Режа: Кириш


Download 0.61 Mb.
bet1/12
Sana24.06.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1652887
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Давлат буджети


ДАВЛАТ БЮДЖЕТИНИНГ СОЛИҚЛИ ДАРОМАДЛАРИ, УЛАРНИНГ ТАРКИБИ ВА ТУЗИЛИШИ

Режа:
Кириш................................................................................................................3

  1. Бюджет-солиқ сиёсатининг мазмуни ва унинг иқтисодий мохияти...........4

  2. Ўзбекистонда давлат бюджет-солиқ тизимининг ривожланиш босқичлари.............................................................................................................10

  3. Бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари тахлили..........................................20

  4. Бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий ўсишга таъсири...........................44

  5. Давлат бюджетини даромадлари ва харажатлари ўртасидаги нисбатни оптималлаштириш ва прогнозлаш.......................................................................55

Хулоса..............................................................................................................62
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати......................................................64

Кириш
Мавзунинг долзаблиги: Бюджет-солиқ сиёсати солиқ даромадлари истиқболини белгилаш бошқарув назарияси ва амалиётида муҳим ўрин эгаллаб, ундан ривожланган мамлакатларнинг барчасида иқтисодий ўсиш усули сифатида фойдаланилади. Бюджет-солиқ сиёсати бюджет даромадлари истиқболини белгилаш тамойилига асосланган иқтисодиётда мамлакатнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланиш истиқболларини тўғри ва аниқ белгилаш ва унга қаратилган вазифалар доирасида ишлаб чиқиладиган стратегиялар ҳамда амалга ошириладиган ислоҳотлар самарадорлигини таъминлаш бирмунча аниқ, қулай ва мақбул ҳисобланиши ҳам ўз исботини топмоқда.
Кўпгина ривожланаётган мамлакатлар томонидан ривожланган давлатларда бюджет-солиқ сиёсатини бюджет даромадлари истиқболини белгилаш бўйича тўпланган кенг ва бой тажрибаларни чуқур ўрганиш ҳамда уларни миллий иқтисодиётга татбиқ этиш йўллари ишлаб чиқилмоқда.
Шу жумладан, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида ҳам давлатнинг бюджет-солиқ сиёсатини белгилашда уларнинг истиқболига асосланган прогнозларни ишлаб чиқишга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Бу эса, энг аввало, солиқ сиёсатининг истиқболини белгилашнинг мазмуни, вазифалари, хусусиятлари, усуллари, самарадорлиги каби ўзига хос жиҳатларини англашни талаб қилади.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш, давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини янада қисқартириш, тадбиркорлик фаолияти ҳимояси ва кафолатини кучайтириш, инвестиция жалб қилиш ҳамда иқтисодиётнинг таянч тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришишга кўмаклашди1.
Шунингдек, бунинг учун бир томондан иқтисодий ва молиявий шароитнинг барқарорлигини ва олдиндан кўра билишни таъминлашга йўналтирилган, иккинчи томондан иқтисодиётнинг рақобатбардошлилигини ошириш, иқтисодиёт соҳаларини модернизациялаш ва жадал ривожлантириш билан боғлик тузилмавий номутаносиблик ва тўсиқларни бартараф этишга йўналтирилган иқтисодий сиёсатни ўтказиш талаб этилди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилган тадбирларнинг амалга оширилиши яқин келажакда қуйидаги имкониятларни яратади:
а) базавий тармоқларининг молиявий ҳолати билан боғлиқ иқтисодиётдаги таркибий муаммоларга қарамасдан, иқтисодиётнинг ўсиш суръатларини 5-6 фоиз даражасида ушлаб туришга эришиш.
б) маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришда маҳаллий ҳокимият органларининг мустақиллигини ошириш ва солиққа тортиладиган базанинг кенгайтириш ҳисобига Давлат бюджети даромадларининг прогноз кўрсаткичлари ошишига эришиш;
в) ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Давлат ва худудий дастурлар ижросини таъминлаш, аҳолининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш, мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш ва чет давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling