Режа Мембрананинг структурал мозаикаси. Мембрана компонентлари-нинг функциялари
Download 437.43 Kb.
|
2-mavzu
Киприкчалар. Ташқи кўринишдан майда тукчаларга ўхшаган бўлиб тебранувчи эпителий ҳужайраларнинг апикал қисми юзасини қоплаб туради. Уларнинг сони 250-300 тага етади. Киприкчалар худди протоплазматик ўсимталарга ўхшаб, ташқи томондан ҳужайра апикал қисмида мембрана билан қопланган бўлади. Кипричалар ўзига хос морфологик тузилишга эга. Киприк ва ташқи томондан плазматик мембранадан ва ичи аксонемадан ташкил топган. Аксонема ташқи деворини ҳосил қилишда микронайчаларнинг 9 та дуплети иштирок этади. Периферик дуплетлардан ташқари аксонеманинг марказида яна иккита микронайчалар жойлашади. Киприк ва микронайчалари тизимини (9х2)+2 (центриоланики (9х3)+0 эди) деб ифодаланади. Дуплетларда 13 суббирликдан тузилган А ва 11 суббирликдан тузилган В микронайчалар фарқланади. А микронайчадан В микронайчага дастачаси чиққан бўлади. А микронайчадан марказга қараб боғламча чиққан бўлиб, у марказдаги микронайчаларни ўраб турган тузилмага йўналган.
Базал танача ва аксонема бир-бири билан боғланган бўлиб, базал танача триплетининг А ва В микронайчалари ўз давомини аксонема дуплетидаги А ва В микронайчаларда топади. Одатда, киприкчалар узлуксиз тез ҳаракатланиб туради. Киприкчаларнинг асосий вазифаси: нафас йўлларидаги ҳавони тозалаб, илитиб беришдан, ҳаво билан кирган ёт заррачаларни тутиб қолишдан иборат. Улар узлуксиз ҳаракатланиб туриши туфайли эпителий юзасига чиқиб турган суюқ моддалар билан бир томонга оқади. Жинсий йўлларда эса жинсий ҳужайраларнинг ҳаракатини таъминлайди. Хивчинлар. Айрим умуртқасиз ҳайвонлардан игнатанлилар, елка оёғлилар ва бош скелетсизларнинг овқат ҳазм қилиш системаси эпителийсини ташкил этувчи ҳужайраларнинг апикал юзасидан биттадан ўсимтаси бўлиб, бу эпителий хивчин деб юритилади. Юқори табақаланган умуртқали ҳайвонларнинг сперматоизодининг ҳаракат органи ҳам хивчинларга киради. Хивчинларнинг ўзига хос вазифасига қарамасдан, морфологик тузилииши киприкчаларга ўхшайди. Эпителий киприкчалари ҳамда хивчинларнинг кўндаланг кесими электрон микроскопда анча яхши ўрганилган. Натижада улар таркибида аденозинтрифосфатаза ферменти кўп бўлиши аниқланган, Маълумки, бу фермент умуртқали ҳайвонларнинг мускул толаларида кўп учрайди ва уларнинг қисқаришини таъминлайди. Албатта, сперматозоид ҳужайраларнинг ҳаракати фақат аденозинтрифос-фатаза ферментига боғлиқ бўлмасдан, балки бошқа комплекс таъсирига ҳам боғлиқ. Масалан,сперма суюқлиги таркибидаги моддалар шундай таъсир кўрсатади. Хивчинлар қайси ҳайвонда, қаерида бўлмасин улар киприкчалар билан бир хил тузилган бўлади. Киприкчалар аксонемасидаги А микронайчалар динеин оқсилидан иборат бўлиб, бу оқсил уларнинг ҳаракатини таъминлайди. Бундан ташқари тубулин оқсили ҳам учрайди. Download 437.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling