Режа Мембрананинг структурал мозаикаси. Мембрана компонентлари-нинг функциялари


Download 437.43 Kb.
bet6/13
Sana27.10.2023
Hajmi437.43 Kb.
#1726044
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-mavzu

Микротукчалар. Майда цитоплазматик ўсимта бўлиб, ҳужайранинг апикал қисми юзасида жойлашган, шакли цилиндирсимон, учи юмалоқ, яъни гумбазсимон бўлади. Ҳар бир ҳужайрада бундай микроворсинкаларнинг сони 1000 тага яқин бўлади. Уларнинг узунлиги тахминан 1,1 мк, диаметри 0,1 мкг на тенг. Ҳар хил ҳужараларда турлича узунликда ва турлича сонда бўлади. Уларни фақат электрон микроскопда кузатиш мумкин. Ичак эпителийси микроворсинкалари йиғиндиси сўрувчи жияк ёки кутикулани ҳосил қилади. Микроворсикалар асосан жадал равишда сўриши керак бўлган органларнинг эпителий юзаларини (ичак, буйрак каналлари юзаларини) қоплаб туради. Меъдада парчаланган овқат моддалари ичакларга тушганида микроворсинкалар текисланиб ёзилади, натижада уларнинг сўриш юзаси 30 бараваргача катталашади. Овқат моддалари қон томирларга сўрилгандан кейин ворсинкалар яна ўз ҳолатига қайтади ва аввалги ҳажмини эгаллайди. Ичак эпителийсининг 1мм2 юзасида 2*108 та микроворсинка бўлади. Ҳар қайси микроворсинка ичида субмикроскопик каналчалар бор. Бу каналчалар фақат микроворсинкаларнинг озиқ моддаларни сўриш юзасининг кенгайишини таъминламай балки уларнинг ўзига хос “говаклигини” ҳам таъминлайди.
Бундан ташқари, микроворсинкалар багрида овқатнинг етарли даражада парчаланиб сўрилишини таъминлайдиган айрим ферментлар бўлиб, улар мураккаб бирикмаларни оддий бирикмаларга айлантиради. Натижада етарли даражада парчаланган овқат ҳужайра мембраналаридан бемалол ўтиб, қон томирларга тушади. Микроворсинкаларнинг яна бир хусусияти парчаланмайдиган ва организм учун керак бўлмаган айрим микроорганизмларни қонга ўтказмайди, яъни у тўсиқ (барьер) вазифасини ҳам ўтайди.
Ташқи аппаратнинг мембрана усти тузилмалари. Бунга плазматик мембрана устида жойлашган тузилмалар киради. Булардан бири гликокаликс бўлиб, ҳайвон ҳужайраларида яхши тараққий этган, ўсимлик ҳужайрасида камроқ учрайди. Унинг таркибига мембрананинг периферик оқсиллари, гликолипидлар ва гликопротеинлар киради. Гликокаликс ташқи муҳит билан алоқада бўлгани учун ҳужайра ташқи аппаратнинг муҳим рецепторлик вазифасини бажаради. Гликокаликснинг тузилиши хар бир ҳужайра учун муайян бўлиб, такрорланмайди, шунга қараб ҳужайралар бир-бирини таниб олади. Ичак эпителийси юзасидаги микротукчалар орасида жойлашган гликокаликс ҳужайра усти ҳазм қилиш жараёнида иштирок этади.
Ҳужайра ташқи аппаратининг мембрана усти тузилмаларига шунингдек прокариот ва ўсимлик ҳужайраларидаги ҳужайра девори киради. Бу тузилмаларнинг маҳсулоти ҳужайранинг ўзида синтезланиб плазматик мембрана юзасига чиқарилади. Буларнинг тузилиш принципи темир бетонга ўхшайди-эластик асосга каркас толалар кириб туради. Таркиби полисахаридлардан иборат. Ҳужайра девори фақат ҳимоя вазифасини бажариб қолмай, тургор ҳолатни сақлайди.
Ҳайвон ҳужайраси организмдан ажратиб олиниб сувга солиб қўйилса бироз вақтдан сўнг ҳужайра шишиб ёрилади, чунки плазматик мем­брана орқали ичига сув киради. Организм ичида бу ходиса рўй бермайди, чунки у ерда ҳужайралараро суюқликдаги тузлар концентрацияси ҳужайра ичидаги концентрациясига яқин.
Чучук сув ҳавзаларида эркин яшовчи бир ҳужайрали организмлар ҳам лизисланмайди (парчаланмайди). Чунки доимий равишда ҳужайра насоси - қисқарувчи вакуол ишлайди. Изотоник муҳитда яшовчи денгиз содда ҳайвонларида қисқарувчи вакуол йўқ .
Агарда сувга бактерия ёки ўсимлик ҳужайраси жойлаштирилса, унинг ҳужайра девори бутун бўлса у лизисланмайди. Агар махсус ферментлар таъсир эттириб, ҳужайра девори эритилса шу вактнинг ўзида ҳужайра шишиб ёрилади. Демак, ҳужайра девори ҳужайра ичига ортиқча сув киришидан сақлар экан. Ҳужайра ичига сув кирган маҳалда ҳужайра девори таранглашиб тургор ҳолат юзага келади ва ортиқча сув киришига тўсқинлик қилади.
Ўсимликларнинг ҳужайра девори икки компонентдан тузилган:
1. Аморф гелсимон матрикси - полисахаридлар бўлмиш гемицеллюлоза ва пектиндан;
2. Толасимон компонент - целлюлоза толаларидан иборат.
Матрикс 60% ни, целлюлоза толалари эса 30%ни ташкил этади. Пахта толасида целлюлоза 90% гача бўлади. Ундан ташқари ҳужайра девори таркибида бошқа моддалар ҳам учрайди: лигнин- ёғочланишга олиб келади, суберин - пўкак ҳосил қилади; мум ва кутин моддаси -ҳимоя вазифасини бажаради ва сув буғлатишдан сақлайди.

Download 437.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling