Режа: Куп тармокли фермер хужаликлари фаолиятининг асосий йуналишлари


Асосий фаолият турига боглик булган горизонтал ва консентрат диверсификация турлари


Download 96.54 Kb.
bet3/4
Sana23.12.2022
Hajmi96.54 Kb.
#1046784
1   2   3   4
Bog'liq
10-мавзу

Асосий фаолият турига боглик булган горизонтал ва консентрат диверсификация турлари.
Асосий мақсад - мавжуд ер-сув, меҳнат ресурслари, нефьт маҳсулотлари, минерал ўғитлар, техника воситалари, бино ва иншоотлар каби воситалардан унумли фойдаланган ҳолда фермер хўжалигининг оладиган фойдаси миқдорини ошириш.
Бу мақсадга эришиш эса-мавжуд ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда замонавий агротехнологияларни жорий этиш, илғор тажрибалар, аграр илм-фани ютуқларига таяниш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш соҳаларига инвестициялар жалб қилиш эвазига амалга оширилади.
Кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолиятини ривожлантиришнинг моҳияти:
Асосий тармоқ – деганда фермер хўжалиги ташкил этилиши пайтида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган асосий ихтисослашув йўналиши тушунилади.

  • пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларида асосий тармоқ сифатида пахта ва ғалла етиштириш ҳисобланса, сабзавотчилик фермер хўжаликларида асосий тармоқ сабзавот етиштириш ҳисобланади.

Қўшимча тармоқ - деганда фермер хўжалигининг асосий тармоқдан бошқа йўналишларда ташкил этган ишлаб чиқариш фаолияти қўшимча тармоқ ҳисобланади.
Кўп тармоқли фермер хўжалиги” – фермер хўжалиги ташкил этилиши пайтида ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган асосий ихтисослашув йўналишидан бошқа соҳаларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйган фермер хўжаликлари ҳисобланади.
Асосий тармоқ тушунчаси
Асосий тармоқ деб, корхонанинг жами товар маҳсулотида ёки ялпи маҳсулотида энг катта салмоққа эга бўлган, унинг мақсад ва вазифаларини ифодоловчи ҳамда ихтисослашиши – йўналишини белгиловчи тармоққа айтилади.
Асосий тармоқ бир ёки бир неча хил маҳсулотлар етиштириши, бир неча кичик тармоқларни ўз ичига олиши мумкин. Асосий тармоқ ўз маҳсулоти корхонанинг товар маҳсулотида 50 фоиздан кам бўлмаслиги билан характерланади.

Download 96.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling