Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти
Download 0.99 Mb.
|
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....
Лойиҳа ишларининг сифатини ҳисобга олиш лойиҳани амалга ошираётган мутахассислар ва ташкилотларнинг билдирган мулоҳазаларига муносабатни ва сифати пастлиги сабабли лойиҳадаги ўзгаришларни ҳисобга олиш келажакда бундай хатоларга йўл қўймаслик ва лойиҳачилар томонидан йўл қўйилган хатолар бўйича ўқув жараёнини ташкил қилишни назарда тутади.
Лойиҳанинг сифат назорати лойиҳа сифати кўрсаткичларининг эталон кўрсаткичларидан четга чиқиш мавжудлиги ва даражасини, шунингдек СНиП, ГОСТ ва бошқа норматив ҳужжатлар талабларининг бузилишини аниқлайди. Лойиҳавий ҳужжатларнинг сифат назорати ялпи ва танлаб олинган, операцион ва қабул қилиш назорати бўлиши мумкин. Операцион назорат пайтида, лойиҳа устида ишлаш жараёнида қабул қилинган қарорларнинг сифати текширилади; қабул қилиш назорати - бу тайёр лойиҳа маҳсулотини назорат қилишдир. Назорат бошқариш тизими иэрархиясининг барча даражаларида амалга оширилади. Назорат вақтида аниқланган сифат кўрсаткичларининг талаб қилинган даражадан четга чиқиш сабабларини таҳлил қилиш қайта кўриб чиқиш учун қайтаришга олиб келади. Лойиҳа ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тартибга солиш функциясига киради. Лойиҳавий ҳужжатлар сифатини баҳолаш кўплаб омиллар, хусусан, лойиҳа қарорларининг илмий-техник даражаси, рекламацияларнинг йўқлиги ва бошқалар билан белгиланади. Лойиҳалаштириш ташкилоти, шунингдек, лойиҳа-смета ҳужжатлари сифатига таъсир этувчи ташқи омилларга ҳам таъсир кўрсатиши керак, хусусан: қурилиш ташкилотининг замонавий механизациялаш воситалари билан жиҳозланганлиги, замонавий техник эчимларни амалга оширишга қодир бўлган малакали мутахассисларнинг мавжудлиги ва бошқалар. Лойиҳалаш сифатини бошқариш функцияларини амалга ошириш бошқарув тизимининг барча звенолари томонидан амалга оширилади, аммо бу сезиларли даражада бу ташкилотнинг техник бўлимига тегишли бўлиб, ушбу бўлим ташкилотнинг маълумотнома - ахборот фондини ташкил қилади, ходимларнинг малакасини оширишни назорат қилади ва илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан ижодий ҳамкорлигини таъминлайди. Лойиҳанинг сифати баҳоланадиган эталон кўрсаткичларни ўрнатиш, маҳсулотнинг сифат стандартларини (МСС) ишлаб чиқиш воситасида лойиҳалаштириш сифатини бошқариш тизимини жорий этиш, лойиҳанинг сифатини таҳлил қилиш ва баҳолаш техник бўлим томонидан эчиладиган вазифалар доирасига киради. Қурилиш ташкилотларида сифатни бошқариш, биринчи навбатда, қурилиш-монтаж ишларини стандартлар, норматив ва лойиҳалаш ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини таъминлашга қаратилган. Бунинг учун маҳсулот сифатини бошқаришнинг комплекс тизими ҳам қўлланилади. Қурилиш-монтаж ишларининг сифати қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган ташкилот ишчилари меҳнатининг сифати, қўлланилган технология сифати, қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг сифати билан белгиланади. Қурилиш-монтаж ишларининг сифатини бошқариш бошқарувнинг барча функцияларини, яъни режалаштириш, таъминлаш, ташкил қилиш, рағбатлантириш, ҳисобга олиш, назорат, тартибга солиш, таҳлил қилиш, ҳисобот ишларини амалга оширишни қамраб олади. Сифатни бошқариш, маълум бир сифат даражасига эришиш учун, маҳсулотни ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган ишчиларга таъсирни кўзда тутади. Ушбу таъсирлар ташкилий, илмий-техник, иқтисодий ва ижтимоий характердаги махсус тадбирлар мажмуини амалга ошириш билан ифодаланади. Ташкилий чора-тадбирлар қурилиш ташкилотида тегишли тузилмаларни (масалан, сифат бўлими, лабораториялар) яратиш, сифатни тезкор таҳлил қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади. Илмий-техник тадбирлар сифатнинг талаб қилинадиган даражасига эришишга ёрдам берадиган конструкторлик ва технологик эчимларни ишлаб чиқишга, сифатни назорат қилишнинг техник воситаларидан фойдаланишга қаратилган. Иқтисодий чора-тадбирлар маҳсулот сифатини иқтисодий таҳлилини, сифатни яхшилаш учун ходимларни иқтисодий жихатдан рағбатлантиришни таъминлайди. Ижтимоий чора-тадбирлар ишчиларни юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун маънавий рағбатлантириш, ташкилот маҳсулотига жамоада жавобгарлик ҳиссини уйғотиш ва ходимларнинг малакасини оширилишини кўзда тутади. Қурилиш-монтаж ишларининг сифатини бошқаришнинг энг муҳим функцияси -қурилиш маҳсулотларининг сифатини назорат қилишдир. Ушбу назорат ички ва ташқи бўлиши мумкин (4.1-расм). Ички сифат назорати қурилиш-монтаж ташкилотининг ўзида амалга оширилади. Бу эрда энг муҳим вазифа - ўзини ўзи назорат қилишни ташкил этиш, яъни бунда бажариладиган ишларнинг сифати ишчининг ўзи ёки гуруҳ раҳбари томонидан текширилади ва ушбу назорат қуйи даражадаги назорат деб аталади. Меҳнат предметини технологик қайта ишлаш босқичига қараб ички назорат кириш, операцион, оралиқ ва чиқиш (қабул қилиш) га бўлинади. Кириш назорати - бу қурилиш майдончасига келадиган материалларнинг, конструкцияларнинг, лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифатини назорат қилишдир. 1.1-расм. Қурилишда сифат назорати тизимининг структураси Қурилиш-монтаж ишларининг сифатини операцион назорат қилиш - ҳар бир иш бажарилиши учун таркибни, ижрочиларни, ишларнинг сифатини назорат қилиш усулларини ва воситаларини кўрсатадиган операцион назорат технологик карталари талабларига мувофиқлигини текширишдир. Оралиқ назорат тугалланган конструктив элементлар ва иш турлари қабул қилинганидан кейин (масалан, пойдеворларни ўрнатишдан кейин гидроизолясия қилиш ва ҳоказоларни), кейинги ишларни бошлашдан олдин, кўмилиб кетадиган ва кўринмайдиган ишлар учун далолатнома тузиш орқали амалга оширилади. Қурилиш маҳсулотининг чиқишдаги (қабул қилинишидаги) сифат назорати объект эксплуатацияга топширилгандан кейин амалга оширилади, бунда буюртмачи қабул комиссиясини тузади. Қурилиш ташкилотида қўшимча равишда лаборатория ва геодезик (маркшейдер) назоратлари олиб борилади. Лаборатория назорати ишлатилаётган материалларнинг сифатини назорат қилишни, қоришмалар таркибини танлашни ва бошқаларни таъминлайди, геодезик назорат эса объектларлардаги геодезик бўлиб чиқишларни ва назорат ўлчовларини амалга оширишни таъминлайди. Қурилиш-монтаж ишларининг ташқи сифат назорати таркибига лойиҳалаш ташкилотларининг автор (муаллиф) назорати, буюртмачининг техник назорати, консалтинг фирмалари ва бошқа ихтисослаштирилган органларнинг махсус назорати, шунингдек архитектура ва қурилиш назорати инспекцияси томонидан амалга ошириладиган давлат назорати, давлат шаҳар техник назорати, санитария, ёнғин, атроф-муҳит назорати, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан олиб бориладиган назоратлар киради. Инспекция (бир марталик) назорати қурилиш-монтаж ишларининг ички ва ташқи сифат назорати шакли сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling