Режа: Кириш Пул маблағлари аудитининг асосий вазифалари ва манбалари Корхона кассасини қайта руйхат қилиш тартиби Кирим ва чиқим касса хужжатлари аудити Банк


Кирим ва чиқим касса хужжатлари аудити


Download 32.63 Kb.
bet4/8
Sana16.06.2023
Hajmi32.63 Kb.
#1499487
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Pul mablaglari hisobi

3. Кирим ва чиқим касса хужжатлари аудити
Нақд пул олиш ва бериш операцияларига оид утказилган хужжатлар расмийлаштирилишини назорат қилиш касса операциялари утказилишини текшириш вазифаларидан биридир.
Текширишда барча касса кирим ва чиқим ордерлари ва бошқа хужжатлар сиёх билан аниқ, тушунарли, буялмасдан тулдирилганлигига ишонч хосил қилиш керак.
Кирим ва чиқим касса хужжатларининг рақамлари ва маълумотларини КО-3 сон шакл буйича кирими ва чиқим касса хужжатлари билан мукобил текшириш усулида солиштириш зарур.
КО-3 сон шакл бухгалтерияда албатта юритилиши керак. Бундай текшириш бухгалтерия томонидан ёзилган кирим ва чиқим касса хужжатларининг кассир томонидан алмаштириб куйилиши ҳолларини аниқлаш учун зарур. Бундан ташқари, аудитор сум якунли барча касса хужжатларини санок билан текшириши амалга оширилади.
Аудитор корхона кассасига кирим қилинган пул маблағларнинг тулиқлигини аниқлаш мақсадида бутун текширилаётган даврда касса ҳисоботи буйича ҳисоб варакаси камайтирилганлиги ҳисобига банкдан олинган кучирма билан таккослайди. Бунда текшириш учун чек дафтарчалари вараклари ҳам жалб қилинади. Текшириш натижалари қуйидаги куринишда расмийлаштирилади:
1. Чекдафтари: чек рақами, сана, сумма.
2. Банк кучирмаси: сана, сумма.
3. Касса ҳисоботи буйича: сана, касса кирим ордери рақами, суммаси.
4.Фарқлари; кунларда, сумма.
Банкдан олинган пуллар кирим қилиниши тулиқлиги текширилиши билан бир вақтда банкка топширилган нақд пуллар касса буйича туёри акс эттирилганлиги текширилади.
Пулни қабул қилишда патта (квитанция) беради, унинг асосида кассадан чиқим касса ордери ёзилади. Ушбу уринда пул банкка уз вақтида топширилмаслиги ҳам, кассир томонидан банк патталари, банк кучирмалари ва ҳисоб рақами буйича банк операциялари шифри сохталаштирилиши йули билан касса буйича пулнинг ҳисобдан чиқарилиши пулнинг амалда топширилганидан кура, ортиқча курсатилиши ҳам мумкин.
Тушум суммасининг моддий жавобгар шахсларнинг ҳисоботлари буйича сотилган моддий бойликлар учун тушумнинг тулиқлигини ҳам текшириш зарур.
Чиқим касса хужжатларини оддий тартибга қараб ҳам, чиқимларнинг иктисодий бир хилдаги турлари:
•-ишчи ва хизматчиларга иш хақи тулаш;
•-мукофот тулаш;
•-ижтимоий суғурта буйича туловлар;
•-хизмат сафарлари ҳаражатлари;
•-хужалик сарфларига пул бериш ва бошқалар буйича ҳам текширишлар утказилиши зарур.
Бу турдаги ҳаражатларнинг ҳар бирини текширишда суиистеъмоллар, гайриқонуний ва мақсадга номувофиқ ҳаражатлар аниқланиши мумкин.
Масалан: бажарилмаган ишлар буйича якунларни сохталаштириш, тулов хужжатларидан 2чи марта фойдаланиш ва бошқалар.
6710-«Мехнатга хақ тулаш буйича ҳисоб китоблар» счети буйича кредит қолдиқлари билан туланмаган тулов қайдномалари буйича текширилаётган ойнинг 1кунига сумма қолдиғи уртасидаги фарқ суиистеъмол қилиш белгиси ҳисобланади.
Аудитор тулов қайдномаларида пул тулаш туёрисида рухсат ва тулов муддати курсатилган ёзув булган такдирда пул туланишини, корхона бухгалтериям ҳар ойда кассада қайта руйхат қилинганлиги, ёқилёи-мойлаш материаллари ва овкатланишга бериладиган талонлар ҳамда катъий ҳисобдаги бланкалар ҳисобини куриб чиқиши керак.



Download 32.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling