боришда фойдаланиш мумкин. Битирув-малакавий ишиниг тузилиши. Иш кириш, уч боб, хулоса қисми ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Асосий қисм қуйидаги учта бобдан ташкил топган. 1-боб: “Халқаро савдони ўрганишнинг назарий асослари”. 2-боб: “Жаҳон молиявий инқирози шароитида халқаро савдонинг ривожланиш тенденциялари”. 3-боб: “Ўзбекистоннинг инқирозни бартараф этишга йўналтирилган ташқи савдо сиёсати, эришилган ютуқлар ва келажакда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирлар”. Битирув-малакавий ишининг умумий ҳажми ... саҳифадан иборат. I БОБ. Халқаро савдони ўрганишнинг назарий асослари 1.1 Халқаро савдо назарияси Мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида халқаро савдо муҳим роль ўйнайди. Иккинчи Жаҳон Урушидан кейинги даврда жаҳон савдоси жадал суръатлар билан ривожлана бошлади. Айниқса, жаҳон савдосининг йиллик ўртача ўсиш темпи жаҳон ялпи ишлаб чиқариши ҳажмини 1,5 баробарга ортда қолдираётганлиги эътиборга молик.1 Бир томондан, ташқи савдо мамлакат иқтисодий ўсишининг муҳим омили саналса, иккинчи томондан, миллий иқтисодиётнинг ташқи товар алмашинувига тобелигини сезиларли даражада оширади. Шубҳасиз, халқаро савдонинг ривожланишига энг асосий сабаб сифатида иштирок этадиган давлатлар ундан катта наф кўришларини келтириш мумкин. Иқтисодиёт назарияси шуни кўрсатмоқдаки, халқаро савдо бу ихтисослашиш орқали давлатлар ўзида мавжуд ресурслар билан меҳнат унумдорлигини кўтарган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажми ва аҳолининг фаровонлик даражасини ошириш воситасидир. Меркантилизм, мутлоқ (абсолют) устунлик назарияси. Ҳозирги вақтгача савдо назариясининг икки тури ишлаб чиқилган. Унинг биринчи тури савдонинг табиий боришини аниқлаб, давлатлар ўртасида савдо эркин бўлган шароитда савдо тузилиши қандай бўлишини тушунтиради ва ўрганади. Бу турдаги назария ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаган шароитда қайси бир давлат билан савдо қилиш керак, қайси турдаги маҳсулотни ва қандай ҳажмда сотиш керак каби саволларни қўйган. Хулоса Халқаро савдо назарияларини билиш катта аҳамиятга эга, чунки улар аниқ худудда компания маҳсулотни самарали ишлаб чиқаришни ташкил қилиши мумкинлигини, қандай рақобатбардош маҳсулотни ишлаб чиқариш мумкинлигини, мамлакатлар ўртасидаги эркин савдога давлат аралашадими йўқми деган саволларни тушунтириб беришга ёрдам беради. Айрим савдо назарияларида давлат халқаро савдога аралашмаган холатларни кўриб чиқади, бошқа назариялар эса аниқ миллий мақсадларга эришиш учун давлат савдога аралашиши керак деган кўрсатмаларни беради. Меркатилизим назарияси давлат актив савдо балансига эришиш учун мамлакатга таварлар киришидан товарлар чикиши кўп бўлишига эршишни таклиф этади. У мамлакатга олтиннинг киришини бағишилаб беради. Неомеркотилизм назарияси ҳам актив савдо балансига интилишни таклиф қилади, аммо уларнинг вазифаси бўлиб, қандайдир ижтимоий ёки сиёсий мақсадга интилиш ҳисобланади. Адам Смит мутлоқ устунлик назариясини ишлаб чиқаришди. Бу назария шуни таъкидлайдики, агар истеъмолчилар ўз ватанларида ишлаб чиқаришган таварлардан арзон таворларни сотиб олишса, улар ўз даромадини кўпайтира олишади. Мутлоқ устунлик назарияси бўйича мамлакат табий ёки ўзлаштирилган устунлик туфайли таварларни янада самарали ишлаб чиқариши мумкин. Мамлакатлар хажми назарияси шуни таъкидлайдики, катта ер эгалари ҳисобланган мамлакатлар турли хил таъбий шароитларга ва табиий ресурсларга эга бўлгани учун ўз-ўзини қондириш қобилиятига эгадирлар. Кичик мамлакатлар эса бундан мустасно. Катта мамлакатларнинг ўз-ўзини қондириш қобилятига эгалик килишининг иккинчи сабаби бўлиб, ташки савдодаги транспорт харажатлари хисобланади, чунки ишлаб чикариш марказлари бошка мамлакатлардан йирокларда жойлашган. Нисбий устунлик назарияси шуни такидлайдики, ташқи савдо туфайли ишлаб чикаришнинг умумий хажмини ошириш мумкин, хатто бир мамлакат мутлоқ устунликка эга бўлганда хам. Мутлоқ ва нисбий устунлик назариялари камчиликлари шундан иборатки, улар қуйдагиларни ҳисобга олишмайди: тўла бандаликни, асосий мақсадни ишлаб чиқариш самарадорлигини, мамлакатлар ўртасидаги транспорт харажатларини, мамлакатлар ичида ресурслар эркин харакатланишини. Ишлаб чиқариш омиллари назарияси эса, ер, меҳнат ресурслари ва капитал ишлаб чиқариш омиллари сифатида уларнинг қиёсий тахлилини тушунтириб берди. Бу тахлил, ўз навбатида, қайси таварларни мамлакат самарали ишлаб чикариш мумлкинлигини аниқлаб беради. Мамлакатлар ўхшашлик назариясига асосан, бугунги кунгача ташқи савдо ўажмининг катта улиши саноати ривожланган мамлакатлар уртасидаги тайёр маҳсулот савдосига тугри келади, чунки уларда бозорларнинг ухшаш сегментлари мавжуд. Кўпгина назариялар даромад ва ҳаражатларни мамлакатлар миқиёсида кўришса ҳам, савдо қарорлари одатда фирма даражасида қабул қилади. 1 Холопов А.В. Теория международной торговли – М.: «Российская политическая энциклопедия» (РОССПЭН), 2000, - 3 (80) с. Download 15.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling