Режа Мембрананинг структурал мозаикаси. Мембрана компонентлари-нинг функциялари


Download 437.43 Kb.
bet13/13
Sana27.10.2023
Hajmi437.43 Kb.
#1726044
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2-mavzu

Қўзғалишнинг ўтказилиши. Қўзғалишнинг толадан ўтиш механизм-лари икки жараёндан иборат. Булар: маҳаллий жавоб вужудга келтирган катэлектротоник сигнални мембранинг ён-атрофдаги бўлакларига таъсир этиши ва шу бўлакларда ҳаракат потенциалининг ҳосил бўлишидир.
Мембранинг таъсирланган жойида, масалан, унга ўрнатилган катод остида деполяризация ривожланади. Бунинг сабаби тола ичига натрий ионларининг зудлик билан ўтишида. Тола ичида кўпайган натрий ионлари тола бўйлаб икки тарафга тарқалади ва мембранинг қўшни бўлакларини деполляризацияга учратади.
Бу электрот дейиладиган пассив деполяризация маҳаллий жавоб пайдо бўлишига ва унинг миқдори мембрана деполяризацияланиши критик даражасига етишига сабаб бўлиши мумкин. Унда ҳаракат потенциали вужудга келади ва у мембранинг ёндош қисмларини қўзғатувчи куч бўлиб хизмат қилади.
Нерв толаси ўқ цилиндри ва уни қопловчи плазматик мембранадан иборат. Бу мембрана қўзғалувчан. Унда потенциалга боғлиқ натрий ва калий каналлари бўлиши туфайли ҳаракат потенциали (нерв импульси) ҳосил бўлиши мумкин. Қўзғалишнинг толадан ўтиши ҳам ўқ цилиндрининг плазматик мембранасига боғлиқ. Ўқ цилиндри ташқаридан Шванн парда ёки Шванн ва миелин парда билан қопланган. Миелин пардаси ҳар 1-2,5 мм да узилиб, узилган жойни Ранвье бўғилмаси дейилади.
Умуртқали ҳайвонларнинг аралаш нервини ташкил қилувчи толалар йўғонлиги, қўзғалувчанлиги, қўзғалишнинг улардан ўтиш тезлигига қараб уч груҳга бўлинади (А,В,С)
А турдаги нерв толалари милиен пардаси билан ўралган. Уларнинг диаметри (одамда) 12-22 ммк бўлиб қўзғалишни 5-120 м.секунд тезликда ўтказади. А турдаги нерв толалари 4 хил: А-альфа, А-бетта, А-гамма, А-дельта. А-альфа туридаги толалар скелет мускулларини нервлайди. Улар ичида мураккаб рецепетор пар-мускул дукларидан бошланган афферент толалар ва скелет мускулларни қўзғатиб, ҳаракатга келтирадиган эфферент толалар тавофут қилинади. А-бета ва А-дельта толалар марказга интилувчи толалар бўлиб, турли рецепторлардан (тактил, ички органлардан) импульсларни Марказий нерв системасига ўтказади. А-гамма толалар эса афферент толалардир. Улар мускул дукларининг қисқарувчи элементларини нервлайди.
В турдаги толаларга симпатик ва парасимпатик преганглионар толалар киради миелин пўст билан ўралган. В турдаги толалар диаметри 1-3,5ммк, қўзғалишни 3-14 м секунд тезликда ўтказади.
С турдаги толалар жуда ингичка бўлиб диаметри 0,5-2 ммк, миелинсиз толалар ҳисобланади. Бу толаларда қўзғалиш 0,53 м секунд тезликда ўтади. С турдаги толаларга симпатик нерв толаларининг постганглионар толалари киради. С турдаги нерв толалари оғриқни, совуқни, босимни сезувчи рецепторлардан қўзғалишнинг ўтишида қатнашади.
Нерв толалари тинчликда ҳам, қўзғалганда ҳам иссиқлик ажратади. Нервнинг иссиқлик чиқаришини 1926 йилда А.Хил аниқлаган.
Миелинсиз толаларда қўзғалиш узлуксиз ҳолда, толанинг бошидан охиригача ҳаракат потенциаллари вужудга келиши тарзида тарқалади.
Қўзғалишнинг миелинли толалардан ўтишида катта фарқ бор: толалардан қўзғалиш сакраб-сакраб, сальтатор равишда ўтади. Сальтатор ўтказишнинг сабаби шундаки, миелинли толаларда потенциалга боғлиқ бўлган натрий ва калий каналлар мембранада текис тарқалмаган. Ранвье бўғилмаларида уларнинг сони миелинсиз тола мембранасидаги каналлар сонидан 200 марта кўп. Толанинг миелинли қисмларида бундай каналлар деярли йўқ, яъни толанинг бу қисмлари қўзғалувчанликка эга эмас. Бу шароитда бир Раньве бўғилмасида вужудга келган ҳаракат потенциали электротник равишда ёндош бўғимларга тарқалади, бу ерда мембранани критик даражагача деполяризация қилади ва янги ҳаракат потенциали ривожланшига олиб келади. Агар қўзғалган бўғимларга энг яқин турган битта ёки иккита бўғилма шикастланган бўлса, қўзғалиш учинчи, тўртинчи бўғилмаларга сакраб ўтиб, уларда ҳаракат потенциали пайдо қилади. Бу толада ривожланган потенциалларнинг 80-100 мВ га тенг миқдори бўсаға потенциали-дан ҳ-6 марта кўп бўлишига боғлиқ.
Қўзғалишнинг миелинли толалардан сальтатор ўтказилишида иккита афзаллик бор. Биринчидан, бу ўтказиш энергия сарфи нуқтаи назаридан тежамли, чунки фақат мембрана юзасининг 1% ини ташкил қилувчи Ранвье бўғилмалари қўзғалади. Иккинчидан, қўзғалишнинг ўтиш тезлиги миелинсиз толалардагига нисбатан жуда юқори. Шу сабабдан, миелинли толалар нерв системаси муҳим фаолиятларининг аниқ ва тез бошқарилиб туришини таъминловчи қисмларида кўп.

1 Lauralee Sherwood. Human Physiology: From Cells to Systems, Seventh Edition. Printed in Canada. p. 53

2 Lauralee Sherwood. Human Physiology: From Cells to Systems, Seventh Edition. Printed in Canada. p.61



3 Lauralee Sherwood. Human Physiology: From Cells to Systems, Seventh Edition. Printed in Canada. p.60

Download 437.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling