Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти


Download 0.99 Mb.
bet13/28
Sana18.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1572331
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28
Bog'liq
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....

Бухгалтерия баланси шакли
Актив

Пассив


1. Асосий воситалар (фондлар) ва оборотдан (айланмадан) ташқари активлар

1. Хусусий ва уларга тенглаштирилган маблағлар манбаълари

2. Нормаланадиган айланма маблағлар

2. Банк кредитлари ва буюртмачи аванслари

3. Пул маблағлари ва бошқа активлар

3. Банкнинг турли кредитлари ва бошқа пассивлар

4. Капитал қурилишга кетадиган маблағлар ва харажатлар

4. Капитал қурилиш учун кетадиган маблағлар манбаълари


МАРУЗА №5--ҚУРИЛИШНИ БОШҚАРИШДА ИНФОРМАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ТИЗИМЛАР.
РЕЖА.
1. АХБОРОТ, АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ ВА МОДЕЛЛАРИ.
2. БОШҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ ПРИНЦИПЛАРИ.
3. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТИЗИМЛАРНИНГ УМУМИЙ СТРУКТУРАСИ ВА ТАЪМИНОТИ ТУРЛАРИ.
4. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТИЗИМЛАРНИНГ ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ. АХБОРОТ-ҲИСОБЛАШ ТАРМОҚЛАРИ.
5. МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ МОДЕЛЛАРИ ВА УСЛУБЛАРИ. МАЪЛУМОТЛАР ВА БИЛИМЛАР БАНКЛАРИ.

1950-1960 йилларда қурилиш кўлами, иншоотларнинг мураккаблиги ва хилма-хиллиги, қурилиш ишлаб чиқаришининг интеграцияси ва динамикаси кескин ошди, инвестиция жараёнлари мураккаблашди ва ҳоказо. Бунинг ҳозирги кунгача давом этаётган салбий оқибати амалдаги натижаларнинг бошқарув қарорларига мос келмаслиги, қурилиш ташкилотларида бошқарувнинг йўқолиши кўринишида намоён бўлиб, объектларни ишга тушириш учун режалаштирилган муддатларнинг, ресурс сарфларининг ошиб кетишига, ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган катта миқдордаги харажатлар келиб чиқишига ва ҳаказоларга олиб келди.


Қурилиш ишлаб чиқаришда бошқарувнинг йўқотилишининг энг муҳим сабаби - бу қурилиш тизимларининг мураккаблиги этарли даражада ҳисобга олинмаганлиги сабабли объект ва бошқарув тизими ўртасидаги номувофиқлигидир. Бошқарув объекти ўзгарган ва у аввалгидан фарқли равишда турли хил бошқарув таъсирини талаб қилади, бошқарув тизими эса эскичалигида қолди ва объектга керакли таъсирларни таъминламади.
Бошқариш объекти ва бошқарув муҳитининг мураккаблашиши тўғридан-тўғри ва тескари алоқа каналларида маълумот оқимининг кескин ўсишига олиб келди, мавжуд бошқарув тизими эса бу маълумот оқими билан ишлашни эплай олмади. Баъзи ҳисобларга кўра, ўтган асрнинг 60-йилларида, мамлакат иқтисодиётини режали бошқариш тизимида, йилига 1016 та математик операцияларни бажариш талаб этиларди, бу ишни бажариш учун эса 10 миллиард одам машғул бўлиши керак эди (ҳозирги пайтда бу рақамлар анча катта). “Ахборот портлаши” ёки “ахборот барери” деб аташ мумкин бўлган вазият юзага келди. Бу олимларни бошқариш самарадорлигини сезиларли даражада оширадиган, маълумотларни қайта ишлайдиган янги воситаларни жадал излашга ундади. Ушбу воситалар сифатида компьютерлар ёрдамида маълумотларга ишлов беришга асосланган қурилишда автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (АСУС-автоматизированные системы управления в строительстве) ишлаб чиқилди ва амалиётга киритилди.
АСУСни яратишдан мақсад - мавжуд қурилиш ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳисобига корхоналарнинг хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишдир. Ушбу мақсад анъанавий (“қоғоз”) усуллар ва бошқариш воситаларининг чекланган имкониятлари туфайли аниқланмаган ва қўлланилмаган захираларни жалб қилиш орқали эришилади. Албатта, бундай тизимларнинг афзалликларини таъкидлашнинг ҳожати ҳам йўқ, уларнинг самарадорлиги барчага аёндир. Компьютернинг амалий жихатдан чекланмаган кучи, сақлаш қобилияти, реакция тезлиги, ишчанлиги, эксплуатациявий ишончлилиги одамникига қараганда анча юқоридир. Лекин, айни пайтда, одам ноаниқ вазиятларда норасмий таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш қобилиятига эга. Шунинг учун, АСУС деганда автоматик, одамнинг иштирокисиз ишлашни тушунмаслик керак, балки автоматлаштирилган, яъни инсон-машина тизимини тушунамиз.
АСУС биринчи авлодининг ишлаб чиқилиши ва амалда қўлланилиши 1950-1970 йилларга тўғри келади. Хисоботларга кўра, ўтган асрнинг 70-йилларининг охирига келиб СССРнинг қурилиш комплексида (асосан қурилиш главкалари ва ҳудудий бошқармаларида) 700 дан ортиқ ҳисоблаш марказлари иш олиб борган. Ушбу даврда, компьютерларни қўллашдаги бошланғич “психологик барер” деярли ошиб ўтилди, бунда ҳар бир янгиликка қаршилик қилишга ўрганган қурувчилар янги нарсаларни қўллаш учун фаоллик кўрсатмадилар ва ҳатто, компьютер технологияларига ҳам йўл бермадилар.
Бироқ, автоматлаштирилган тизимларнинг самарадорлиги ва уларнинг техник имкониятлари кутилганидан анча паст эди. Ўша пайтда ЭС синфидаги йирик компьютерлар билан жиҳозланган, “қоғоз” технологияси сақлаб қолинган бизнес бўлинмалари ва объектлардан коммуникатив равишда ажралган, маълумотни қайта ишлаш учун марказлаштирилган ҳисоблаш марказларини (ВС) яратишга катта эътибор берилди. Қурилишни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимининг (АСУСнинг) вазифалари ҳисобга олиш функцияси билан чекланган эди. Айни пайтда ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг асосий воситасини ташкил этувчи режалаштириш ва бошқаришнинг математик усулларидан суст фойдаланилди, ташкилий структураларни, иқтисодий бошқарув усулларини олдиндан тартибга солиш амалга оширилмади, лойиҳалаш, тайёрлаш, режалаштириш, қурилишни бошқаришнинг ўзаро боғлиқлиги таъминланмади. Натижада, АСУС ўзини оқламади деб топилди ва, натижада, иккинчи “психологик барерни”, яъни ишлаб чиқаришни бошқаришда компьютерларнинг имкониятларига нисбатан скептицизм (шубҳаланиш) тўлқинини келтириб чиқарди.
Ўша пайтда собиқ СССРдаги кўприк қурилиш соҳасининг бош ташкилоти Главмостостройда АСУСни амалга киритиш жуда ҳам қийинчилик билан кетди, ушбу тизимнинг фақатгина бир неча элементлари Мостострой-3 Саратов), Мостострой-10 (Тында) трестларида ва Мостоотряд № 19 (Ленинград) қўлланилди. Тоннел қуриш ташкилотлари Мосметрострой, Ленметрострой ва бошқаларда ҳам бошқариш масалаларида компьютерларни қўллаш эпизодик равишда олиб борилди.
“Бизнинг асосий хатоларимиз”, деб ёзган эди академик В.М. Глушков, - “бу компьютерларнинг кўпинча улар учун тайёр бўлмаган ташкилий ва иқтисодий муҳитга жойлаштирилганлиги бўлди, бу эса компьютер технологияларининг олдиндан мўлжалланган паст рентАбеллигини келтириб чиқарди”.
Ушбу фикрни таниқли инглиз кибернетиги Стаффорд Беер тўлдирди ва “фирмада компьютердан қандай фойдаланиш керак деб сўраш тўғри эмас. Яхшиси савол бериш керак, компьютер даврида фирмани қандай бошқариш керак?
Худди шу даврда қурилишни ташкилий бошқаришда компьютер технологияларидан кенг фойдаланиш чет эл фирмаларига юқори меҳнат унумдорлигига эришишга, қурилиш майдонларида кўплаб пудратчиларнинг ҳаракатларини аниқ мувофиқлаштиришга ва бошқарувнинг ташкилий структурасини доимий равишда такомиллаштиришга имкон берди (чет элда бундай тизимлар инглизчада CИМ Cомпьютер Интегратед Мануфаcтуринг, яъни Компьютер интеграциялаштирилган ишлаб чиқариш деб номланади).
Компьютерлардан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги шунчаки иқтисодий самарадорликни баҳолаш билан, яъни бундан олинадиган фойда билан эмас, балки қурилишни ташкилий бошқариш муаммоларини бошқа усуллар билан ҳал қила олмаслик билан тасдиқланган эди. Ўша С. Беернинг сўзлари билан айтганда, “бошқаришнинг олий вазифаси - бу компанияни янада ривожлантириш учун йўналишни ишлаб чиқишдир".
Шуни ёдда тутиш керакки, Ғарбда улар бошиданоқ бизнинг мамлакатимизга қараганда бошқаришнинг автоматик тизимлари (АCУ-автоматизированные системы управления) ни ташкил этишда бошқача йўл тутдилар. Улар асосий ишончни оз сондаги ва бир-биридан ажралган йирик ҳисоблаш марказларига эмас, балки мини ва микро компьютерлар асосида (кейинчалик – персонал компьютерларда) интеграллашган тармоқли ахборот-ҳисоблаш тузилмаларига қаратдилар.
Бундай тизимлар бизнесда қўлланилганда сезиларли самара беради, чунки улар бошқариш жараёнини амалга ошириш учун зарур бўлган қуйидаги шарт-шароитларни яратиб беради:
➢ қарорларни тайёрлаш ва қабул қилиш учун бошқарув объекти тўғрисида тўлиқ, ишончли ва ўз вақтида маълумотга эга бўлиш;
➢ бошқарув органлари ўртасида ва уларнинг объект ва ташкилотнинг ташқи муҳити билан алоқасида мобиль ахборот алмашинувини ташкил қилиш.

Бугунги кунда дунёнинг саноати ривожланган мамлакатларида иқтисодиётда банд бўлган ходимларнинг ярмидан кўпи ахборот билан ишламоқда ва меҳнат сарфининг 2/3 қисми маълумотни қайта ишлаш учун сарфланмоқда. Ушбу мамлакатлар иқтисодиётини энди постиндустриал эмас, менежмент иқтисодиёти сифатида характерлаш мумкин. Глобал рақобат кучайгани, технологиянинг босиб келиши, ташқи тартибга солишнинг кучайиши ва бошқалар шароитида корхонани ташкил қилиш янада мураккаблашди (4.1-расм). Муаммоларни бартараф этиш учун қўшимча мутахассислардан фойдаланиш истаги ходимлар сонининг кескин ошишига олиб келди.


Ушбу жараённинг салбий томонлари ҳам мавжуд. “Оқ ёқали ишчилар” сонининг кескин ўсиши нафақат ташқи ахборотлар ҳажмининг ошиши билан, балки идора бўлинмаларининг ички ихтисослашуви билан ҳам боғлиқ бўлиб, бу асоссиз равишда кўп сонли ўзаро алоқаларни ва бошқарув бўлинмалари ўртасида қоғоз хужжатлар айланишини сезиларли даражада кўпайишини келтириб чиқаради. Шу сабабли, ташкилий бошқарув тизимларининг оз самарасизлиги муаммоси бутун дунёда долзарб бўлиб қолмоқда.




Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling