Режа: Логистика фанининг предмети ва объекти


Download 48.66 Kb.
bet2/6
Sana25.01.2023
Hajmi48.66 Kb.
#1119912
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5442602284275995047

Логистика объекти – моддий оқимлар, оқимлар жараени, истеъмолчиларни буюртмаларини бажариш жараени, маҳсулотларни ташиш жараени.
Логистика предмети – Маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш жараенини назорат килиш, ташкил этиш, режалаштириш, бошқариш бўйича логистиканинг фаолияти.
Логистика – хомашё ва материалларни ишлаб чиқариш корхоналаригача етказиб бериш жараёнида амалга ошириладиган транспортда ташиш, омборларга жойлаштириш ва бошқа моддий ҳамда номоддий операцияларни режалаштириш, назорат қилиш ва бошқариш, хомашё, материаллар, ярим фабрикатларни завод ичида қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни истеъмолчига унинг манфаатлари ва талабларига мувофиқ тарзда етказиш, шунингдек, тегишли ахборотни узатиш, сақлаш ва қайта ишлаш тўғрисидаги фан.
Логистик операция ёки логистика операцияси – у ёки бу моддий, ахборот ёки молиявий оқимнинг иқтисодий фаолияти жараёнида қайта ўзгартириш ташаббусини мақсад қилиб олган ҳаракатлар мажмуи.
Логистик занжир – бу моддий ва ахборот оқими ўтадиган, дастлабки материални олиш, тайёр маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш амалга ошириладиган, жисмоний ёки юридик шахсларниниг чизиқли тартибга солинган мажмуини ифода этадиган занжир.
Одатда, ҳар бир корхона ўзининг маҳсулотини табиий (физикавий) тақсимланишини назорат килади. Логистика тизими эса қишлоқ хўжалигида маҳсулотлар молиявий ресурслар ва ахборотлар оқимини бошқаради.
Логистика умумий харажатларни минималлаштиришга имкон яратиш билан бир қаторда маҳсулотни сифатини кўтаришга ҳам таъсир қилади, чунки фақат сифатли маҳсулотлар ташқи бозордаги рақобатни кўтара олади. Бундай шароитда фирмалар истеьмолчиларга қиладиган хизматларини ҳам сифатини оширишга мажбурлар.

1.-Расм. Логистикани бошқариш жараёни.


Логистика мақсадлари.
Логистика хўжалик тузилмалари фаолиятининг бозор туридаги иқтисодиётда умумий стратегияси ва тактикасини акс эттиради. Айни пайтда фаолият кўрсатишниг логистик тартибига ўтган фирмалар ва корхоналарнинг танлаган стратегияси истеъмолчига мўлжалланган бўлиши керак.
Маълумки, истеъмолчиларнинг товар сотиб олиш сабаби жуда ўзгарувчан ҳисобланади. Аммо, ҳар доим ҳар қандай истеъмолчини жалб қилувчи доимо керак бўладиган мезонларни ажратиш мумкин.
- Аниқ муддатида.
- Аниқ миқдори.
- Кафолатланган сифат.
- Етказиб берувчиниг тезда жавоб бериши.
- Нисбий энг кам ҳаражатлар.
Бу ва бошқа мезонлар логистик тизимларни яхши қаноатлантириши мумкин. Негаки, улар айнан ана шу мақсадлар учун ишлаб чиқилади ва яратилади. Бунда логистика мақсади истеъмолчи истакларига мослашишдан иборат. Шундан келиб чиққан ҳолда, шуни таъкидлаймизки:
Логистиканинг асосий мақсади тегишли сифат ва миқдордаги маҳсулотни аниқ муддатда, нисбий кам ҳаражатлар билан уни таъминлаш, сақлаш, ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сотиш ва транспортда ташишга, шунингдек, ахборотни олиш, қайта ишлаш ва узатиш ҳисобланади.
Шуни таъкидлаш жоизки, логистиканинг асосий мақсади интилишни талаб этадиган идеал ҳолатни ифодалаш ҳисобланади. Ушбу интилиш мустаҳкам асосга эга бўлиши учун логистиканинг асосий мақсади кичик мақсадлар билан аниқлаштирилади. Уларнинг энг муҳимлари қуйидагилар:
- Фойда ва таваккалчилик, даромад ва ҳаражатлар, имкониятлар ва эҳтиёжларнинг комплекс таққослаш асосида такомиллашмаган жараёнларни очиб берадиган самарали назорат тизимини яратиш.
- Хўжалик тузилишининг расмий келишилган ва технологик оқилона ташкилий тузилмасини яратиш. Жами ҳаражатларни мавжуд қувватлардан имкон қадар фойдаланган ҳолда минималлаштиришни таъминлайдиган моддий, ахборот ва бошқа оқимларни такомиллаштириш бўйича самарали бошқарув тизимини яратиш.
Хўжалик фаолиятини стратегик ва тезкор бошқаришда логистик тизимларни яратиш рақобатчилик курашида муваффақият гарови сифатида кўриб чиқилади. Бундай баҳолаш ўзини оқлайди. Чунки, логистик тизимларни шакллантириш қўйидагилар билан боғлиқ:
- бозорни, унинг тафовутлари ва қонунчилигини чуқур ўрганиш;
- муқобил вариантларни ишлаб чиқиш услубиятини такомиллаштириш ва тўғри танлашни амалга ошириш;
- нафақат тўғри якуний ва оралиқ натижаларни, балки иккинчи даражали ҳолатларни ҳам самарали прогнозлаш;
- бошқарувнинг барча даражалари ва барча соҳаларидаги ҳаракатларни бир-бирига мослаш.
Бундан ташқари, логистик концепциядан жорий тузилмалар доирасида амалий фойдаланиш қуйидагиларни амалга ошириш имконини беради: - моддий, ахборот ва бошқа оқимларнинг барча йўналиш йўллари таҳлилининг холислиги ва назорат қилиш самарадорлигини ошириш;
- муқобил қарорларни ишлаб чиқиш, шунингдек, тўғри қарорни танлаш, қабул қилиш ва амалга ошириш жараёнларини енгиллаштириш ва тартибга солиш;
- иқтисодий-математик ва бошқа услубларни нафақат режалаштириш босқичида, балки амалга ошириш ва назорат қилиш босқичида ҳам қўллаш кўламини кенгайтириш;
- хўжалик юритиш субъектларининг тадқиқот ва амалий фаолиятини такомиллаштириш имконини берадиган ҳал этилаётган вазифалар параметрини тўғри аниқлаш ва баҳолаш мезонларини мослаштириш;
- мақсадли йўналишларни танлаш ва расмийлаштириш самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларга эришиш услубиятини такомиллаштириш.


  1. Download 48.66 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling