Режа Мембрананинг структурал мозаикаси. Мембрана компонентлари-нинг функциялари


Download 437.43 Kb.
bet3/13
Sana27.10.2023
Hajmi437.43 Kb.
#1726044
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2-mavzu

Ҳужайралараро алоқалар. Плазматик мембрана ҳужайралараро алоқада фаол иштирок этади. Бу алоқалар кўп ҳужайрали организм ҳужайралари орасида содир этади. Эмбрионал ривожланиш даврида ҳужайралар юзаси бир-бири билан ёпишиб бирикади. Бу бирикиш оддий алоқа - адгезия дейилиб, бунда иккита ҳу­жайра орасида 20 нм ли бўшлиқ ҳосил бўлиб, у гликокаликс билан тўлиб туради. Вояга етган организмларда эпителий тўқимасида учрайди.
Қулфчали ёки илмоқли алоқа битта ҳужайранинг плазмолеммаси иккинчи ҳужайра плазмолеммаси ичига ботиб киради. Фибробластлар учун хосдир.
Зич алоқа иккита ҳужайранинг мембраналари бир-бирига максимал яқинлашган бўлиб, иккала ҳужайранинг ташқи қаватлари ўзаро қўшилиб кетгандай бўлади. Алоқанинг цитоплазма томонида кўпгина фибриллалар жойлашади. Бундай алоқа фақатгина ҳужайраларнинг зич алоқасини таъминлаб қолмай, балки шу жойларда ҳужайрага моддалар кирмайди, яъни ҳужайра ташқи муҳитдан изоляцияланади ( ажратилади). Бундай алоқа бир қаватли эпителий ҳужайралари учун хос.
Бўшлиқли алоқа. Мембраналар орасидаги бўшлиқ 25-30 нм ни ташкил этади. Бўшлиқли алоқанинг бир кўриниши десмосомалардир.
Бўшлиқ бирикмалари орқали кичик ионлар ва молекулалар ўзаро таъсир қилувчи ҳужайралар ўртасида тўғридан-тўғри алмашинади. Кичик диаметрли туннеллар сувда эрувчан заррачаларнинг ҳужайралар орасидан ўтишига имкон беради, аммо ҳаётий ҳужайра ичидаги оқсиллар каби йирик молекулаларнинг ўтишига тўсқинлик қилади. 3

3-расм. Икки ҳужайра орасидаги бўшлиқли алоқа.




4-расм. Бўшлиқли алоқа орқали молекула ва ионларнинг ўтиши.




Десмосомалар - зич пластинкалар бўлиб, улардан цитоплазмага қараб фибрилл толалари ўтган бўлади. Иккита ҳужайранинг плазматик мембраналари ораси десмоглеин моддаси билан тўлган бўлиб, у ҳужайраларни бир-бири билан бирикишини таъминлайди. Юрак мушаклари, қон томирлари девори ҳужайраларида учрайди.
Тирқишли алоқа. Мембраналар орасидаги бўшлиқ 2-3 нм ни ташкил этади. Мембрана бўйлаб хар 1-3 мкм да учрайди. Иккита мембрананинг бир-бирига яқинлашган жойида махсус тузилмалар юзага келиб уларнинг ўртасида каналчалари бўлади. Бу тузилмалар коннектин оқсилидан иборат бўлгани учун коннексонлар деб, алоқанинг ўзи эса нексус деб ном олган. Улардаги каналлар орқали бир ҳужайрадан иккинчисига ионлар ва қуйи молекулали моддалар ҳаракат қилади. Бундай алоқа юрак миокарди мушак ҳужайраларида кўп учрайди.

Download 437.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling