Режа Мембрананинг структурал мозаикаси. Мембрана компонентлари-нинг функциялари
Download 437.43 Kb.
|
2-mavzu
Қўзғалиш вақтида ҳужайраларда бир қатор физикавий-кимёвий жараёнлар содир бўлади, уларнинг тузилмаларида маълум ўзгаришлар рўй беради. Булардан электр ҳодисалар айниқса муҳим аҳамиятга эга.
«Ҳайвон электри» ҳақидаги таълимотнинг шаклланиши Л.Гальвани, К.Меттеучи, Э.Дюбуа Реймон ва бошқа бир қатор олимлар номи билан боғлиқ. Умуман XVIII асрнинг иккинчи ярмида электр ҳодисаларини ўрганиш бошланди. Шу даврда электр токини ҳосил қилиш йўллари топилди. Электр токининг тирик тўқималарга таъсирини ўрганишда бақанинг орқа оёғидан тайёрланган препарат қулай бўлди. Электр манбанинг бу препаратга таъсир қилиши мускулни қисқартиради. Италиялик олим Л.Гальвани атмосфера электрининг таъсирини ўрганишга киришганида бу препаратдан фойдаланган. 1780 йил у бақанинг умуртқа поғонасига бирлашган оёқ препаратни тайёрлаб, умуртқалар орасидан мис илмоқ ўтказиб, болохона айвоннинг темир панжарасига осиб қўйди. ҳаво очиқ бўлганда ҳам атмосфера электри бор бўлса, у мускулга таъсир қилиб, қисқартиради деб ўйлаган. Аммо ҳеч қанақа қисқариш кузатилмаган. Шамол туриб, препаратни тебратгач, бақа оёғининг учи вақти-вақти билан темир панжарага текканда, мускул қисқарган. Гальвани бу ҳодисани қуйидагича тушунтирган. Бақанинг орқа миясида ҳосил бўлган «ҳайвон электри» ўтказгич мис илмоқ ва темир панжара орқали оёқ мускулларига етиб келган ва уларнинг қисқаришига сабаб бўлган. Тирик организмда ҳам электр ҳосил бўлади деган хулосага келган. Гальванининг тажрибаси олимларда катта қизиқиш уйғотди. Кейинчалик Гальвани тажрибаларига Александр Вольта қизиқиб қолди ва ҳайвонларда электр токи йўқ дейди. У икки хил метал бирлаштирилганда, масалан, темир панжара билан мис илмоқ бирлаштирилганда потенциаллар фарқи вужудга келади, мускулнинг қисқаришига шу сабаб бўлади дейди. Иккаласи орасида кучли илмий мунозара бошланиб кетиб, иккаласи ҳам жуда кўп тажрибалар ўтказишди. Гальванининг метал ишлатмасдан 1791-1792 й ўтказган тажрибаси масалани узил-кесил ҳал қилди. У бақанинг қуймич нервни ажратиб олиб болдир мушагига ташлаб қўяди, шунда мушак қисқаради. Бу тажриба Гальванининг ҳақлигини исботлаб берди. У яна бир тажриба ўтказди, иккита нерв-мускул препарат тайёрлаб, биринчи препаратнинг мушагига иккинчи препаратнинг нервини тегизди, биринчи препаратнинг нервига кучсиз токи таъсир этилганда, иккинчи препаратнинг мушагини қисқариши кузатилди. XIX асрнинг 20 йилларида гальвонометр, осциллограф ва бошқа электр ўлчаш асбоблари кашф этилгач физиологлар тирик тўқималарда юзага келган электр токини аниқ ўлчаш имкониятига эга бўлдилар. 1883 йилда Н.Е.Введенский одамларда нерв ва мушаклардан электр токи ўтишини телефон орқали эшитади. 1838 йилда Италиялик олим К.Меттеучи гальванометр ёрдамида ҳайвон электрини бевосита ўлчаб, унинг мавжудлигини узил-кесил исботлади. Ҳозирги вақтда электроника тараққий этганлиги туфайли физиология ихтиёрида ғоят мукаммал ўлчаш асбоблари: электрокардиограф (ЭКГ), электроэнцефалограф (ЭЭГ), жигар реографи, юрак реографи, буйракни ўрганувчи асбоблар, осциллографлар мажуд. Download 437.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling