Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти


МАРУЗА №6. МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚАРОРЛАР


Download 0.99 Mb.
bet25/28
Sana18.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1572331
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....

МАРУЗА №6. МАЪЛУМОТЛАР ВА ҚАРОРЛАР.
РЕЖА.
1. Қарор қабул қилиш.
2. Тизимлардан фойдалани.
3. Тизимларнинг дастурий таъминоти.

Мулоқот жараёнида ўзаро маълумот алмашиш ва билимларни фаол тўплаш жараёнида инсон ва компьютер ўртасида тўғридан-тўғри алоқа қилиш имконияти сифат жиҳатидан илмий-техник ва ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал этишда янги йўлларни очади. Ушбу мулоқот фойдаланувчи билими, тажрибаси ва сезгиси асосида масалаларни норасмий равишда ҳал қилиш учун фойдаланувчининг интеллектуал қобилиятларини компьютернинг ҳисоблаш қобилиятлари билан муваффақиятли равишда бирлаштиради, бу эса катта ҳажмдаги маълумотларни тезда қайта ишлаш ва уларни қулай шаклда тақдим этишга имкон беради. Бундай симбиоз (яъни бирлашув) автоматлаштирилган тизимларнинг янги класси – диалогли тизимларининг тарқалиши учун замин яратади.


Яқин келажакда ишлаб чиқаришни бошқариш соҳасида диалогли тизимларнинг энг юқори мавқени эгаллаши кутилмоқда, чунки улар пакетли ишлов бериш тизимларидан фарқли ўлароқ корхона фаолиятининг барча жиҳатларини чуқур норасмий таҳлил қилиш асосида бошқарув қарорларини шакллантиришга имкон беради (4.11-расм).
Мулоқотдан фойдаланиш нафақат хўжалик фаолиятининг мураккаб жараёнларини ифодаловчи нафақат миқдорий, балки сифатий маълумотларни ҳам ҳисобга олишга имкон беради. Шундай қилиб, мулоқотдан фойдаланиш бошқаришни оптималлаштириш масалаларини ҳал қилишнинг расмийлаштирилган усулларининг ортиқча “қатъийлиги ва талабчанлигидан” дан халос бўлишга имкон яратади.
Маълумки, бошқариш масалаларининг аксарияти кўпкритерияли синфига тегишлидир (4-бобга қаранг). Бундай ҳолларда, қарор қабул қилувчилар, қўшимча таҳлилий ёрдамсиз, соддалаштирилган қарорлардан ва баъзан бир-бирига қарама-қарши бўлган эчим қоидаларидан фойдаланадилар. Демак, қарор қабул қилувчи (ЛПР) нинг қарор қабул қилишини қўллаб-қувватлаш керак, бунда ЛПР ни қуйидаги ёрдам ҳаракатлари қўллаб-қувватлайди:
➢ объектив компонентни (яъни ташкил этувчини) таҳлил қилишда, яъни мавжуд вазиятни ва қўйилаётган чекловларни тушуниш ва баҳолашда;
➢ қарор қабул қилувчининг нималарга устуворлик беришини аниқлашда, яъни қарор қабул қилувчининг қарорларида ноаниқлик ва унинг нималарга афзалликлар берганини ҳисобга олган ҳолда устуворликларни аниқлаш ва тартиблашда;
➢ мумкин бўлган қарорларни генерация қилишда, яъни альтернативалар рўйхатини шакллантиришда (бир қарорнинг бир неча вариантини ишлаб чиқишда);
➢ қарорларни қабул қилувчининг берган устуворликлари ва қўйилган чекловлардан келиб чиқиб, ҳаракатларнинг мумкин бўлган альтернативаларини баҳолашда;
➢ қабул қилинаётган қарорлар оқибатларини таҳлил қилишда;
➢ қарор қабул қилувчи нуқтаи назаридан энг яхши вариантни танлашда.

Қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими” (СППР – система поддержки принятия решений ) атамаси ўтган асрнинг 70-йилларининг бошларида пайдо бўлди. СППРнинг асосий таърифлари ушбу тизимлардан фойдаланган ҳолда заиф структурали ва структурасиз масалаларни ҳал қилиш, қарор қабул қилувчининг субъектив равишда имтиёзлар бериши билан тўлиқ автоматик қарор қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлмаган ситуацияларда СППР дан фойдаланишга тўғри келадиган ҳолатларга тегишлидир.



4.11-расм. Корхонанинг йириклаштирилган схемаси: диалогли тизимлардан фойдаланиб ишлаб чиқариш, ташкил қилиш ва бошқаришда қарорларни қабул қилиш.
СППР дан фойдаланган ҳолда инсон-машина тизимида қарорларни қабул қилиш процедураси - бу инсон ва компьютернинг ўзаро таъсирлашишининг сиклик жараёнидир. Ҳар бир сикл қарор қабул қилувчи томонидан бажариладиган таҳлил қилиш ва компьютер учун масалаларни қўйиш фазасидан ва компьютер томонидан амалга ошириладиган оптималлаштириш фазасидан (яъни эчимни излаб топишдан) иборатдир.
СППР ўзининг ривожланишида икки авлод сифатида ўтди. Унинг сўнгги авлоди (1980 - 1990 йиллар) қуйидагилар билан характерланади: қарор қабул қилувчининг идрокига мувофиқ зарур ва этарли миқдордаги маълумотлар, яширин тахминлар, қизиқишлар ва сифатли баҳолаш; қарор қабул қилиш жараёнида қарор қабул қилувчининг фикрлаш тарзига амал қиладиган мослашувчан моделлар; фойдаланувчига қулай бўлган дастурий воситалар; табиий тил. СППР нинг умумий масаласи - ҳар бир предмет бўйича тавсия этилган эчим вариантларини “ситуация → альтернатива” схемаси бўйича таққослашдир. Таққослаш ушбу соҳадаги малакали мутахассисларнинг берган устуворликларини акс эттирадиган қарорлар тўплами (эвристик) орқали амалга оширилади. СППР нинг тузилиши 6.12-расмда келтирилган.
Тадқиқотчи объект ҳақида билимлар тизимини яратади ва бойитади. Ушбу тизимга, умумий ҳолда, қуйидагилар киради:
фактографик билимлар, яъни объектнинг маълумотлар кўринишида аниқ маълумотлар билан тўлдирилган структураланган ва заиф структураланган моделлари тизими;
дидактик билимлар, яъни объектни лойиҳалаш усуллари тўғрисида структураланган (норматив) ва заиф структураланган (дескриптив) билимлар тизими.
Хизмат функциясини бажаришдан ташқари, билимлар тизими репродуктив рол ўйнайди, яъни сунъий интеллектуал фаолият орқали янги билим, билимларнинг миқдорий ва сифатли ўсишини келтириб чиқаради. Бу, хусусан, бошқарув фаолияти орқали содир бўлади.
Ҳозирга пайтда тўлиқ, тугатилган СППРларга мисоллар келтириш қийин. Бундан ташқари, баъзи экспертлар СППРлар эксперт тизимларига яқин деб ҳисоблашади.
Сунъий интеллектнинг эксперт тизими (ЭСИИ-экспертная система исскуственного интеллекта) - бу мутахассисларнинг муаммоли муҳит тўғрисидаги билимларини ўз ичига оладиган ва ушбу муҳит доирасида асосли эксперт баҳоларини беришга қодир бўлган ҳисоблаш тизимидир. Эксперт тизимлари босқичлар ва даражалар бўйича ишлаб чиқилади ва қўлланилади: намойиш қилиш (демонстрация) прототипи, тадқиқот прототипи, тажриба-синов эксплуатацияси, саноат прототипи, савдо тизими. “Бўш” ЭСИИларни ишлаб чиқиш учун махсус воситалар - эксперт тизимларининг оболочкалари (қобиқлари) Билимларни тўплаш босқичида ЭСИИ билан билимлар бўйича муҳандис ва эксперт ишлайди, эксплуатация босқичида эса - фойдаланувчи ишлайди. Эксперт билимларини олиш учун махсус услуб ва усуллар мавжуд. ЭСИИ ва бошқа диалогли (интерфаол) инсон-компьютер тизимлари ўртасидаги асосий фарқ - тушунтириш қуйи тизимининг мавжудлигидир.
Ҳозирги кунга қадар ЭСИИ дан қурилишда фойдаланиш бўйича миллий ва хорижий тадқиқотларда жуда оз мисоллар келтирилган. Ушбу мисоллар конструкция шикастланишларини баҳолаш, моделлар ва ҳисоблаш услубларини танлаш, конструкцияларни лойиҳалаш ва оптималлаштириш тизимлари бўйича келтирилади.
Сўнгги йилларда сунъий интеллект соҳасида мутахассисларнинг маслаҳатчиси сифатида ишлайдиган шерикчилик тизимлари (ПС-партнерскиэ системы) деб аталадиган янги тизим пайдо бўлди ва ривожланмоқда. Шерикчилик тизими “ўзаро ҳаракат ғоясини” амалга оширади, яъни бу инсоннинг “интеллектини кучайтирувчиси”, ғояларни кўпайтирадиган нарсадир. Фақат ташхис қўядиган ЭСИИдан фарқли ўлароқ, ПСнинг вазифасига бошқарувчига қарорларнинг маълум бир тажрибага асосланган альтернативаларини таклиф қилиш ва уни инновацион эчимларни ишлаб чиқишга рағбатлантиришдир.
Шерикчилик тизимлари СППРнинг асосини ташкил этади ва улар олдинги пайтда амалга оширилган қурилиш тажрибаси банкида (қўлланилган конструкциялар фактографияси, қурилиш технологиялари ва бошқалар) ва услублар ёки кўникмалар банкида (дидактик билимлар - моделлар ва лойиҳалаш ва бошқарув услублари) тўпланган тажриба маълумотларидан фойдаланади.



4.12-расм. Қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими (СППР)нинг принципиал структуравий схемаси.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling