Режа: Куп тармокли фермер хужаликлари фаолиятининг асосий йуналишлари
Download 96.54 Kb.
|
10-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий фаолият турига боглик булган горизонтал ва консентрат диверсификация турлари. Хизмат кўрсатувчи тармоқ
- Қўшимча тармоқ.
- Тармоқларни ўзаро қўшиб олиб бориш талаблари қўйидагилардир
Ёрдамчи тармоқ тушунчаси
Ёрдамчи тармоқ – бу, корхонанинг товар маҳсулоти бўйича асосий тармоқдан кейинги ўринда турадиган, асосий тармоқ билан технологик ҳамда ташкилий жиҳатдан боғланган, асосий тармоқнинг муттасил ривожланиб бориши учун бевосита ёрдам кўрсатадиган тармоқдир. Масалан, пахтачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган хўжаликларда сут қорамолчилиги ёрдамчи тармоқ сифатида ташкил қилинади. Чунки пахта ҳосилдорлигини сурункали ошириб бориш пахта далаларига катта ҳажмда органик ўғит (гўнг) солишни тақазо этади. Бундай катта ҳажмдаги гўнгни фақат сигирлардан олиш мумкин. Пахтачилик тармоғи эса чорвачиликни пахта чиқиндилари, алмашлаб экиш далаларидан олинган ем-хашак билан таъминлайди. Пахтачилик, сабзавотчилик сут қорамолчилиги тармоғи билан технологик жиҳатдан жуда мустаҳкам боғланган. Асосий фаолият турига боглик булган горизонтал ва консентрат диверсификация турлари. Хизмат кўрсатувчи тармоқ Бу тармоқ –хўжаликда асосий ва ёрдамчи тармоқларга хизмат кўрсатадиган, товарлик хусусиятига эга бўлган ёки бўлмаган тармоқлардир. Йирик қишлоқ хўжалик корхоналарида хизмат кўрсатувчи тармоқларни ташкил этиш иқтисодий самара бериши мумкин. Адабиётларда кўпинча хизмат кўрсатувчи тармоқларни инфратузилма тармоқлари деб ҳам ёзилади. Қишлоқ хўжалик корхоналарида хизмат кўрсатувчи тармоқларга –МТП, таъмир устахонаси, электр, сув ҳамда моддий таъминот хизматлари, мелиорация гуруҳлари, автомобиль саройи ва ҳоказолар киради. Йирик қишлоқ хўжалик корхоналарида, бундай хизмат турлари ташкил этилиши ва уларнинг мақсадга мувофиқ шаклда бўлиши корхона учун самара бериши мумкин. Қўшимча тармоқ. Йирик қишлоқ хўжалиги корхоналарида шу корхонани табиий, меҳнат ресурсларидан фойдаланишни янада тўлароқ таъминлаш мақсадида қўшимча тармоқлар ташкил этилиши мумкин. Қўшимча тармоқларга саноат, капитал қурилиш характерига эга бўлган тармоқлар кириши мумкин. Бу саноат тармоқлари қишлоқ хўжалигининг асосий ва ёрдамчи тармоқлари билан технологик жиҳатдан боғланган бўлиши ёки ташкилий ва иқтисодий талаблардан келиб чиқиши мумкин. Масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнлари пахтани дастлабки қайта ишлаш, сут ва гўштни қайта ишлаш, мева ва сабзавотларни қайта ишлаш ва ҳоказолар сифатида ташкил этилиши мумкин. Кўп тармоқли ишлаб чиқаришни ташкил этиш йўналишлари · қўшимча тармоқ асосий тармоқ билан боғлиқ ҳолда ташкил этилганда – фермер хўжалиги сабзавотчилик йўналишида (асосий тармоқ) фаолият юритса, қўшимча тармоқ сифатида сабзавотни қайта ишлаш цехлари фаолиятини йўлга қўйиши, маҳсулотларни тайёрлаш, ташиш ва сақлаш, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш каби соҳалардаги фаолияти назарда тутилади; · қўшимча тармоқ асосий тармоқ билан боғлиқ бўлмаган соҳаларда ташкил этилганда – фермер хўжалиги пахта- ғаллачилик йўналигида (асосий тармоқ) юритса, қўшимча тармоқ сифатида аҳолига таранспорт хизмати кўрсатиш, хўжалик қошида кичик тикув цехларини ташкил этиш каби соҳалар назарда тутилади. Кўп тармоқли ишлаб чиқаришни ташкил қилишдаги муҳим шартлар. Кўп тармоқли ишлаб чиқаришни ташкил қилишдаги муҳим шартлардан бири - ҳар қандай фермер хўжалиги ўз даромадини (соф фойда) ошириш мақсадида ўз хохишига кўра ихтиёрий равишда қўшимча тармоқларни ташкил этган ҳолда кўп тармоқли фермер хўжалигига айланиши мумкинлигидир. Бу борадаги фермернинг фаолияти тўлиқ ихтиёрий ва фермер хўжалигининг хусусий манфаатларига бўйсиниши лозим. Фермер хўжаликларида асосий тармоққа қўшимча равишда ташкил этиш кўзда тутилган соҳанинг фаолияти хўжаликнинг асосий тармоғига шунингдек, ҳудуди бўйича қўшни жойлашган фермер хўжаликлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Фермер хўжаликларида асосий тармоққа қўшимча равишда ташкил этиш кўзда тутилган соҳанинг фаолияти хўжаликнинг асосий тармоғида етиштириладиган маҳсулотлар сифати пасайиши, инсон соғлиги учун зарарли моддалар билан ифлосланишига олиб келмаслиги лозим. Фермер хўжаликларида асосий тармоққа қўшимча равишда ташкил этиш кўзда тутилган соҳанинг фаолияти республикадаги мавжуд қонунлар билан тақиқланмаган бўлиши лозим. -------------------------------- Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришда, сувни тежайдиган самарали технологияларни, биринчи навбатда томчилатиб суғоришни, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини уларнинг фаолиятига татбиқ этишга кўмаклашиш; Кўп тармоқли фермер хўжаликларини тузишнинг асосий мақсадларидан бири бу - қўшимча мева-сабзавот, полиз экинлари етиштириш, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқишни янада ошириш ва қишлоқда сервис хизматлари кўрсатиш ҳажмини кенгайтиришдан иборатдир. Тармоқларни ўзаро қўшиб олиб бориш талаблари қўйидагилардир: 1. Корхонанинг ер фондидан тўла ва самарали фойдаланиш мақсадида. 2. Асосий тармоқни муттасил ривожлантириб бориш мақсадида. 3. Асосий тармоқдан олинган қўшимча маҳсулотлар ва чиқиндилардан фойдаланиш мақсадида. 4. Корхонанинг меҳнат ресурсларидан ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан тўла ва самарали фойдаланиш мақсадида. 5. Корхонани молиявий аҳволини яхшилаш уни рақобатбардошлигини ортириш мақсадида. Download 96.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling