Режа: Логистика фанининг предмети ва объекти


Логистика турлари вавазифалари


Download 48.66 Kb.
bet3/6
Sana25.01.2023
Hajmi48.66 Kb.
#1119912
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5442602284275995047

Логистика турлари вавазифалари.

Логистика фани ўзининг ривожланиш даврида бир неча босқичлардан ўтган. Ҳозирда логистиканинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • харид логистикаси;

  • ишлаб чиқариш логистикаси;

  • тақсимот логистикаси;

  • транспорт логистикаси;

  • ахборот логистикаси;

  • заҳиралар логистикаси;

  • сервис логистикаси.

Долзарб ва мўайян вазифаларни ҳал этиш учун линияли дастурлаш, функционал-қиймат таҳлили, ясама моделаштириш ва бошқа услублар қўлланилади. Тегишли тадқиқотлар ва ишланмалар таҳлили натижалари инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, транспорт-омбор жараёнларини автоматлаштиришнинг технология ва воситаларини ишлаб чиқиш, бошқарувни компьютерлаштириш, шунингдек, самарали ташкилий тузилмалар ва бошқарув тизимларини яратишда қўлланилади.
Хусусий вазифалар логистикада мўайян хусусиятга эгадир. Улар янада жадалроқ ва хилма-хилдир.
- барча турдаги ва барча босқичлардаги заҳираларни оптималлаштириш;
- маҳсулотни сақлаш вақтини имкон қадар қисқартириш;
- ташишлар вақтини қисқартириш;
- истеъмолчилар талабларига тез таъсирланиш;
- логистик занжирнинг барча бўғинларида сарф- ҳаражатларни пасайтириш;
- трансопрт воситаларини оқилона тақсимлаш;
- сотувдан кейинги сифатли хизматни кафолатлаш;
- ахборотни қабул қилишга, қайта ишлашга ва беришга доим тайёргарликни сақлаш;
- оқимларнинг трасформация объектлари ва ҳоказолар орқали ҳаракати кетма-кетлиги ҳамда бўғинлилиги.
Ушбу гуруҳ вазифаларини ҳал этишда эвристик услублардан, кўплаб ноаниқ назариядан фойдаланилади. Негаки, логистик тизимлар кўпинча товар ҳаракатининг ноаниқ шароитларида ишлаши керак. Шунингдек, бу борада иммитацион моделлаштиришни ҳам қўллайди, чунки унинг усуллари транспорт-омбор тизимларида юзага келадиган “тромблар” ва “иложсизликлар”ни аниқлаш, шу билан бирга турли зоналарнинг (омборга жойлаштириш, экспедиция, қадоқлаш, технологик ва бошқа зоналар) ушбу тизимлардаги энг кам бандлигини ҳисобга олишга ёрдам беради.

2-Расм. Логистикани таъминлаш тизими.




  1. Download 48.66 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling