Режа: Логистика фанининг предмети ва объекти
Транспорт фаолиятида логистик тамойилларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари
Download 48.66 Kb.
|
2 5442602284275995047
Транспорт фаолиятида логистик тамойилларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари.
Логистика тамойиллари иккинчи жаҳон уруши йилларида Американинг Европада жойлашган армиясининг моддий-техник таъминоти масалаларида, шунингдек қурол-аслаҳалар ва озиқ-овқатларни етказиб берувчилар, ташувчилар ва қўшинларнинг ўзаро ҳаракатларини ташкил қилишда кенг ривожланишга эга бўлган. Кўпгина мамлакатларда, авваламбор АҚШ ва СССР да амалий қўлланилиш билан бир қаторда ҳарбий логистика назарияси ҳам ривожланган, бу назария логистикани қўшинларнинг ҳаракатланиши ва моддий-техник таъминотини режалаштириш ва бошқариш тўғрисидаги фан сифатида таърифлайди. Логистиканинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат: 1. Ўзини ўзи тартибга солиш (ишлаб чиқаришнинг мутаносиблиги). 2. Мослашувчанлик (харид ва етказиб бериш жадвалрига ўзгартириш киритиш мумкинлиги). 3. Заҳира ҳажмини минималлаштириш. 4. Товар ҳаракатини моделлаштириш. 5. Янги ахборот тизимларидан максимал фойдаланиш (компьютерлаштириш). 6. Ресурслар билан таъминотдаги ишончлилик. 7. Тежамкорлик (истеъмолчида мавжуд маҳсулот заҳираси даражасини 30-40 фоизгача камайтириш, ахборот хизмати даражасини ошириш). Долзарб вазифаларни ҳал этишни маҳаллий вазифаларни белгилаш ва ҳал этмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди. +уйидаги умумий вазифаларни ҳал этиш барча турдаги логистик тизимларнинг ривож топишининг шартлари ҳисобланади: - логистик тизимларда оқимли жараёнлар устидан муфассал назоратни амалга ошириш; - моддий оқимларни бошқариш услубларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш; - ишлаб чиқариш, ташишлар, заҳиралар ва ҳоказолар ҳажмини кўп вариантли прогнозлаш; - ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва моддий-техника таъминоти имкониятлари, шунингдек, сотишдаги логистик хизматлар эҳтиёжи ҳамда логистик тизим имкониятлари ўртасидаги номутанносиблик; - логистик хизматлар ва алоҳида операциялар сифатига талабларни стандартлаш; - хўжалик алоқаларини оқилона шаклантириш; - вақт, моддий, меҳнат ва пул ресурсларини йўқотишнинг пайдо бўлиш марказларини аниқлаш; - транспорт-омбор мажмуаларининг техник ва технологик тузилмаларини оптималлаштириш; - моддий ресурслар, ярим фабрикатлар, тайёр маҳсулотни жисмоний кўчиришнинг стратегияси ва технологиясини аниқлаш; - долзарблаштирилган (жорий, тезкор) логистик мақсадлар ва логистик тизимлар ҳаракати параметрларини расмийлаштириш. Download 48.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling