Режа: Логистика фанининг предмети ва объекти
Етказиб беришлар занжирлаприни бошқариш
Download 48.66 Kb.
|
2 5442602284275995047
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат саволлари
Етказиб беришлар занжирлаприни бошқариш — бу товар оқимини буюртма қабул қилиш ва товарларни ишлаб чиқариш учун хомашё ва материалларни харид қилишдан бошлаб, сўнгра уни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш орқали ресурсларнинг оптимал сарфи билан охирги истеъмолчиларга бозор талабларига мувофиқ етказиб беришга қадар ташкил қилиш, режалаштириш, назорат қилиш ва тартибга солишдир.
Логистика —бу ўзининг специфик мақсадларига эришиш учун яратилган иқтисодий тизим доирасида одамлар ва/ёки товарларнинг ҳаракатланиши ва жойлашишини, шунингдек бу кўчишлар ва жойлашишлар билан боғлиқ бўлган қўллаб-қувватловчи ҳаракатларни режалаштириш, бажариш ва назорат қилишдир1. Замонавий талқин қилишда, келтирилган таърифдан келиб чиқиб очиқ иқтисодий тизимда асосий ва ҳамроҳлик қилувчи оқимларни бошқаришда ресурсларни оптималлаштириш логистиканинг тадқиқот предмети бўлиб ҳисобланади. Бизнес нуқтаи-назариданн логистика моддий, молиявий, меҳнат, энергетик, ахборот ва бошқа ресурсларнинг оптимал сарфи билан компаниянинг корпоратив стратегиясининг бажарилишини қўллаб-қувватлаши лозим. Шундай қилиб, логистика логистик концепциялар, стратегиялар, тизимлар ва технологияларни тўғри танлаш, етказиб беришлар занжирида логистик фаолиятни (логистик жараёнларни) тўғри ташкил қилиш,функциялараро ва ташкилотлараро мувофиқлаштириш ва интеграция муаммоларини ҳал қилиш ҳисобига фирманинг бизнесини қўллаб қувватлайдиган стратегик платформа бўлиб хизмат қилиши лозим. Логистика ва етказиб беришлар занжирларини бошқаришда терминологияни тизимлаштириш ва стандартлаштиришнинг мақсади — уларни муҳим туташ фаолият турларидан ажратиб турадиган чегаралар ичида, бу тушунчаларни реал амалиётга жавоб бера оладиган атамаларда ифодалаш учун, логистика ва SCM нинг тушунчаларининг барча соҳалари ва хилма-хиллигини қамраб олишдан иборат. Назорат саволлари 1. Логистикада предмети ва объекти нима ? Логистиканинг мақсади ва вазифалари нималардан иборат? Логистика мезонлари. логистик тизимларнинг ривож топишининг шартлари қандай ҳисобланади? Логистик тизим бўғини деганда нима тушунилади? Логистик тизимлар қандай турларга бўлинади? Логистик операциялар ҳақида гапиринг, уларга мисоллар келтиринг? Етказиб беришлар занжирларини бошқариш деганда нима тушунилади? Download 48.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling