Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти


УСТИДАН ҚАРОВЧИ ВА НАЗОРАТЧИ ОРГАНЛАР. УЛАРНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ. ИШЛАР СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ВА ҚАЙД ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ


Download 0.99 Mb.
bet4/28
Sana18.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1572331
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....

3. УСТИДАН ҚАРОВЧИ ВА НАЗОРАТЧИ ОРГАНЛАР. УЛАРНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ. ИШЛАР СИФАТИНИ БАҲОЛАШ ВА ҚАЙД ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ
Қурилиш-монтаж ишларининг сифатини назорат қилиш бўйича ишларни амалга ошириш учун, ташкилот ичида, барча хизматлар ва бўлимлар кўпроқ ёки камроқ даражада жалб қилинган ҳолда, назорат тизими яратилади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари сифатини текшириш техник ва смета-контракт бўлимлари томонидан, қурилиш материаллари ва конструкцияларнинг кириш назорати лаборатория, таъминот бўлими ва ишлаб чиқаришн тайёрлаш бўлимлари томонидан, қурилиш машиналари ва жихозларининг сифати эса бош механик бўлими томонидан амалга оширилади.
Операцион назорат тўғридан-тўғри мастерлар ва прораблар иштирокида ва раҳбарлигида, бошқа хизматларни (геодезик, сифат лабораторияси) жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
Ташқи назоратда Давлат ёнғин назорати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органлари томонидан амалга оширилади, улар иншоотни қуриш ва ишга тушириш пайтида ёнғин хавфсизлиги стандартларининг бажарилишини текширадилар. Ўзбекистон Республикасининг Госархстройнадзор (ГАСН) назорати функциялари кўрсатмалари ҳар қандай мулк шаклидаги қурилиш ташкилотлари учун мажбурий бўлган шаҳар ва туман инспекциялари орқали амалга оширилади. Санитария назорати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли хизматлари томонидан, хусусан, темир йўл қурилиши объектларида – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Лойиҳа ташкилоти авторлик (муаллиф) назоратини (буюртмачи ва лойиҳачи ўртасида тегишли шартнома мавжуд бўлганда) лойиҳа бош муҳандиси (ГИП-главный инженер проэкта) раҳбарлигида бажарилган ишларнинг сифатини ва яратилган ҳақиқий контрукциянинг лойиҳага мувофиқлигини текширади.
Буюрмачининг техник назорати қурилиш-монтаж ишларининг сифат назорати ва қабул қилишнинг биринчи шакли ҳисобланади. Бунинг учун қурилиш ташкилотининг тегишли бўлимлари буюртмачи билан иш олиб боради.
Кўриб чиқилганлардан ташқари, кўприк қурилишида махсус текшириш органларига кўприклар инспекцияси ҳам кириши мумкин. Заводларда ва полигонларда кўприк конструкцияларини ишлаб чиқариш сифатини назорат қилиш завод инспекцияси томонидан амалга оширилади. Тоннелни қуришда кон-техник инспекцияси мавжуд бўлиб, унинг вазифалари тоннел қурилиши жараёнида хавфсизликни таъминлашдан ташқари, уларнинг сифатига риоя қилиш назоратини ўз ичига олади.
1990-йиллардан бошлаб, мамлакатимиз кўприк ва тоннелсозлигида Ғарбда кенг тарқалган, аммо биз учун янги бўлган, консалтинг фирмалари томонидан тақдим этиладиган лойиҳа ва назорат хизматларининг махсус тури - муҳандислик консалтинги ўрнашиб бормоқда. Буюртмачи консалтинг фирмаси билан муносабатларини хўжалик шартномаси асосида қуради. Бунда, буюртмачининг манфаатларини кўзлаб иш юритадиган ушбу консалтинг фирмасига кенг, ҳатто ишларни бажаришга рухсат беришдан тортиб то уларнинг хақини тўлашга қадар ҳуқуқлар берилиши мумкин.
Махсус назорат хизматининг ташкилий тузилмаси таркибига, зарурат бўлганда, объектларда доимий равишда бўладиган ва марказий идорада лойиҳа раҳбарига бўйсунадиган резидент-муҳандислар тармоғини киритиш мумкин. Лойиҳа раҳбари буюрмачи олдида тўлиқ жавобгарликни бўйнига олади. Лойиҳа раҳбарига лойиҳанинг бош муҳандислари, айрим техник масалалар бўйича консультантлар ва участкалардаги муҳандис-резидентлар тўғридан-тўғри бўйсунади. Лойиҳа раҳбари муҳандис-резидентлар томонидан қабул қилинган иш ҳажми асосида, шартномадаги нархлар доирасида пудратчи томонидан таклиф қилинган барча техник ва шартномавий ўзгаришларни текшириш, буюртмачининг сарф-харажатларини тўлиқ назорат қилиш ва буюртмачи учун тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш, амалда бажарилган ишларни таҳлил қилиш ва кейинги режалаштирилган давр учун тузилган дастурни мувофиқлаштиришни ташкил қилади.
Қурилиш тугагандан сўнг, лойиҳа раҳбари объектни ва ижро ҳужжатларини текширишни ташкил қилади, шундан сўнг у буюртмачига объектнинг тайёрлиги тўғрисида хабар беради. Буюртмачи объектни қабул қилиш учун комиссия тайинлайди, бу комиссияга барча манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари билан бирга лойиҳа раҳбари ҳам киради. Комиссия аъзолари томонидан объектни қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома (акт) имзолангандан сўнг, лойиҳа раҳбари пудратчига “Объектни қуриб битказилганлиги тўғрисида сертификат” деб номланган ҳужжатни беради.
Сертификатлаш - бу маҳсулотларнинг юқори сифатини, рақобатбардошлигини таъминлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ишончли механизмини яратиш, мамлакат иқтисодиётини жаҳон тизимига интеграциялашувини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тизимидир. Сертификатлаштириш стандартлаштириш ва метрологиядан ажралмасдир.
Қурилиш соҳасида сертификатлаштириш фаолиятининг объектлари қуйидагилардир: қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноати корхоналари маҳсулотлари, лойиҳалаш маҳсулотлари, қурилиш объектлари, қурилиш ишлари ва хизматлари, Ўзбекистонга олиб келинган қурилиш маҳсулотлари.
Қурилиш объектини сертификатлаш - бу пудратчи томонидан тегишли сифат кафолати берилишидир. Эксплуатацияга топширилаётган иншоот сифатининг асосий кўрсаткичлари қўлланилган материалларнинг сифати даражаси (этказиб берувчилар сертификатлари билан тасдиқланади), лойиҳалаш ҳужжатлари сифати (лойиҳа экспертизаси томонидан аниқланади) ва пудратчи томонидан ушбу иншоотни қуришнинг сифати, яъни унинг конструкциялар ўлчамларидаги четга чиқишларни тартибга солувчи нормаларга риоя қилиш, барча технологик режимларни тўғри бажариш ва бошқалар кўрсаткичлари йиғиндисидан иборат бўлади. Пудратчи ташкилот шартномада кўрсатилган кафолат муддати давомида объектга "сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш" мажбуриятини олади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling