Режа “Макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти


Download 38.71 Kb.
bet1/7
Sana19.04.2023
Hajmi38.71 Kb.
#1363708
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1.Makroiqtisodiyot fanining predmeti, maqsadi va tadqiqot usullari


1-Мавзу. Макроиқтисодиётга кириш
Режа

  1. Макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти.

2. Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари.
3. “Ресурслар- товарлар ва хизматлар” ҳамда “даромадлар –харажатлар”нинг доиравий оқими модели.


  1. Макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти.

Макроиқтисодиёт атамаси кундалик фойдаланишга нисбатан яқиндагина киритилган бўлсада макроиқтисодий таҳлил элиментлари иқтисодиёт фани билан деярли бирга пайдо бўлди. Мамлакат иқтисодиёти ривожланишини яхлит бир жараён сифатида тадқиқ қилиш, унга турли элиментларининг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсири хос бўлган тизим сифатида ёндошиш дастлаб Ф. Кенэ асарларида учрайди. Франция қироли Людовик XV саройи врачи Ф.Кенэ 1758 йилда, миллий маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни пул оқимларининг доиравий айланиши сифатида тасвирланган “Кенэ жадвали” ни тузишда илк бор макроиқтисодий таҳлил элиментларини қўллади.
Макроиқтисодий таҳлилнинг тамал тошлари, шунингдек, Ж.Б.Сэй, Л.Вальрас, В.Парето ва бошқа олимлар томонидан ХIХ асрданоқ қўйилган эди деб таъкидлаш мумкин. Кейинчалик, К.Маркс ўзининг жами ижтимоий маҳсулот(ЖИМ)ни такрор ишлаб чиқариш схемаси, В.Леоньтев эса ўзининг тармоқлараро баланси билан макроиқтисодиётни иқтисодий назариянинг алоҳида бўлими сифатида ажралиб чиқиши учун мустаҳкам асос яратишди. Ж.М. Кейнс эса ўзининг “Иш билан бандлилик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси”(1936 йил) асари билан бу жараённи мантиқий якунига етказди. Шу сабабли ҳам Ж.М. Кейнс макроиқтисодиёт фанининг асосчиси сифатида тан олинади.
Шундай қилиб, макроиқтисодиёт ўз предмети ва тадқиқот усулларига кўра мустақил фан сифатида ХХ асрнинг ўрталарига келиб шаклланиб бўлди.
Макроиқтисодиёт умумий иқтисодий назариянинг бўлими ҳисобланиб, унда миллий хўжалик даражасида иқтисодиётнинг фундаментал муаммолари тадқиқ қилинади.
Макроиқтисодий назариянинг икки кўриниши ўзаро фарқланади:
а) позитив макроиқтисодиёт;
б) норматив макроиқтисоиёт.
Позитив макроиқтисодиёт реал иқтисодий ҳодисаларни ва уларнинг алоқадор-ликларини ўрганади.
Норматив макроиқтисодиёт эса қайси шароитлар ёки жиҳатлар мақбул ёки но-
мақбул эканлигини белгилайди, ҳаракатнинг аниқ йўналишларини таклиф этади.
Шу жойда иқтисодий назариянинг икки мустақил бўлими сифатида макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт фанларининг предметларини ўзаро фарқлаб олишимиз зарур.
Микроиқтисодиёт предмети бўлиб “белгиланганган” иқтисодий шарт-шароитларда уй хўжаликлари ва фирмалар даражасида иқтисодий қарор қабул қилиш механизми ҳисобланади. Микроиқтисодий таҳлил объекти бўлиб алоҳида товарлар бозорлари, ресурслар бозорлари, улардаги талаб ва таклиф ҳисобланса макроиқтисодиётда миллий иқтисодиёт даражасида меҳнат, пул, товарлар ва хизматлар бозорларининг ўзаро муносабатлари ва ўзаро таъсирини таҳлил қилинади..
Микроиқтисодиётда “белгиланган” деб қабул қилинган, яъни микроиқтисодий тадқиқот предмети ҳисобланмайдиган кўпгина кўрсаткичлар, жумладан истеъмолчиларнинг даромадлари, жамғармалари, фоиз ставкасининг динамикасини ва буни белгиловчи омилларни макроиқтисодиёт тадқиқ қилади.
Макроиқтисодиёт ялпи ишлаб чиқаришининг барқарор ўсишини, ресурсларнинг тўлиқ бандлилигини, инфляциянинг паст суръатларини ва тўлов балансининг мувозанатини таъминлаш нуқтаи назаридан мамлакат иқтисодиётини бир бутун ҳолда тадқиқ қилади ва уни макроиқтисодий тартибга солишнинг иқтисодий механизмларини ўрганади.
Келтирилган таърифдан кўриниб турибдики макроиқтисодиёт предметида ўзаро боғлиқ уч жиҳатни ажратиб кўрсатиш мумкин. Булар:

  1. миллий иқтисодиёт;

  2. давлат томонидан иқтисодий сиёсати юритиш ва иқтисодиётни тартибга солиш;

3) жаҳон хўжалиги доирасида миллий иқтисодиётни бошқа мамлакатлар иқтисодиёти билан ўзаро муносабатлари масаласи.
1-жадвалда келтирилган иқтисодий назариянинг икки қисмида кўриладиган

Download 38.71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling