Режа “Макроиқтисодиёт” фанининг шаклланиши тарихи, предмети ва объекти
Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари
Download 38.71 Kb.
|
1.Makroiqtisodiyot fanining predmeti, maqsadi va tadqiqot usullari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Макроиқтисодий моделлар иқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар ўртасидаги миқдорий, сабаб- оқибат боғланишларини математик формула, график ва чизмалар кўринишида ифодалайди
2. Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усуллари.
Макроиқтисодиёт фанининг тадқиқот усулларига илмий мавҳумлашиш, анализ ва синтез, дедукция, индукция, статистик кузатув, иқтисодий математик моделлаштириш усуллари киради. . Жуда мураккаб тизим ҳисобланган миллий иқтисодиётни тадқиқ қилиш ўзига хос усуллардан фойдаланишни талаб этади. Сон-саноқсиз фактларни, минглаб кўрсаткичларни алоҳида-алоҳида ўрганиб чиқиш ва улар борасида илмий асосланган хулосалар чиқариш ўта қийин вазифадир. Шу сабабли ҳам макроиқтисодиёт фанида агрегат катталиклардан фойдаланишга асосланган тадқиқит усулларидан фойдаланилади. Агрегатлаш, яъни бир қанча иқтисодий кўрсаткичлар ва категорияларни ягона макроиқтисодий кўрсаткич ёки категорияга умумлаштириш орқали миллий иқтисодиётдаги макроиқтисодий жараёнларни тадқиқ қилиш имконияти юзага келади.. Агрегат кўрсаткичлар ёрдамида минглаб алоҳида бозорларни мамлакатнинг ягона бозори сифатида кўриб чиқиш мумкин бўлади. Макроиқтисодий таҳлил жараёнида алоҳида товарлар ва хизматларнинг баҳоси, уларга бўлган талаб ва уларни таклиф этиш ҳажмлари кўрсаткичлари эмас, балки агрегат кўрсаткичлар ҳисобланган баҳоларнинг ўртача даражаси, ялпи талаб ва ялпи таклиф кўрсаткичларидан фойдаланилади. Давлат облигациялари бўйча фоиз ставкалари, Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси, тижорат банкларининг кредитлар учун белгилаган фоиз ставкалари каби капитал учун тўлов ставкалари умумлаштирилиб уларнингт ўртача миқдори бозор фоиз ставкаси деб юритилади ва макроиқтисодий таҳлил жараёнида бу агрегат кўрсаткичдан фойдаланилади. Макроиқтисодий таҳлилда асосий тадқиқот усули макроиқтисодий жараёнларни агрегат кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда иқтисодий математик моделлаштиришдир. Макроиқтисодий моделлар иқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар ўртасидаги миқдорий, сабаб- оқибат боғланишларини математик формула, график ва чизмалар кўринишида ифодалайди. Бунга ялпи талаб-ялпи таклиф (AD-AS) моделини, Кейнс хочини, Филлипс эгри чизиғини, IS-LM моделини, иқтисодий ўсишнинг Домар, Харрод ва Солоу моделларини и келтириш мумкин. Бу моделларни бир вақтнинг ўзида ҳам график кўринишда, ҳам алгебраик формула кўринишида тасвирлаш мумкин . Алгебраик формулалар каби макроиқтисодий моделлар ўам икки, уч ёки бундан кўп ўзгарувчили бўлиши мумкин. AD-AS моделида ялпи талаб ва ялпи таклиф ҳажмларининг баҳоларнинг умумий даражаси динамикаси таъсирида ўзгариши ва макроиқтисодий мувозанатга эришиш механизми ўрганилса, Филлипс эгри чизиғи ёрдамида ишсизлик ва инфляция кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқлик тадқиқ қилинади. Юқорида санаб ўтилган моделлар барча мамлакатлар иқтисодиётини таҳлил қилишда қўлланаверади. Аммо уларда келтирилган эмпирик коэффицентлар, турли иқтисодий кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги хусусияти бир мамлакатда иккинчисидан фарқ қилиши мумкин. Ҳар қандай макроиқтисодий моделда, у қанчалик содда ёки мураккаб бўлмасин, маълум даражада мавҳумликка йўл қўйилади. Масалан, макроиқтисодий таҳлил давомида миллий иқтисодиёт баъзан ёпиқ иқтисодий тизим, яъни ташқи иқтисодий алоқалари мавжуд бўлмаган “ёпиқ иқтисодиёт” деб қаралади. Амалдва эса барча мамлакатлар ташҳи дунё билан иқтисодий алоқаларга эга, яъни “очиқ иқтисодиёт”га эга. Ҳеч бир модел иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги боғлиқликларни тўла-тўкис қамраб олмайди. Шунга қарамасдан макроиқтисодий моделлардан фойдаланиш энг муҳим иқтисодий қонуниятларни аниқлаш, қабул қилинадиган турли иқтисодий қарорларнинг олиниши мумкин бўлган кўп вариантли натижаларини олдиндан аниқлаб олиш, макроиқтисодий сиёсатнинг турли йўналишларини мувофиқлаштириш имконини беради. Макроиқтисодий моделларда ташқаридан белгиланадиган, яъни моделда тайёр катталик сифатида қабул қилинадиган экзоген ўзгарувчилар ҳамда моделни ечиш натижасида топиладиган ички-эндоген ўзгарувчилар фарқланади. Бир моделда экзоген ҳисобланган ўзгарувчи (кўрсаткич) иккинчи модел учун эндоген ҳисобланиши мумкин. Тарихда маълум бўлган биринчи макроиқтисодий модел мавзунинг биринчи саволида қайд этилган “ Кенэ жадвали” ҳисобланади. Бу моделда Ф.Кенэ миллий иқтисодиёт амал қилишини уч синфнинг- 5 млрд. франк қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи деҳқонлар, жами 2 млрд. франк турадиган буюмлар ясашадиган ҳунармандлар ва 2 млрд. франк рента олишадиган ер эгаларининг ўзаро алоқалари сифатида тасвирлайди. Кенэ моделига кўра ер эгалари олган 2 млрд. франк ер рентасининг 1 млрд. франкини қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олишга, қолган 1 млрд. франкини эса ҳунармандчилик буюмларини сотиб олишга сарфлайдилар. Ҳунармандлар деҳқонларга 1млрд. франклик буюмларини сотадилар ва деҳқонлардан ўзлари эга бўлган 2 млрд. франкнинг 1млрд франкига озиқ овқат 2 1 1 1 1 1 1 Download 38.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling