Режа-4. ҚУРИЛИШИ БИТКАЗИЛГАН ОБЪЕКТЛАРНИ ЭКСПЛУАТАЦИЯ ҚИЛИШ УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИШ.
Кўприклар, тоннеллар ва лойиҳага мувофиқ қурилган (реконструкция қилинган) бошқа сунъий иншоотлар эксплуатацияга қабул қилиб олиш учун буюртмачига тақдим этилади. Юқорида айтиб ўтилганидек, буюртмачи иншоотни эксплуатацияга қабул қилиш учун қабул комиссиясини тайинлайди.
Ишга қабул қилинишидан олдин барча янги тизимли ва конструкцияли, шунингдек бир оралиғининг узунлиги 40 м дан ортиқ бўлган кўприк иншоотлари СНиП 3.06.07-86 «Кўприклар ва қувурлар. Текшириш ва синов қоидалари» талабларига мувофиқ текширилишлари ва синалишлари керак. Қолган кўприкларни қабул қилиш одатий тарзда амалга оширилади.
Иншоотларни эксплуатацияга топшириш икки босқичда ташкил этилади. Биринчи босқичда объектни вақтинчалик эксплуатацияга ишчи комиссия қабул қилади. Ушбу комиссия ишни бошлашдан олдин бош пудратчидан қуйидаги маълумотларни олиши керак:
➢ лойиҳани ишлаб чиққан ва амалга оширган ташкилотларнинг тўлиқ рўйхати;
➢ ижро ҳужжатлари;
➢ барча манфаатдор ташкилотлар билан мувофиқлаштирилганлиги ҳақида хужжатлар;
➢ иншоотларнинг геодезик разбивкаси тўғрисидаги актлар ва реперлар рўйхати;
➢ қурилиш материалларининг синов актлари ва уларнинг сертификатлари;
Маруза №2. - Кўприк ва транспорт тоннелларини қуришда сифат назорати бўйича умумий кўрсатма ва талаблар.
Режа.
1. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш сифатини назорат қилиш.
2. Қурилмалар, маҳсулотлар ва материаллларни кириш назорати.
3. Замин ва пойдеворлар қуриш даврида сифат назорати.
Мазкур кўрсатма ва талабларнинг асосий манбаси ва ҳужжати ШНК 3.06.04-91 “Кўприклар ва қувурлар" Ишлаб чиқариш қоидалари ва ишларни қабул қилиш ҳисобланади.
Кўприкларни қуришда қурилиш-монтаж ишларининг сифат назорати уларнинг тасдиқланган лойиҳа, ишчи чизмалар, дизайнга тўлиқ мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Мураккаб ва ноёб объектларни қурилиш-монтаж ишларида қўшимча равишда, махсус кўрсатмалар ва лойиҳанинг техник шартлари (ишчи лойиҳаси), қурилиш қоидаларига, стандартларга ва техник шартларга мувофиқлиги назорат қилинади.
Қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш қуйидаги даврларда амалга оширилади:
➢ қурилиш-монтаж ташкилотлари – конструкциялар, маҳсулот ва материалларни қабул қилиш пайтида;
➢ қурилиш ишларини амалга ошириш даврида;
➢ буюртмачининг техник назоратчиси – қурувчи ташкилотларни танлаш даврида;
➢ лойиҳалаш ташкилотларининг авторлик назоратини (ушбу назорат назарда тутилган лойиҳаларда) амалга ошириш даврида.
Do'stlaringiz bilan baham: |