2-мавзу. Халқаро савдо назарияси


Download 0.78 Mb.
bet1/10
Sana28.03.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1302146
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-Mavzu. Xalqaro savdo (1)

2-мавзу. Халқаро савдо назарияси

  • Халқаро савдонинг заурлигини белгиловчи омиллар ва унинг кўринишлари
  • Мутлақ ва нисбий устунлик назариялари
  • Э.Хекшер ва Б. Олиннинг неоклассик концепцияси, Леоньтев парадокси.
  • Халқаро савдонинг замонавий назариялари

1. Халқаро савдонинг заурлигини белгиловчи омиллар ва унинг кўринишлари

  • Жаҳон савдоси ташқи иқтисодий алоқаларнинг асосий шаклидир. Унинг кенгайиши ва чуқурлашуви натижасида капитални четга чиқариш имкониятлари юзага келди ва унга боғлиқ равишда халқаро молия-валюта, кредит муносабатлари ривожланди.

Ташқи савдони вужудга келиши ва ривожланишининг икки муҳим объектив сабаблари:

  • Биринчидан, бу табиий ва хом ашё ресурсларининг мамлакатлар ўртасида нотекис тақсимланганлиги. Энг катта ҳудудга эга бўлган ёки ривожланган давлатлар ҳам барча ресурслар билан ўзини тўлиқ таъминлай олмайди. Улар ўзларида ортиқча бўлган ресурсларни экспорт қилишга ва мамлакатда тақчил бўлган ресурсларни импорт қилишга мажбурлар.
  • Халқаро савдо ривожланишининг зарурлигини белгиловчи иккинчи муҳим сабаб шундаки ҳамма мамлакатлар ҳам барча турдаги маҳсулотни бир хил самарадорлик билан ишлаб чиқара олмайди. Яъни бир товар Японияда арзон ишлаб чиқарилса, иккинчи товар Ўзбекистонда арзон ишлаб чиқарилиши мумкин. Шу сабабли ресурслардан самарали фойдаланиш мақсадида мамлакатлар ихтисослашадилар ва ўзаро савдо-сотиқни йўлга қўядилар

Ташқи савдо халқаро айирбошлашнинг анъанавий шакли сифатида қуйидаги кўринишларни ўз ичига олади:

  • Ташқи савдо халқаро айирбошлашнинг анъанавий шакли сифатида қуйидаги кўринишларни ўз ичига олади:
  • маҳсулотларни айирбошлаш: ёқилғи-хом ашё маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, саноат маҳсулотлари;
  • хизматларни айирбошлаш: муҳандислик-маслаҳат хизматлари;
  • транспорт хизматлари, сайёҳлик ва бошқа хизматлар;
  • янги илмий-техник маълумотларни айирбошлаш: лицензиялар ва «ноу-хоу»лар.
  • ХАЛҚАРО САВДО
  • Товар ва хизматларни халқаро алмашув шакли
  • Экспорт – товар ва хизматларни миллий хўжалик ташқарисига чиқариш
    • Халқаро мехнат тақсимоти
  • Қатнашувчи мамлакатларнинг ташқи савдо фойдасини олиши
  • Экспорт имкониятлари – ички истеъмолга йўналтирилмаган ишлаб чиқариш имкониятлари
  • Экспортга ишлаб чиқариш – махсулотни миллий хужаликдан ташқарида юқори бахоларда сотиш имконияти
  • Импорт имконияти – импорт асосида ишлаб чиқариш харажатларини пасайиши ва ишлаб чиқарилаётган махсулот ассортиментини тўлдириш
  • Рискни тақсимлаш – миллий хўжалик ташқарисида тадбиркорлик фаоллиги натижасида ишлаб чиқаришни боғлиқлик рискини қисқариши
  • Асосий оқимлари
  • Ривожланиш асоси
  • ХАЛҚАРО САВДОНИ РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
  • Ташқи савдо алоқаларини локал даражада шаклланиш босқичи – (VI –XIII асрлар) Ўрта ер денгизидан Шарқга томон халқаро савдо йўлларини вужудга келиши
  • Ташқи савдо алоқаларини минтақавий даражада шаклланиш босқичи – (XII – XV асрлар) Ташқи савдо алоқаларини Ўрта ер, Болтиқ ва Шимолий денгизларида концентрациолашуви
  • Ташқи савдо алоқаларини глобаллашувини бошланиш босқичи – (XV – XVII асрлар) Буюк география кашфиётлари туфайли халқаро савдо йўлларини Атлантика, Хинд ва Тинч океанларига кўчиши
  • Ташқи савдо алоқаларини интенсивлашув босқичи – (XVIII – XIX асрлар) Саноат тўнтариши ва Ғарбий Европа ва АҚШни иқтисодиётини индустирлаштириш жараёни билан боғлиқ
  • Ташқи савдо алоқаларнини милитаризациялашув босқичи – (XIX охири – XX аср боши) Биринчи ва иккинчи жахон урушлари билан боғлиқ
  • Интеграцион блоклар ва бирлашмаларининг ташқи савдо муносабатларига актив таъсири босқичи – ( XX асрнин уртаси ва иккинчи қисми)
  • Ташқи савдо алоқалари глобаллашув жараённларини ҳозирги босқичини шаклланиши ва жахон бозорини вужудга келиши
  • ХАЛҚАРО САВДОНИ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШ НАЗАРИЯЛАРИНИ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИ
  • Меркантилизм
  • Мутлақ ва нисбий афзалликни классик назариялари
  • Ишлаб чиқариш омиллари нисбатини неоклассик назариялари
  • Халқаро савдонинг муқобил назариялари

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling