Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲАҚИДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
Download 0.99 Mb.
|
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....
3. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲАҚИДА АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР
Бухгалтерия ҳисоби - тегишли бухгалтерия счетлари бўйича моддий-техник ва пул маблағлари, шунингдек, ташкилотнинг барча хўжалик операцияларининг ялпи, узлуксиз равишда ва ҳужжатлаштирилган асосда қайд қилинишидир. Умуман олганда, бухгалтерия ҳисоби қуйидаги принципларга асосланади: ➢ икки томонлилик принципи - корхонанинг маблағлари ҳар доим унинг мажбуриятлари ва капиталининг суммасига тенг; ➢ пул билан ўлчаш принципи - барча қайд қилиш операциялари фақат пул кўринишида амалга оширилади (натурал кўрсаткичлар фақат бухгалтериянинг аналитик ҳисобида ишлатилади); ➢ корхонанинг автономлиги принципи – корхонанинг бухгалтерия счетлари ва унинг эгалари счетларининг ажратилганлиги; ➢ узлуксизлик принципи – қайд қилиш корхона ишлаётган даврда узлуксиз олиб борилади (корхона тугатилган тақдирда бухгалтерия ҳисобининг бошқа қоидалари қўлланилади). ➢ таннарх принципи - бухгалтерия ҳисоби воситаларнинг ўзгарувчан бозор қийматига эмас, балки воситаларнинг таннархига асосланган; ➢ консерватизм принципи – капитал суммасининг ошиши (камайиши) фақат бирор бир воқеа содир бўлиб тугагандагина тан олинади. Бухгалтерия ҳисобининг хусусияти корхонанинг барча хўжалик операцияларини албатта ҳужжатлаштирилган шаклда асослашдир: корхонага ҳар бир кириш – ўтказиш (проводка) - фақат белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳужжат асосида амалга оширилади (масалан, тугалланган ишни қабул қилиш акти (далолатномаси), мулкни инвентаризация қилиш акти, накладнойлар, счёт-фактура, материал олиш учун талаблар ва бошқалар). Ҳисобга олиниши керак бўлган операциялар жуда хилма-хилдир, аммо шу билан бирга улар кўп марталаб такрорланади. Ишчиларга иш ҳақини тўлаш, буюртмачилар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қиладиган бирламчи ҳужжатларни тайёрлаш учун кўплаб ходимлар – прораблар, қурилиш мастерлари, омборчилар, бухгалтерлар, ҳисобга олувчилар (учетчики) ва бошқалар иш билан банд бўлади. Бухгалтерия ҳисоби вазифаларига қуйидагилар киради: ➢ оператив бошқарув учун зарур бўлган, шунингдек, инвесторлар, этказиб берувчилар, харидорлар, кредиторлар, солиқ, молия органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг фойдаланиши учун зарур бўлган, хўжалик жараёнлари ва ташкилот фаолияти натижалари тўғрисида ишончли ва тўлиқ маълумотни шакллантириш; ➢ ташкилотнинг хўжалик фаолиятидаги салбий томонларини ўз вақтида очиш, ички хўжалик захираларни аниқлаш;➢ тасдиқланган нормалар ва сметаларга мувофиқ мулкнинг мавжудлиги ва унинг ҳаракати, корхонанинг моддий, меҳнат ва пул маблағларидан фойдаланиши устидан назоратни таъминлаш. Бухгалтерия ҳисобини юритувчи ташкилот, Ўзбекистон Республикасидаги бухгалтерлик ҳисоби ишларининг шакллари ва усулларига, умумий методологик принципларига, шунингдек бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайта ишлаш технологиясига асосланиб, бухгалтерия ҳисобининг ташкилий шакли ва усулларини мустақил равишда белгилайди. Ички ишлаб чиқариш ҳисобини юритиш, назорат қилиш ва ҳисобот бериш тизимини ташкилотнинг ўзи мустақил равишда ишлаб чиқади, аммо бухгалтерия ҳисобининг ташқи шакллари ягона, унификацияланган давлат талабларига жавоб бериши керак. Ташкилотда бухгалтерия хизматларининг раҳбари - бош бухгалтер катта рол ўйнайди. У тўғридан-тўғри ташкилот раҳбарига бўйсунади. Ўз фаолиятида у Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Низомга амал қилади ва бухгалтерия ҳисобининг услубий тамойилларига риоя қилиниши учун жавобгардир. Бош бухгалтер ташкилот томонидан амалга ошириладиган барча иқтисодий операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини назорат қилиш ва уларни счетларда акс эттиришни таъминлайди, зарур операцион маълумотларни тақдим этади, бухгалтерия ҳисоботларини ўз вақтида тузишга раҳбарлик қилади ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича бошқа бўлим ва хизматлар билан биргаликда ташкилот молиявий-хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилади. Моддий активлар ва нақд пулларни қабул қилиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек, молиявий мажбуриятлар ва хўжалик шартномалари бош ҳисобчининг имзосисиз ҳақиқий ҳисобланмайди. Бош бухгалтер раҳбарлигида ҳар ой, ҳар чоракда ва йил тугагандан сўнг (ҳисобот йилидан кейинги ойнинг биринчи кунида) умумий баланс тузилади. Бухгалтерия баланси - бухгалтерия ҳисобининг энг муҳим шакли бўлиб, умумлаштирилган қиймат кўрсаткичларида ташкилот активларининг ҳолатини маълум бир сана учун характерлайди.Баланс бухгалтерия ҳисобининг жорий маълумотлари асосида тузилади, бу эса счетлар тизими ва икки марталаб ёзиш ёрдамида амалга оширилади. Ташкилотга бириктирилган хўжалик активлари бухгалтерия балансида икки гуруҳда - ҳолати ва жойлашуви (актив) ва пайдо бўлиш манбаи (пассив) бўйича кўрсатилади. Бухгалтерия баланси ташкилотнинг мулкий ҳолати ва пул муносабатлари тўғрисидаги асосий маълумот манбаи бўлиб хизмат қилади. Бухгалтерлик балансининг умумий шакли 3.1-жадвалда келтирилган. 3.1-жадвал
Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling