Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти


Download 0.99 Mb.
bet11/28
Sana18.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1572331
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28
Bog'liq
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....

2. ОПЕРАТИВ-ТЕХНИК РЎЙХАТГА ОЛИШ.
Оператив (оператив-техник) рўйхатга олишда ишлаб чиқариш - хўжалик жараёнлари ва ҳодисалари тугатилганидан сўнг улар дарҳол қайд этилади. Оператив рўйхатга олиш, қурилиш ташкилотининг ишлаб чиқариш-хўжалик ёки бошқа фаолияти билан боғлиқ маълумотларни тўплашнинг бошланғич босқичи сифатида амалга оширилади. Оператив рўйхатга олиш, бундан ташқари, объектларни қуришда бошқарув функцияси сифатида ҳам мустақил аҳамиятга эгадир. Ушбу сифатда унинг вазифаси таҳлил қилиш учун ва таҳлил натижаларидан бошқарув қарорларини тайёрлашда фойдаланиш учун маълумот тўплашдир. Бундан ташқари, ташкилотнинг фаолияти тўғрисида маълумотларни тўплаш, тизимлаштириш ва сақлаш тизими ҳам мавжуддир. Бунинг учун меҳнатни бошқарув ишларини автоматлаштириш воситаларидан фойдаланилади (15-бобга қаранг).
Оператив рўйхатга олишнинг яна бир тури - бажарилган ишлар ҳажмини ҳисобга олишдир. Бунда маълумотлар тўпланиб, тегишли рўйхатга олиш ва ҳисобот ҳужжатларида ҳар бир объект учун ва ишлаб чиқариш турлари бўйича акс эттирилади. Қурилиш-монтаж ишлари ва кўрсатилган хизматлар ҳажми иш журналларида, тугалланган технологик босқичлар ва ишларнинг ҳажми ва қиймати маълумотномаларда, бажарилган ишларни қабул қилиш актларида, оператив режаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларда (ҳар кварталлик, ҳар ойлик, ҳафта-кунлик) қайд этилади. Бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмлари бажарилган ва топширилган ишлар тўғрисида далолатнома (акт) тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади ва ушбу ишлар учун келишилган нархда тўлов амалга оширилади.
Оператив рўйхатга олишнинг намунаси - бу ташкилотнинг барча тоифадаги ишчилари ҳолатини қайд этиш ва улардан фойдаланиш кўринишида бўлган ташкилот ходимларини рўйхатга олишдир. Ҳар бир ходим учун кадрлар бўлими шахсий картани очади, ҳисоб дафтарчасини амалга киритади ва тАбель рақамини беради. Шахсий картага ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг ёши, маълумоти, малакаси, мутахассислик бўйича иш тажрибаси ва бошқа маълумотлар ёзилади.
Иш вақтидан фойдаланишни рўйхатга олиш ва иш ҳақини ҳисоблаш учун тАбелдан фойдаланилади, унда ишчи ҳар бир кун давомида ва бутун ой давомида ишлаган соатлари, шу жумладан иш вақтидан ташқари қўшимча, дам олиш ва байрам кунларида, вахта усулида, кечқурунги ва тунги сменада ва бошқа пайтларда ишлаган иш соатлари кўрсатилади.
Прораб (мастер) участкасида келиб тушадиган, сақланадиган, ишга сарфланадиган материалларни рўйхатга олиш амалга оширилади. Ҳар ой охирида прораб қурилиш ташкилотининг ишлаб чиқариш бўлимига қурилиш майдончасида рўйхатга олинган қурилиш материалларининг ҳақиқий харажатларини норматив харажатлар даражаси билан таққослаб ҳисобот тақдим этади. Агар баъзи турдаги материаллар ҳаддан ташқари кўп сарфланган бўлса, прораб ушбу ҳодисанинг сабаблари тўғрисида ташкилот раҳбариятига ёзма равишда тушунтириш беришга мажбурдир.
Демак, бирламчи ҳужжатларнинг шакллари ва участкаларда рўйхатга олиш ўзининг таркиби бўйича қуйидагиларга бўлиниши мумкин:
➢ материаллар, асбоблар, ускуналар, иш кийимлари ва бошқа инвентаризация буюмларининг келиб тушиши, уларни қабул қилиш, сарфлашни ҳисобга олиш;
➢ меҳнат бўйича ва иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни қайд қилиш;
➢ қурилиш ташкилотининг қурилиш-монтаж ишларини ишлаб чиқариши, ташкилотнинг ёрдамчи хўжаликлари, ташкилотлари томонидан ишлаб чиқариши, ташиш бўйича ва бошқа томонлардан маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятини акс эттириш;
➢ қурилишдаги ишчиларга хизмат кўрсатиш (коммунал хизматлар ва бошқалар) билан боғлиқ харажатлар кўрсатилган хужжатлар.
Замонавий шароитларда, қурилиш ишлаб чиқаришининг юқори суръатларида, оператив рўйхатни олишнинг қуйидаги талаблари муҳим бўлиб қолмоқда:
➢ ташкилот учун характерли бўлган барча асосий жараёнлар бўйича маълумотларнинг ўз вақтида қабул қилиниши;
рўйхатга олиш маълумотларининг ишончлилиги ва равшанлиги;
➢ маълумотлар блокларини унификациялаш (бирламчи рўйхатни ва меҳнат харажатларини тежаш маълумотларини компьютерда ишлашга мослаштириш).
Оператив рўйхатга олиш маълумотлари кейинчалик бухгалтерия ҳисоби ва статистик ҳисобот учун фойдаланилади.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling