Режа Мембрананинг структурал мозаикаси. Мембрана компонентлари-нинг функциялари
Download 437.43 Kb.
|
2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Плазмодесма
Синаптик алоқа. Нейронлар орасида ҳосил бўлади, нерв импульсларини ўтказиш вазифасини бажаради, нерв ҳужайраларининг ўсимталари орасида юзага келади. Мембраналар орасидаги бўшлиқ синаптик бўшлиқ дейилади ва 20-30 нм ташкил этади. Ҳужайраларнинг бири пресинаптик, импульсни қабул қилувчиси постсинаптик дейилади.
Плазмодесма - ўсимлик ҳужайраларида учрайди. Ингичка каналчалар бўлиб 2 та ҳужайрани бириктириб туради. Каналчалар диаметри 40-50 нм. Плазмодесмалар орқали бир ҳужайрадан иккинчисига моддалар ҳаракат қилади. Ҳужайралар бўлинишидан сўнг янги ҳужайралар ўсади, ҳажми ортади ва демак уларнинг мембранаси ҳам кенгаяди. Плазмолемманинг юзасида доимий равишда липид ва оқсил молекулаларининг янгиланиб туриши кузатилади. Плазматик мембрана янгиланиб туриши Гольжи аппарати хисобига амалга ошади. Гольжи аппарати ҳосил бўлган пуфакчалар плазматик мембранага келиб, бу ерда бир-бири билан қўшилиб янги мембранани ҳосил қилади. Бу жараён асосан плазматик мембрананинг шикастланишида рўй беради. Лекин плазматик мембрана янгиланиб туриши ҳужайранинг ҳаёт фаолияти давомида ҳам содир бўлади. Ҳужайрада эндоплазматик тўрда синтезланган махсулотлар Гольжи аппаратига ўтиб, бу ерда концентрацияла-нади ва мембранага ўралади. Бу моддалар ҳужайрадан экзоцитоз йўл билан чиқарилади. Бунда вакуолалар плазматик мембранага яқинлашиб уларнинг мембранаси плазматик мембрана билан қўшилади, вакуол ичидаги маҳсулот эса ташқарига чиқарилади. Шу ҳисобига плазматик мембрана сатҳи катталашади. Ичкарига фагоцитоз йўл билан кираётган молекулалар ҳужайра юзасига келиб бу ерда плазматик мембрана билан ўралиб ичкарига кирадилар ва натижада плазматик мембрана усти катталашади. Демак, плазматик мембрана янгиланиб туришида асосий вазифани Гольжи аппарати бажаради. Юқорида айтиб ўтилганларни умумлаштириб, биологик мембраналарнинг қуйидаги умумий хусусиятларини келтириш мумкин: 1. Хамма мембраналарнинг умумий қалинлиги 5-10 нм ни ташкил этади. 2.Мембрана липопротеинли тузилма бўлиб, баъзи оқсил ва липид молекулаларига ташқи томондан углевод компонентлари бирикади. Мембрана таркибидаги углеводлар 2%~10%ни ташкил этади. 3.Липидлар улардаги қутбли бошчалар ва қутбсиз думчалари ёрдамида биқатламни ҳосил қилиб жойлашади. 4.Мембрана таркибидаги оқсиллар турли табиатга эга бўлиб, турли вазифани бажаради. 5. Мембрана юзасидаги гликокаликс гуруҳи топиб олиш хусусиятига эга. 6.Мембрананинг ташқи ва ички томонлари таркиби ва хусусияти жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Ҳужайра ташқи аппаратининг субмембрана тизими фақат эукариотларда бўлиб, унда 2 та асосий қисм ажратилади: ҳужайранинг таянч қисқариш тизими ва периферик (чекка) гиалоплазма. Таянч-қисқариш тизими микрофибриллалар, микронайчалар скелетли фибрилляр тузилмалардан иборат. Фибрилляр тузилмалар, деярли барча эукариот ҳужайраларда учраб, таянч вазифасини бажаради. Микрофибрилляр тузилмалар таркибига актин, миозин, актинин, тропомиозин оқсиллари киради. Бу оқсиллар мембрана остида микрофиламентлардан иборат тўрни ҳосил қилади. Таянч-қисқариш тизимининг яна бир компоненти микронайчалар. Уларни таркиби 80% тубулин оқсилидан иборат Микрофибриллалар сингари микронайчалар ўзи йиғилиб ва тарқалиб турадиган тизим. Микрофибриллалар ва микронайчалар плазматик мембрана ўсимталарини микротукчалар, киприкча, хивчинларни ҳосил қилишда иштирок этадилар. Ҳайвон ҳужайралари юзасида кўп учрайдиган усимталар микротукчалардир. Улар цитоплазманинг ҳосилалари булиб мембрана билан ўралган бўлади. Қалинлиги 100 нм. Ичак эпителийсининг 1-та ҳужайрасига 3000 та микротукча тўғри келади. Микротукчалар орасидаги плазматик мембрана қисмлари зич гликокаликс билан тўлган бўлиб шу жойда моддалар ичкарига сўрилади. Вазифаси охиригача урганилмаган, асосан сўриш майдони ҳажмини катталаштиради. Плазматик мембрана усимталарининг яна бир куриниши киприкча ва хивчин. Плазматик мембрана билан ўралган, бўлиб, асосида базал таначаси бўлган микронайчалардан тузилган. Диаметри 200 нм, узунлиги 200 мкм. Киприкча 1 та бўлса хивчин дейилади. Ҳайвон ҳужайраларида учрайди, ўсимликларда эркак гаметаларда ҳосил бўлади. Вазифаси ҳаракат. Download 437.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling