Режа Мембрананинг структурал мозаикаси. Мембрана компонентлари-нинг функциялари


Download 437.43 Kb.
bet8/13
Sana27.10.2023
Hajmi437.43 Kb.
#1726044
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2-mavzu

Пиноцитоз. Қаттиқ моддаларни фагоцитоз қилишдан ташқари ҳужайра суюқ моддаларни ҳам ютиши мумкин. Бу жараённи биринчи марта Льфис кузатган.
Электрон микроскопда охирги йилларда олиб борилган текширишлар пиноцитоз жараёнида ҳужайра плазматик мембранасининг аҳамияти катталигини кўрсатди. Суюқлик томчиси ҳужайра мембранасининг бир қисми билан ўралиб, цитоплазмага ўтади ва у ерда ҳужайра қобиғидан ажралади. Шундай қилиб, пиноцитоз пуфакча девори плазматик мембранада ташкил топган.
Пиноцитоз механизми қуйидаги фазаларни ўз ичига олади: 1) ташқи цитоплазматик мембрана инвагинациясининг ҳосил бўлиши: 2) шу инвагинацияларга суюқлик томчисининг ютилиши: 3) пуфакчаларнинг цитоплазмага ўтиши ҳамда цитоплазматик вакуолаларнинг ҳосил бўлиши. Пиноцитозга яқин жараён рофеоцитоз бўлиб, бунда субмикроскопик заррачалар ва макромолекула ютилади. Рофеоцитозни пиноцитоздан фарқли равишда фақат электрон микроскопда кўриш мумкин.
Ташқи мухитнинг организм ички холатининг хар қандай ўзгариши етарлича катта бўлса, етарлича тез рўй берган бўлса ва етарлича узоқ давом этса, тирик хужайранинг ёки бутун организмнинг таъсирловчиси бўла олади. Физикавий таъсирловчиларга температура, механик (уриш, игна санчиш, босим, тезланиш...). Таркиби ва хоссалари хар хил бўлиб, хужайралар структурасини ва улардаги модда алмашинувини ўзгартирадиган кўпгина моддалар-химиявий таъсирловчиларга киради. Баъзи. хужайра ва тўқималар таъсиротга тез жавоб кузсатишга махсус мослашган. Бундай хужайра ва тўқималар қўзғалувчйн деб аталади, уларнинг таъсиротга кўзғалиш билан жавоб қайтариш хоссаси эса қўзғалувчанлик деб юритилади.
Қўзғалиш физикавий, химиявий, физик-химиявий процесслар ва функционал ўзгаришлар йиғиндисида намоён бўладиган мураккаб биологик реакциядир. Қўзғалиш пайтида хужайра юзасидаги мембрананинг электр холати албатта ўзгаради. Организм функцияларини ва реакцияларининг ўзаро богланганлиги организм бирлиги ва бир бутунлиги - функцияларини бошкарадиган ва уйғунлаштирадиган икки механизм борлигидан келиб чиқади. Булардаи бири - гуморал ёки химиявий механизм филогенетик жихатдан энг қадимги бўлиб моддалар алмашинуви жараёнида хар хил бирикмалар парчаланиш ва синтезланиш махсулотлари вужудга келади. Ички секреция безлари руёбга чикарадиган гормонал регуляция функциялари химиявий жараёнларнинг бир кўринишидир. Нерв регуляцияси хужайралар фаолиятининг ўзгаришида, уларнинг доимий холатда тутилишида ва тинч холатдаги модда алмашинувига нерв системасининг таъсир этиши унинг махсус тропик функцияси борлигини ифодалайди деб қарашади.
Ҳар бир тирик тўқимада қўзғалувчанлик хоссаси бор, яъни, улар таъссуротларга фаолият кўрсатади. Турли тўқималар; нерв, мушак ва без тўқималарининг таъссуротларга жавоб қайтариш хоссасини қўзғалувчанлик деб юритилади.
Таъсирланувчанликнинг юзага чиқиши турлича бўлиши мумкин (моддалар алмашинувининг ва ўсишининг тезлашиши, шира ажралиши, ҳаракатга келиши, электр импульс ишлаб чиқариш ва ҳ.з).
Тирик мавжудот фаоллигини ўзгартирувчи омиллар таъсирловчилар дейилади. Ташқи ёки ички муҳитнинг ўзгаришлари етарли кучга эга бўлса, етарлича тез рўй берса ва етарлича узоқ давом этса, тирик ҳужайранинг ёки организмнинг таъсирловчиси бўла олади. Қўзғалувчанлик сезувчи нерв толалари охирларига ва ихтисослашган рецептор ҳужайраларга хос хусусиятдир.
Қўзғалишни пайдо қиладиган механик, кимёвий, товуш, ёруғлик ва бошқа омиллар таъсирловчилар бўлиши мумкин.Муайян қўзғалувчан ҳужайрага нисбатан адекват ва ноадекват таъсирловчилар тафовут қилинади.
Қўзғалувчан ҳужайра фақат адекват таъсирловчини қабул қилишга мослашган бўлиб, унинг жуда оз миқдорига ҳам қўзғалиш билан жавоб беради. Ёруғлик нури фоторецепторлар учун, товуш-эшитув рецепторлари учун, ҳидли моддалар ҳид рецепторлари учун адекват таъсирловчилардир. Бошқа таъсирловчилар юқоридаги ҳужайралар учун ноадекват (ёт) ҳисобланади. Ноадекват таъсуротлар ҳам ихтисослашган ҳужайраларни қўзғатиши мумкин. Аммо унинг кучи адекват таъсирловчиникига нисбатан бир неча минг баробар кучли бўлиши керак. Қўзғалишни пайдо қилиш учун зарур бўлган таъсуротнинг энг кам кучи бўсаға (поғона) кучи дейилади. Бўсағадан кам кучга эга бўлган таъсуротлар қўзғалишни пайдо қила олмайди, бу бўсаға ости кучи дейилади. Тўқимани қўзғатиш учун етарли бўлган қитиқлаш кучидан кўпроқ куч субмаксимал куч дейилади. Энг кучли қўзғалишни вужудга келтирадиган қитиқлаш кучи максимал куч дейилади. Тўқималар-нинг қисқариш баландлиги таъсирот кучига боғлиқ бўлади.
Физиология лабараторияларида тўқималарни қўзғатиш учун Дюбуа-Реймон ғалтагидан фойдаланилади.
Қитиқлагичларнинг таъсир этиш кучи ва узоқ-қисқа муддат давом этиши ҳам қўзғалиш келиб чиқишида катта роль ўйнайди. Тўқимага таъсир этадиган электр токи қанчалик кучли бўлса, у шунчалик қисқа вақт ичида тўқимани қўзғатади. Аксинча, электр-токи қанчалик кучсиз бўлса, у тўқимани қўзғатиш учун шунчалик узоқ (кўп) таъсир этиши керак бўлади. Қўзғалиш ҳосил қилиш учун қитиқлагич сарф этган энг қисқа вақт фойдали вақт дейилади.
Баъзи бир таъсиротлар ҳужайраларда манфий реакцияларни, масалан, моддалар алмашинуви ва ўсишнинг сустлашишини, қўзғалувчанликнинг камайишини содир қилиши мумкин, бу тормозланиш реакцияларидир.

Download 437.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling